22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 13:53
Жамият 👁 3,872

ЭЪТИРОФ, ЭЪТИБОР, ҚУВОНЧ ВА ШОДЛИКЛАР ОҒУШИДА

ЭЪТИРОФ, ЭЪТИБОР, ҚУВОНЧ ВА ШОДЛИКЛАР ОҒУШИДА

Мамлакатимизда ҳар бир байрам ўзгача шукуҳ ва тантанаворлик билан нишонланади. Айниқса, Янги йилнинг кириб келиши халқимиз қалбига олам-олам қувонч, хонадонларимизга файз, бепоён Ватанимизга гўзаллик бахш этади. Ҳар битта кўнгилда бошланган Янги йил қувончлари умумхалқ шодиёналарига уланиб кетади.

Мустақил Ватанимизда Янги йилнинг илк куниданоқ халқимиз тарихга айланган бир йилда эришган ютуқларидан руҳланиб, янги режалар, орзу-умидлар билан яшай бошлайди. Таҳририятимизнинг бугунги меҳмонлари – турли соҳаларда фаолият юритаётган фидойилар, она Ватан ғамхўрликларидан баҳраманд бўлиб, кексалик гаштини сураётган юртдошларимиз, ҳар жабҳада ўзлигини намоён этишга қодир ёшларимиз ҳам қалбларидаги байрамона шодликларини, янги орзулари ва тилакларини Сиз азизлар билан баҳам кўриш учун ташриф буюришди.

Илҳом ПОЛВОНОВ, "Адолат” СДП туман Кенгаши раиси:

– Тарихга айланган 2016 йил, назаримда, "Соғлом она ва бола йили” давлат дастури доирасида амалга оширилган режавий ишлар, тадбирларнинг халқимиз ҳаётида ижобий акс этгани билан муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Поёнига етган 2016 йилда давлатимиз ва халқимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови уюшқоқлик билан ўтказилди. Ҳуқуқий маданияти тобора юксалиб бораётган халқимиз Ўзбекистоннинг келажаги, халқ бахт-саодати учун жонини беришга тайёр, ватанпарвар, халқпарвар, фидойи фарзандини мамлакат раҳбари этиб сайлади. Ушбу сиёсий жараёнда "Адолат” социал-демократик партияси ҳам ўз сайловолди дастури билан фаол иштирок этди.

Президентимиз янги 2017 йилни "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб номлаганларида жуда катта рамзий маъно бор. Чунки қайси соҳа раҳбари бўлишидан қатъий назар, у энг аввало халқ билан яқин бўлгандагина ҳурмат ва обрў топади. Бундан раҳбар ҳам, у раҳбарлик қилаётган жамоа ҳам, халқ ҳам бирдай манфаатдор бўлади.

Халққа яқин бўлиш – эзгулик томон қадам қўйишдир.

Шукурулла Шеримбетов, "Жумур овул” МФЙ раиси:

– Янги йилимизнинг Президентимиз томонидан "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”, деб номланиши, назаримда, бутун Ўзбекистон халқи дилидаги фикрдай жарангламоқда.

Тарихга айланган 2016 йил халқимиз учун, шу баробарида шахсан мен учун ўта масъулиятли йил бўлди. Туманимиз аҳли барча соҳаларда йилни катта муваффақиятлар билан якунлашди.

Шахсан менинг ҳаётимда 2016 йил ўчмас из қолдирди. Менинг кичкина хизматларим юқори баҳоланиб, "Мустақилликнинг 25 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирландим. Ўзим истиқомат қиладиган "Жумур овул” маҳалласи аҳли фуқаролар йиғини раиси сайлови жараёнида менинг номзодимни қўллаб-қувватлаб, "Жумур овул” МФЙ раислигига сайлашди. 4461 нафар аҳоли ишончини қозониш – зиммамга қанчалик катта масъулият юклашини ҳис қилишнинг ўзи раис сифатида катта фидойилик талаб этишини билганим учун хонадонма-хонадон юриб овулаҳли билан очиқ мулоқотлар олиб бордик. Ҳақиқатан ҳам, халққа яқин бўлиш – эзгу ишлар томон имконлар эшигини очаркан. Меҳнатларимиз ўз самарасини берди. "Жумур овул” МФЙ "Энг намунали фуқаролар йиғини” кўрик-танловида тумандаги 47 та ОФЙ ва МФЙлар ўртасида фахрли 1-ўринни эгаллади ва мазкур кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди.

Мансур ЎРОЗБОЕВ, "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши раиси:

- Аввало, туманимиз халқини ва қалби қайноқ ёшларни янги – 2017 йил билан чин дилдан табриклайман. Янги йилни туманимиз ёшлари янада жўшқинлик билан, янги орзу-истаклар билан қарши олишди. Чунки ўтган 2016 йилда ёшларимиз ўзлари эришган муваффақиятлар мезонларидан туриб янада улуғвор мақсадларни кўзлаб режалар тузишмоқда.

