15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 11:07
Жамият 👁 4,410

ЙИЛ ЯКУНИ: САРҲИСОБ ВА НАТИЖАЛАР

ЙИЛ ЯКУНИ: САРҲИСОБ ВА НАТИЖАЛАР

Вақт – елдирим! Бир-бирини қувлаб ўтаётган умримиз сониялари ҳар биримизнинг ҳаётимизда ўзгача из қолдиради.

Ўзига хос ривожланишларга, юксалишларга бой бўлган 2016 йилни тарих саҳифасига кузатиш арафасида бир гуруҳ юртдошларимиз билан якунланган йилдаги эришган ютуқлари, янги йил учун мўлжаллаётган режалари хусусида суҳбатлашдик, кўп минг сонли газетамиз мухлисларига, туманимизаҳолисига тилакларини ёзиб олдик.

Қуйида ушбу суҳбат билан танишасиз.

Олимбой Халимов, туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди:

– Йил якуни ҳар бир кишини ўтган ўн икки ой давомида амалга оширган ишлари ҳақида ўйлашга, сарҳисоб қилишга ундайди. Бу борада раҳбар ходимларнинг масъулияти янада юқори. Ахир у нафақат ўзи, оиласи, балки раҳбарлик қилаётган соҳаси учун ҳам жавобгар шахс. Агар якунланган йилимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилган ишларга тўхталсак, туманимиз аҳолисининг саломатлигини янада мустаҳкамлаш борасида кўпгина чора-тадбирлар амалгаоширилди. Бунда, энг аввало, соғлом турмуш кечиришнинг афзалликлари, ҳар кимнинг ўз соғлиги учун масъулиятини ошириш борасидаги тарғибот-ташвиқот ишларимизни айтишни истар эдим.

2016 йил давомида 3 маротаба Тошкент шаҳри ва Республика малакали мутахассислари ёрдамида "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилди. 2016 йилнинг март ойида "Патронаж ойлиги” ўтказилиб, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган қариялар, ногиронлар, ёш оилалар, туғиш ёшидаги сурункали касаллиги бор, диспансер назоратидаги беморлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, соғломлаштиришга муҳтожларига амбулатор, стационар даволанишга тавсиялар берилди. Бундан ташқари, "Hyundai” автомашинаси билан Республикадан келган малакали тор мутахассислар ёрдамида туманимизнинг чекка ҳудудларида яшовчи аҳолининг чуқурлаштирилган тиббий кўриги ўтказилди. Амалга оширилган тадбирлар аҳоли ўртасида касалликларни эрта босқичларда аниқлашга ёрдам бериши билан жуда аҳамиятлидир.

Бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантириш, тиббий хизмат кўрсатишни қиммат турувчи стационар туридан амбулатор турига ўтказишда сезиларли ўзгаришлар ясалди: яъни марказий шифохонадан 20 ўрин қисқартирилди, 45 ўринли фтизиатрия бўлими тугатилди, туман бўйича стационар тартибда даволанишга мўлжалланган йил бошидаги мавжуд 450 ўрин ноябрь ойидан 385 ўринга туширилди.

"Тез тиббий ёрдам” бўлими 2016 йилда янги реанимобиль "Nissan” санитар автотранспорти билан таъминланди. Бу ўз навбатида аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш сифати ошишига сезиларли таъсир кўрсатди.

Туманимизда репродуктив хизмат сифати ошганлиги туфайли сўнгги йилларда оналар ўлими рўйхатга олинмади, туғиш ёшидаги аёлларда туғиш оралиқларини сақлаш муддатига амал қилиши, ўз соғлигини сақлашга эътибори кучайгани бу борадаги тарғибот-ташвиқот ишларимизнинг натижасини кўрсатади.

Болаларда юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида 2015-2016 йилларда янгидан "Пневмококк” вакцинаси ва "Рота” вакцинаси эмлаш дастурига киритилди. Касалликларга қарши миллий эмлаш тадбирларига барча белгиланган ёшдаги болалар қамраб олинаяпти.

Фарзандининг соғлом ва эмин-эркин улғайишини истамайдиган ота-она борми? Тилакка қарши, баъзан бахтсиз ҳодисалар ё ота-онанинг салгина эҳтиётсизлиги оқибатида, баъзан эса туғма нуқсон билан туғилиши оқибатида болалар тенгқурлари қатори ҳаётга фаол аралаша олмайдилар.

