12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:21
Фан ва таълим 👁 2,759

“ТИЛ БИЛГАН ЙЎЛДА ҚОЛМАС”

“ТИЛ БИЛГАН ЙЎЛДА ҚОЛМАС”

Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ мамлакатимизда таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишга киришилди. Чунки собиқ иттифоқ давридаги қотиб қолган, ўзгармас таълим дастурлари янгиланган тузум талабларига умуман мос келмас эди. Ҳар йили 1 сентябрь бир хил дарс ўтиш билан кутиб олинарди. Яъни, "халқлар доҳийси”га бағишланган дарс билан янги ўқув йили бошланар, энг ачинарли томони – ҳар галги 1-синфларда аввалги йиллардаги 1-синфлар учун яратилган дастур асосида дарс машғулотлари ўтиларди. Ҳозиргидай изланиш йўқ, тажриба алмашиш, инновацион лойиҳалар йўқ эди.

Эндиликда ёш авлод тарбияси соҳасида қобилиятимни намоён этаман, деган ўқитувчининг қўллари узун, тиллари бурро. Мустақил давлатимизда таълим тизими тубдан ислоҳ қилинди.  9 йиллик умумий таълимдан сўнг умумтаълим мактабларининг битирувчилари академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқишлари, ҳам илм, ҳам касб-кор ўрганишлари учун 12 йиллик бепул узлуксиз таълим тизими жорий этилди. Тизимга ҳар йили янги-янги инновацион ғоялар, технологияларнинг жорий этилиши, ёш авлод тарбиясига давлатимизнинг чексиз ғамхўрлиги боис, соҳа жаҳон стандартлари даражасида беллаша оладиган мутахассис кадрлар билан бойиди. Натижада таълим-тарбия соҳасида катта ютуқларга эришилмоқда.

Бизнинг 22-сонли умумтаълим мактабимиз туманимиздаги таянч илм масканларидан ҳисобланади. Йиллар давомида бу билим даргоҳини битирган минг-минглаб собиқ ўқувчилар орасида юзлаб малакали шифокорлар, муҳандис ва педагоглар, шоир-у ёзувчилар, илм-фан намоёндалари етишиб чиқди. Мустақиллик даврида мактабимиз тамоман янгиланган илм даргоҳига айланди. Янги, замонавий мактаб биносида ўқувчиларнинг фан асосларини ўзлаштиришлари учун етарли шарт-шароитлар яратилган. Айниқса, чет тилларини пухта ўрганишларига алоҳида эътибор қаратилаётгани боис, мактабимиз ўқувчилари орасида ҳар йили чет тиллари бўйича фан олимпиадалари ғолиблари етишиб чиқмоқда.

Президентимиз И.А.Каримовнинг 2012 йил 10 декабрдаги "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мактабимиз чет тиллари фан ўқитувчилари учун янада кенг имкон эшикларини очиб берди. Чунки инглиз ва француз тилларида дарс ўтиладиган синфларда ҳар хил байрам саналари муносабати билан ўтказиладиган тадбирлар, мусиқий кечалар инглиз, француз ва рус тилларда ўтказилишига алоҳида эътибор берилди. Мактаб ўқув-илмий ишлари бўйича директор муовини Мадамин Раҳимов чет тиллари фан хоналарини кўргазмали қуроллар билан безатишда фан ўқитувчиларига яқиндан ёрдам кўрсатиши эса муваффақиятлар гарови бўлди. Синфлараро беллашувларда ўқувчилар инглиз, француз ва рус тилларида савол-жавоблар қилиб, ўзаро мулоқотга киришишни қисқа фурсатда ўзлаштириб олдилар. Мактабимизнинг 8-синф ўқувчиси Ўғилжон Бекмуродова эса яқинда француз тили бўйича билимлар беллашувининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаб, беллашувнинг Ўзбекистон миқёсидаги босқичига йўлланма олди.

Халқимизда: бола - бошидан, деган ибора бор. Бу – болага гўдак, деб эмас, балки бир ҳамсуҳбат дўст деб қараш ва унинг фикрлари билан қизиқиш, уни қўллаб-қувватлаш, бола қалбидаги орзулари гул очишига ёрдам бериш дегани. Қолаверса, бола ташқи таъсирга тез мослаша олади, яхшими, ёмонми, ҳар қандай ҳолатни ўзига осонлик билан юқтиради. Шу боис, уни жуда эрта тушуниб олишимиз, бола дунёси ичида яшаб, унинг тўғри тарбия олиши учун ҳаракат қилишимиз керак. Айниқса, чет тилларини ўргатиш жараёнида биз мураббийлар боланинг ҳар бир саволига, қизиқишларига тўғри муносабат билдира олсак, унинг тил ўрганишга бўлган иштиёқини янада ривожлантирган бўламиз.

Роза Йўлдошева,

22-сонли мактабнинг чет тили фани ўқитувчиси.

(Фото - http://fikr.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026