Ўтган "Соғлом она ва бола йили” туманимиз ёшлари ҳаётида чуқур из қолдирди. Буни туман, Республика ва Ўзбекистон миқёсида ўтказилган турли кўрик-танловларда юксак натижаларга эришаётган ёшларимиз мисолида кўришимиз мумкин. Чунончи Амударё маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг "Омбудсман” жамоаси "Сиз қонунни, биласизми?” кўрик-танловида туманда 1-ўринни эгаллаб, Қорақалпоғистон Республикаси босқичида ғолиблар сафидан жой олган бўлса, Амударё академик лицейининг "Амир Темур ворислари” жамоаси "Шунқорлар” ҳарбий спорт мусобақасида Ўзбекистон Республикасида 3-ўринни эгаллади. Ҳарбий спорт мусобақаларининг "Ёш чегарачилар” беллашувида Мелиорация ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежининг "Бургут” жамоаси Қорақалпоғистон Республикаси ғолиби сифатида мамлакат босқичида фаол иштирок этишди.

Ёшларни тадбиркорликка йўналтириш мақсадида ўтказилган "Ёш тадбиркор – юртга мададкор” кўрик-танловида ўз бизнес лойиҳалари билан иштирок этган Муаззам Файзуллаева, Гулноза Асқаровалар кўрик-танловнинг мамлакат босқичида имтиёзли кредит олиш учун махсус сертификатлар билан тақдирландилар. "Камалак юлдузлари”, "Юрт келажаги”, "Маҳалланинг энг ораста қизлари” кўрик-танловларининг Ўзбекистон Республикаси босқичлари ғолибларига айланган Ирода Ердошева, Олтиной Ўринбоева, Муҳайё Йўлдошева, Иззатбек Йўлдошев, Асадбек Йўлдошевлардан умидимиз катта.

Ишонч билан айтаманки, туманимиз ёшлари 2017 йилда бундан-да юксак марраларни забт этишади.

Тиркаш АМАНОВ, меҳнат фахрийси, Амир Темур номлиовул:

– Мен аввало, туманимизда яшаётган барча миллат вакилларини, азиз Амударё элимни кириб келган янги йил билан муборакбод этаман.

Янги йил арафасида оиламиз билан намунали уйлардан бирига кўчиб ўтдик. Ана иморат-у, мана иморат! Мақтаниш эмас, барча қулайликлар-у шарт-шароитни айтайми, бири-биридан шинам, ёруғ хоналарними?! Жўмракларни бурасангиз, шариллаб оқиб турган иссиқ ва совуқ сув, шаҳардагидан қолишмайдиган маиший хоналар, ҳовлининг кенглиги, теп-текис йўлаклар – кўрган кўзни қувнатиб, дилда ҳавас уйғотади. "Қутлуғ бўлсин!” айтиб эшигимиздан кириб келган дўст-ёронларим ўзимдан ҳам кўпроқ қувонишди, тўғриси!

Мен Ўзбекистондай жаннатмакон юртда яшаётганимдан, шу гўзал мамлакат фуқароси эканлигимдан ҳамиша фахрланаман.

Хадича СИЙТАКОВА, "Чойкўл” овули:

– Мамлакатимизда байрамлар кўп. Лекин Янги йил жуда бошқача байрам. Янги йилнинг илк кунидан бошланган қувонч ва шодликлар бир йилга татигулик руҳ бағишлайди одамга.

Ҳар йили Янги йилниоиламиз бағрида, фарзандлар даврасида кутиб оламан. Қандай яхши, дориломон кунлар-а! Бундай кунларга етказганига шукур. Мен ҳозир 85 ёшдаман. Тўғрисини айтсам, умримнинг энг гуллаган даври – ёшлигим азоб-уқубатда ўтди. Советнинг колхозида аёл бошим билан қилмаган ишим қолмади. Кетмон билан эркаклардай ер текислардик, ариқ қазиб, қўш ҳайдардик, ғалтак арава билан далаларга гўнг ташир эдик... Умримиз қандай ўтаётганини сезмасдик, ҳатто. Қачон, қандай байрам бўлаётир, билмас эдик.

Мустақиллик – биз қарияларнинг қадр-қимматимизни баланд қилди. эъзоз, эътибор топдик. Ўғлим – мулкдор, фермер, қизларим – тадбиркор. Ҳар бирининг ўз мулки, ўз ери, боғ-роғи, чорваси-ю, паррандаси бор. Энг муҳими, эмин-эркинмиз, бозорларимиз молга, омборимиз донга тўла. Бундай тўкинликка фақат ва фақат шукрона қилиш керак. Янги йил барча юртдошларимизга муборак бўлсин!

Янги йил тилакларини

Робия ЙЎЛДОШЕВА ёзиб олди.

(Фото - http://www.norma.uz)
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026