Аскарлар ўқувчилар билан учрашди
Шу йилнинг 11 январида "Аёқчи” чегара постида ҳарбий хизмат вазифасини ўтаётган 18 нафар аскарларнинг 69-сонли мактаб ўқувчилари ва маҳалла фаоллари билан учрашуви бўлиб ўтди.
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан уюштирилган учрашувда МФЙ раиси А.Қаландаров, маслаҳатчи М.Жуманиёзова, 69-сонли мактаб маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Барчиной Эшматовалар мамлакатимиз чегаралари дахлсизлигини таъминлашга ҳисса қўшаётган чегарачиларни қизғин қутлаб, эсдалик совғаларини топширдилар.
Тадбирда мактаб ўқувчилари ва маҳалла ёшлари иштирокида аскар йигитларга атаб байрам концерт дастури намойиш этилди.
Тадбир
Яқинда туманимиздаги "Аёқчи” ва "Манғит” чегара постларида ҳарбий хизмат бурчини адо этаётган аскар йигитлар ўртасида 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланиб, спортнинг волейбол, арқон тортишиш, футбол турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.
Ҳарбий хизматга саралаб олинган ва хизматини адо этиш чоғида яна ҳам чиниқиб, куч-қувватга тўлган, юрагида она юртимизга меҳр-муҳаббат, тинч-осойишталиги учун масъуллик ҳисси жўш ураётган аскар йигитлар орасидаги мусобақалар жуда қизғин ва муросасиз кечди.
Суратда: мусобақа иштирокчиларидан бир гуруҳи.
О.РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