12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:30
Сиёсат 👁 412

Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашевнинг 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан байрам табриги

Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашевнинг 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан байрам табриги

Азиз ва қадрли болажонлар!

Авваламбор Сизларни, сизнинг тимсолингизда бутун мамлакатимиз болаларини 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан чин қалбимдан табриклайман!

Ушбу сана бутун дунёда ҳар йили кенг нишонланиши бежиз эмас. Сабаби, болалар – бизнинг нурли келажагимиз, эзгу ишларимиз ва ҳаётимизнинг давомчилари, эртанги кунимиз ва истиқболимиз эгаларидир.

Халқимиз азал азалдан болажон миллат сифатида эътироф этиб келинади. Янги Ўзбекистонимизда болаларга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилгани ҳам мана шу инсоний фазилатнинг ҳаётий ифодасидир.

Болаларни асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш нафақат оила ва жамиятнинг, балки давлатимизнинг ҳам асосий бурчига айланган. Зеро, Президентимиз айтганларидек, “Биз учун жамиятда бегона бола йўқ ва бўлмаслиги керак. Ҳаммаси ўзимизнинг, Ўзбекистони-мизнинг болалари. Вақтида меҳр кўрсатсак, ишга, илмга, касбу ҳунарга, эзгу фазилатларга ўргатсак, уларнинг йўлини очиб берсак, эртага фойдаси ўзимизга, жамиятимизга тегади”.

Бугун Янги Ўзбекистонимизнинг бахтли болажонлари мана шундай меҳр-муҳаббат, ғамхўрликлар оғушида ўсиб-улғаймоқда, камолга етмоқда.

Азиз ота-оналар, қадрли болажонлар!

Маълумки, ушбу санани нишонлашдан мақсад – давлатлар ва ҳукуматлар, кенг жамоатчилик диққатини болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратишдир. Зеро, бугунги кунда дунё бўйлаб болаларнинг соғлом бўлиб улғайиши ва сифатли таълим олишига камбағаллик, очлик, турли иқтисодий ва сиёсий инқирозлар таъсир ўтказмоқда. Тўйиб овқатланмайдиган, мажбурий меҳнатга жалб қилинаётган миллионлаб болалар бор.

Мамлакатимизда эса болажонларимиз учун барча шароитлар яратилган. Жумладан, оналарнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом фарзанд дунёга келиши учун шароит яратиш, янги туғилган чақалоқларни турли касаллик ва инфекцияларга қарши бепул эмлаш амалиётга жорий қилинган. Замонавий услубларда қурилган ва жиҳозланган мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаблар, спорт-соғломлаштириш муассасалари эса болажонларимизнинг чуқур билим олиб, истеъдодларини юзага чиқаришга хизмат қилмоқда. Кейинги йилларда мактабгача таълим ташкилотларида болаларни соғлом овқатлантиришга эътибор қаратилиб, мактабларда бепул овқатлантириш тизими йўлга қўйилди.

Юртимизда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид миллий қонунчилик базаси яратилган. Янгиланган Конституциямизда алоҳида боб “Оила, болалар ва ёшлар” деб номлангани ҳам болаларга қаратилаётган эътиборнинг намунасидир.

Қадрли ота-оналар!

Фурсатдан фойдаланиб, мустақил Ватанимизнинг нурли келажагини барпо қилувчи баркамол авлодни тарбиялашга қўшаётган ҳиссангиз учун барчангизга чуқур миннатдорчилик билдираман! Ишонамизки, оила, маҳалла, жамият ва давлатнинг баргаликдаги ғамхўрлиги натижасида болажонларимиз жисмонан ва маънан баркамол инсонлар бўлиб вояга етишади.

Азиз болажонлар!

Бугунги байрам кайфияти сабаб Сизларнинг беғубор кулгуларингиз, гулгун чеҳраларингиздаги қувонч, кўзларингизда чарақлаб турган бахтиёрлик нурлари, биз катталар кўнглида ҳам кўтаринкилик пайдо қилмоқда. Сизлар озод ва обод Ватанимизнинг таянчи, буюк келажагимизнинг бунёдкорисиз! Келгусида замон талабларига жавоб берадиган мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларда, олий ўқув юртларида таълим олиб, илм-фан ва касб-ҳунар сирларини пухта эгаллаб, ота-онангиз, жамиятимиз ва давлатимизга садоқат билан хизмат қиладиган йигит-қизлар бўлиб етишишингизга ишонамиз!

Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бора оилаларимиз қувончи, миллатимиз давомчилари, буюк келажагимиз ворислари бўлган азиз фарзандларимизни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан чин қалбдан самимий муборакбод этаман! 

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз болажонлар!

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026