12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:31
Сиёсат 👁 519

30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашевнинг амударёлик ёшларга байрам табриги

30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашевнинг амударёлик ёшларга байрам табриги

Азиз ёшлар, қадрли юртдошлар!

Авваламбор, Сиз азизларни, Сизнинг тимсолингизда туманимизнинг барча ёшларини “Янги Ўзбекистон ёшлари – бирлашайлик!” шиори остида нишонланаётган Ёшлар куни байрами билан чин дилдан муборакбод этаман! 

Ҳурматли Президентимизнинг, давлатимиз ва ҳукуматимизнинг беқиёс ғамхўрлиги, эътибори туфайли кейинги йилларда мамлакатимизда Ёшларга оид давлат сиёсатининг янги босқичи бошланиб, бугун Ўзбекистон ёшлари ҳаётидаги туб бурилишлар даври келди, десам асло муболаға бўлмайди.

Президентимиз ташаббуслари билан 2017 йилда 30 июнь санаси Ёшлар куни байрами сифатида белгиланиб, мустақил ватанимиз солномасидан муносиб ўрин эгаллагани нафақат ёшларимиз, балки бутун халқимиз ҳаётида тарихий воқеа бўлган эди.

Бугун ҳаётимизнинг қайси соҳа ва тармоғини олмайлик, ёшларга эътибор ва ғамхўрлик асосий ўринга кўтарилиб, уларга зарур шароит ва имкониятлар яратиб берилмоқда.

Бу йил туманимизда 2 704 нафар ўқувчи ёшлар мактабларнинг 11-синфларини, 361 нафар ёшлар касб ҳунар мактабларини, 56 нафар мухандистлик техникуминиларини тамомламоқда. Ҳеч шубҳасиз, ўз билим ва истеъдодини юртимиз ва халқимизга муносиб фарзанд бўлишдек олижаноб мақсадларга сарфлашга чоғланиб турган сиздек тиришқоқ ва интилувчан фарзандларимиз бизнинг таянчимиз ва суянчимиз, Янги Ўзбекистоннинг бебаҳо хазинасидир.

Бугун мактабни тамомлаётган ҳар бир ўқувчи учун ҳаётидаги яна бир муҳим эшиклардан бири очилмоқда. Бу – катта ҳаётга йўл демакдир! Ушбу йўлда тўғри танлов қилиб, ўзингиз учун севимли ва керакли касбни эгаллашингизга, барча муваффақиятсизлик, тўсиқларни четлаб ўтиб, юксак марраларни забт этишингизга тилакдошмиз!

2022-2023 ўқув йили якуни бўйича мана шундай тиришқоқ ва иқтидорли ўқувчи ёшларимизнинг 36 нафари умумтаълим мактабларида фанларни аъло баҳоларга ўзлаштириб, олтин медаль, 11 нафари эса кумуш медаль соҳиб ва соҳибалари бўлишди. Бундан ташқари 49 нафар ёшларимиз инглиз тили бўйича халқаро В2 ва 5 нафар С1 сертификатини қўлга киритган.

3 нафар битрувчи ёшларимиз муддатидан олдин олий таълим муассасаларига имтиҳонларсиз кириш бўйича сертификат билан тақдирланиб, талабалар қаторидан жой олишди.

Қадрли ёшлар!

Хабарингиз бор, кейинги пайтларда келажагимиз эгалари бўлган ўғил-қизларимиз билан ишлашнинг мутлақо янги тизими – “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар дастури” ҳамда Ёшлар платформаси ҳаётга кенг татбиқ этилди.

Олиб борилган амалий ишлар натижасида ўтган 6 ой мобайнида “Ёшлар дафтари”га кирган 805 нафар йигит-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш учун “Ёшлар жамғармаси” 1 млрд 557,6 млн сўм маблағ ажратилди. Ушбу маблағлар ҳисобидан “Темир дафтар”даги оилалар фарзандлари бўлган 244 нафар талабаларнинг 560,8 млн сўмлик контракт пули тўлаб берилди. Тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи ёки ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган 140 нафар ёшларга жами 565 млн сўмлик асбоб-ускуналар олиб берилди. 208 нафар ёшларимизга 235 млн сўмлик турли хил ижтимоий-иқтисодий ёрдамлар турлари кўрсатилди.

Бундан ташқари, 581 нафар ёшларимиз тижорат банклари томонидан 8 млрд 325 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратиш орқали, 357 нафар ёшларимиз 30 йил муддатга 285,6 га ер майдонларини ижарага олиш орқали, 157 нафар ёшларимиз эса корхона ва ташкилотларга доимий ишларга жойлашиш орқали доимий даромад манбаига эга бўлдилар.

Ҳурматли юртдошлар, азиз ёшлар!

Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этиш, уларнинг маданият, санъат, адабиёт, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуси орзу ва интилишларингизга чинакам қанот бўлмоқда десак, асло муболаға бўлмайди.

Бу борада туманимиз ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, келажагимиз эгалари булмиш ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида “маҳалла-сектор-туман” йўналиши бўйича “Беш ташаббус олимпиадаси” тадбирлари ўтказилди.

2022-2023 йилларда “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг Ўзбекистон Республикаси босқичида 17 нафар туманимиз ёшлари ғолибликни қўлга киритган бўлиб, улардан 6 нафари 1- ўрин, 6 нафари 2-ўрин ва 5 нафари 3-ўринларни эгаллашди. Ғолиб бўлган спортчиларимизнинг маҳалласига спорт майдончалари қуриб берилади.

Шунингдек, “Ёш китобхон оила” йўналишида Республика босқичида Ўринбоевлар оиласи фахрли 1-ўринни эгаллаб, “Spark” автомобили соҳиби бўлишди.

Азиз ёшлар!

Туман раҳбари сифатида, туман ҳокимлиги Сизни ҳар доим қўллаб-қувватлашга тайёр эканини, ёшларнинг иқтидор ва салоҳиятларини юзага чиқаришга доир эзгу ишларимиз бундан кейин ҳам бардавом бўлишини алоҳида таъкидламоқчиман.

Ишонаманки, Сиздай шижоатли, ғайратли, ватанпарвар ёшларимиз бор экан, юкимиз ҳеч қачон ерда қолмайди. Кўзлаган юксак марраларимизни дадиллик билан забт этаверамиз!

Қадрли ёшлар!

Сизларни яна бир бор бугунги байрам – Ёшлик, Шижоат, Куч-қудрат ва Матонат айёми билан чин қалбимдан муборакбод этиб, ўқиш ва ишларингизда, оилавий ҳаётингизда улкан муваффақиятлар тилайман!

Яна бир бор байрамларингиз муборак бўлсин!

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026