Тиббиётнинг жадал ривожланиши ва ҳукуматимизнинг болаларга қаратаётган чексиз ғамхўрлиги туфайли туманимизда 2016 йилнинг ўзида 4 нафар юқори тишлари ва қаттиқ танглайи ривожланишида туғма нуқсони бўлган болалар Корея Республикаси мутахассислари томонидан операция қилинди, 1 нафар оёғида маймоқлиги бор бола даволанишга юборилди, туғма юрак нуқсонига чалинган 7 нафар бола Республика илмий марказида ва Тошкент шаҳридаги В.Воҳидов номли илмий Марказда жарроҳлик йўли билан даволанди, 1 нафар бола Республика Педиатрия илмий текшириш институтига йўлланма билан бориб, кохлеар имплантация қилиш йўли билан соғломлаштирилди, сурункали остеомиелит касаллиги бор 2 нафар бола, куйишдан кейинги нуқсони бор 2 нафар бола Тошкент шаҳрида пластик операция қилинди, 1 нафари пластик операция қилдириш учун Самарқанд шаҳрига юборилди.

Шулар ҳақида ўйлаганимиз-да, одамларимиз аҳолининг, болаларнинг соғломлиги, бахтиёр яшаши учун давлатимизнинг эътибори, ғамхўрлиги нечоғлик юксак эканлигини яққол англашларини ва соғлигини қадрлашлари лозимлигини сидқидилдан ҳис қилишларини жуда-жуда истар эдим. Чунки соғликдан-да улкан бойлик йўқ.

Кириб келган янги йил барчага қутлуғ бўлсин! Бутун курраи заминимизда тинчлик, осойишталик ҳукмрон бўлсин!

Шуҳрат ЮСУПОВ, туман Маданият ва спорт ишлари бўлими мудири:

– Истиқлол йилларида кечган ҳар бир йилимиз мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, барча соҳаларда ислоҳотларни чуқурлаштириш ва Ўзбекистонимизни ривожланган мамлакатлар қаторига олиб чиқиш йўлида муҳим қадам бўлиб қолаяпти.

2016 йилда соҳамизда амалга оширилган ижобий ишлар, юксалишлар ҳақида сўзлаганимда, энг аввало, эркин ижод қилиш, бебаҳо маънавий меросимиз бўлган халқ қўшиқлари, лапарлари ва айтишувларини, воҳамизга хос бўлган масхарабозлик, дор ўйинисанъатини қайта тиклаб, бойитиб, халқимизга қайта тақдим этиш имкониятини берган мустақиллигимизга қайта-қайта шукрона айтаман.

Зиммамиздаги масъулиятли вазифа – халқимизга маданий хизмат кўрсатиш сифатини оширишда, иқтидорлиларни излаб топиб, истеъдодини ривожлантиришга кўмаклашиш, ўзлигини намоён этишига шароит яратиш борасида кўпгина тадбирлар амалга оширилди. Жумладан "Учқун” ашула ва рақс халқ ансамбли, "Офарин” фольклор-этнографик халқ ансамбли, "Жайхун мўъжизаси” анъанавий саҳна цирк халқ ҳаваскорлик жамоаси сафи талантли ёшлар билан кенгайиб, қутлуғ кунлар, байрамлар ва оммавий тадбирларда намойиш этаётган дастурларимиз чуқур ғоявий маъно-мазмунга эгалиги, улкан руҳий озуқа бера олиши билан халқимизнинг эътиборига, эътирофига сазовор бўлмоқда.

Бўлимимизда уч нафар – Дилфуза Бобожонова, Шаҳноза Аминбоева, Қундузой Эшчановаларнинг балетмейстерлик фаолиятини бошлаганлари шундай мутахассисларга бўлган эҳтиёжимизни тўла қондирди ва рақс санъатига қизиқувчи ёшларнинг кўпайиши ва маҳорати ошишига замин яратди.

Жамоадаги соғлом ижодий муҳит ва рағбат санъаткорларимизни ўз устларида ижодий изланиб, улкан муваффақиятларни қўлга киритишларига руҳлантираяпти. Натижада "Учқун” ашула ва рақс халқ ансамбли бадиий раҳбари Анвар Худойберганов "Отам – суянган тоғим, онам – меҳр булоғи” кўрик-танловининг туман босқичи ғолиби, Қорақалпоғистон Республикаси босқичида эса фахрли иккинчи ўрин соҳиби бўлди. Илёсбек Ўринбоев, "Куйла, ёшлигим!” деб номланган кўрик-танловда Қорақалпоғистон Республика босқичида иккинчи ўринни эгаллади. 2016 йил 10 январда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб Нукусда ўтказилган "Мардлар қўриқлайди Ватанни!” номли Республика танловида Ваҳобжон Абдуллаев қатнашиб, ижроси юксак баҳоланди.

Энг муҳими, қутлуғ кунларда, байрам томошаларида юксак ижодий салоҳиятли маданият ходимлари халқимизни ўз санъати, ижроси билан хушнуд этишаяпти.

