12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:38
Сиёсат 👁 461

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашевнинг барча амударёликларга байрам табриги

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашевнинг барча амударёликларга байрам табриги

Ҳурматли ватандошлар!

Қадрли меҳнат фахрийлари, азиз юртдошлар!

Аввало, Сиз азизларни, сизнинг тимсолингизда кўпмиллатли халқимизни Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида эришилган Ғалабанинг 78 йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман! Барчангизга ўзимнинг юксак ҳурмат-эҳтиромим ва эзгу тилакларимни билдираман.

Муҳтарам фахрийлар!

Бугунги шонли санани биз доимо чексиз қувонч ва изтироб билан нишонлаймиз. Ватан озодлиги учун, ҳозирги тинч-омон кунлар учун жанг майдонларида ҳалок бўлган ота-боболаримизнинг, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган юртдошларимизнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, орамизда яшаётган қаҳрамонларимизга ҳурмат бажо келтирамиз.

Машъум Иккинчи жаҳон уруши миллионлаб инсонлар қатори кимнингдир бобоси ёки бувиси, яна кимнингдир ота-онаси ёки яқинларининг бевақт ўлимига сабаб бўлди. Оловли жангларда ҳалок бўлган аждодларимизнинг табаррук қони, ўз жонини хатарга қўйиб юртини асраган ота-боболаримизнинг матонати, туну-кун оромидан кечиб, фронт ортида заҳмат чеккан юртдошларимизнинг пешона тери эвазига қўлга киритилган Ғалаба барчамиз учун қадрлидир. Бу йўлда ҳалок бўлганларнинг хотираси қалбимизда абадий, шу кунларга етган табаррук бобо ва момоларимизнинг қадри эса ҳамма нарсадан улуғдир!

Ҳеч шубҳасиз, орадан қанча йиллар, замонлар ўтмасин, фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг қадр-қиммати ва аҳамияти тобора ортиб бораверади.

Инсоният тарихидаги энг даҳшатли бу урушда ўша пайтдаги жами 6 миллион Ўзбекистон аҳолисининг 1 ярим миллиондан ортиғи қатнашган. Уларнинг ярим миллиондан зиёди жанг майдонларида ҳалок бўлишган. 133 минг нафарга яқини бедарак йўқолган. 60 мингдан ортиқ ватандошимиз эса урушдан ногирон бўлиб қайтган.

Туманимиздан эса 4 минг 344 нафар юртдошимиз урушга қатнашиб, уларнинг 897 нафари жанг майдонларида ҳалок бўлган бўлса, 1 минг 927 нафари бедарак йўқолган ҳамда 1 минг 500 нафарга яқини ўз уйларига ногирон бўлиб қайтганлар.

Ўзбекистон аҳли уруш ҳудудларидан кўчириб келтирилган 1 миллионга яқин инсонга бошпана бериб, ўз нонини улар билан баҳам кўришди. Ота-онаси, оиласидан жудо бўлган 200 минг нафар бегуноҳ болаларни “Сен етим эмассан!” деб бағрига босиб, меҳр-мурувват кўрсатдилар.

Биз бу рақамларни ҳар йили 9 май санасида қайта-қайта эсга оламиз. Булар шунчаки оддий рақамлар эмас. Уларнинг замирида муштипар оналаримиз, мотамсаро момоларимиз, мард ва жасур оталаримиз, бутун халқимизнинг қалбидаги чексиз қайғу ва ҳасрат мужассам.

Қадрли юртдошлар!

Уруш халқимизнинг иродасини синовдан ўтказди. Аждодларимиз синовли йилларда ҳам шароит оғир бўлишига қарамай, асрлар оша мерос бўлиб келаётган Ватанга муҳаббат, садоқат туйғуларини йўқотмай, одамийлик намунасини кўрсатди. Уйда қолган хотин-қизлар, кексалар ва болалар қишлоқ хўжалигида, завод ва фабрикаларда кечаю кундуз меҳнат қилиб, ўзлари емай, киймай фронтга жўнатган. Бу ҳам қаҳрамонлик ва жасорат намунасидир.

Бугунги таҳликали дунёда юз бераётган воқеалар барчамизни тинчликнинг қадрига етишга ундайди. Яқин қўшниларимиз бўлган давлатларда содир бўлган ва давом этаётган нотинчликлар, дунёнинг турли нуқталарида бўлаётган урушлар миллионлаб тинч аҳолини ўз домига тортиб, шаҳар ва қишлоқларнинг вайрон бўлишига, юз минглаб аҳоли, айниқса бегуноҳ гўдакларнинг ҳаётдан бевақт кўз юмишига сабаб бўлмоқда. Бу урушлар тинч аҳоли бошига қандай оғир азоб-уқубат ва талофатлар, беҳисоб қурбонлар олиб келганига барчамиз гувоҳ бўлмоқдамиз.

Aлбатта, ушбу мудҳиш урушлар оқибатлари бебаҳо неъмат − тинчликнинг қадрига етишга, доимо ҳушёр ва огоҳ бўлиб яшашга, ёшларимиз онгини бузғунчи ғоялардан ҳимоя қилиб Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга чорлаб туради.

Азиз дўстлар!

Мамлакатимизда кейинги йилларда барча соҳаларда туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Инсон қадри ва манфаати йўлида амалга оширилаётган бу улкан ўзгаришлар, бошқаларнинг ҳавасини тортадиган ютуқ ҳамда марраларга эришганимизнинг ортида улуғ неъмат − тинчлик ва осойишталик турибди.

Туманимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари ҳам шулар жумласидандир. Кейинги йилларда биргина Амударё туманида юзлаб оилалар учун мўлжалланган намунавий лойиҳалар асосидаги арзонлаштирилган уй-жойлар, таълим ва тиббиёт муассасалари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг, юзлаб янги тадбиркорлик субъектларининг бинолари қўрилиб, фойдаланишга топширилди.

Азиз юртдошлар, муҳтарам фахрийлар!

Бугунги қутлуғ айём − Хотира ва қадрлаш кунида ота-боболаримизнинг шонли анъаналарини муносиб давом эттириб, Ватан ҳимояси йўлида ўзини аямасдан, фидокорона хизмат қилаётган мард ва жасур аскарларимизга, офицер ва посбонларимизга туманимиз аҳли номидан самимий миннатдорчилик изҳор этамиз. 

Фурсатдан фойдаланиб, муҳтарам фахрийларимизни, ҳамюртларимизни ушбу қутлуғ байрам билан яна бир бор муборакбод этаман.

Барчангизга тинчлик-омонлик, хонадонларингизга қут-барака тилайман. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026