Юртдошларимизга кириб келган янги йилнинг ҳар бир куни байрамдек шод-у хуррамликда ўтишини тилайман. Тинчлик-осойишталигимиз мангу барқарор бўлсин!

Сурайё Норбоева, 3-сонли Амударё академик лицейи физика фани ўқитувчиси:

– Якунланган йил менинг ҳаётимда ҳам ўчмас таассуротлар қолдирди. Биз ўқитувчилар ўз меҳнатимиз самарасини таълим бераётган ўқувчиларимиз қўлга киритган ютуқлари билан баҳолаймиз. Шу маънода олиб қарайдиган бўлсак, 2015-2016 ўқув йилида мен таълим берган, лицейни тугатган 301-гуруҳнинг 33 нафар ўқувчиларидан 24 нафари мамлакатимиздаги турли олийгоҳлар талабалари бўлишди. Шуларнинг 14 нафари давлат гранти, 10 нафари тўлов-шартнома асосида ўқимоқдалар. Шунингдек, фан олимпиадасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида фахрли ўринларни олган ўқувчиларим ҳам бор. Булар бир менинг эмас, аниқ фанлардан дарс бераётган барча ўқитувчиларнинг ҳамкорликда олиб борган меҳнатларимиз натижаси, деб биламан. Келгуси йилда бу саъй-ҳаракатларимизнинг янада самарали бўлишига, ўқувчиларимизнинг олийгоҳларга кириш кўрсаткичини оширишга интилаяпмиз.

2016 йил оиламда ҳам ўзига хос из қолдирган йил бўлди. Боиси, ўз ўқувчим, тўнғич фарзандим Тошкент Давлат Техника Университетига давлат гранти асосида ўқишга кирди. Бу ҳам устоз сифатида, ҳам она сифатида мени қанчалик шодликка белаганини сўз билан таърифлай олмасам керак. Ахир дунёда она учун фарзанди ютуғидан улкан бахт борми?

Мен ҳар куни ўзим меҳнат қилаётган 3-сонли Амударё академик лицейига қадам қўяр эканман, мени физиканинг сеҳрли оламига етаклаган, ўқитиб, шу фан ўқитувчиси бўлишимга фидойилик қилган илк устозим, ўз отам Собир Норбоевнинг "Ҳар бир ўқувчига ўз фарзандингдай меҳр бер. Шунда ўқитишинг, натижага эришишинг осонлашади”, – деган сўзларини эслайман. Ўз фаолиятим билан отамнинг ишончини оқлаб, эътирофига сазовор бўлиб ишлашга интиламан.

Омонбой РАЖАБОВ, "Ражабов Омонбой” фермер хўжалиги раиси:

– Аслида тинч-осойишта ўтаётган умримизнинг ҳар бир куни байрам десам, хато бўлмас. Чунки ер куррасининг турли ҳудудларида тўйиб овқат ейишни, оила қуриб, фарзандли бўлишни, оиласи бағрида тинч-хотиржам яшашни фақат орзу қиладиганлар, ўз туғилган тупроғида портлаб кетмасмикан, дея ҳадик билан қадам ташлайдиганлар қанчадан-қанча?

Шукурки, юртимизда тинчлик, фаровонлик. Муҳтарам Президентимиз кириб келган йилни "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дея номлаб, халқимизнинг турмушидаги турли муаммоларига ҳам қулоқ солиб, уларнинг манфаатларига хизмат қилишни бош вазифа қилиб қўйдилар. Туманимизда фуқароларимизнинг дардини тинглайдиган "Халқ қабулхонаси” ташкил этилди.

Давлатимизнинг ғамхўрлиги ҳар бир инсон тақдирида ўз ифодасини топаётир. Эндиликда ҳар бир меҳнат кишисининг фаолияти ана шу ғамхўрликларга муносиб бўлмоғи керак.

Мен раҳбарлик қилаётган хўжалик аъзолари учун якунланган йил самарали бўлди. Буғдой, пилла етиштириш режаларимизни ортиғи билан адо этдик, 41 гектар пахта майдонимизнинг ҳар гектаридан 40 центнердан зиёд ҳосил олдик. Фарзандларимни ҳам ҳалол меҳнат қиладиган, эл корига ярайдиган инсонлар бўлишига ҳаракат қилган эдим. Ниятларимга етаяпман. Мана, ўғлим Анвар ўтган йилдан бери фермер хўжалигимизнинг чорваси ҳисобига шу соҳага ихтисослашган "Хайрулла-Қиличбой чорва” фермер хўжалигини тузиб, мустақил иш юритаяпти.

Янги йил учун режалаштираётган ишларимиз кўп.

Барча юртдошларимизга янги йил қутлуғ ва баракали йил бўлсин, дея тилак билдираман.

Суҳбатдош

Ойгул РАЖАБОВА.


(Фото - http://qiziltepa.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019