МИЛЛАТ ОНАЛАРИ БАХТИ УЧУН ОВОЗ БЕРДИМ
Барча замонларда ҳам мамлакат, миллат, халқ тақдири учун фидойи инсонлар бўлган ва айнан ана шундай инсонлар эл-юрт, халқ ҳурматини қозонганлар.
Мен энг аввало аёл – онаман. Оналар ҳамиша эл-юрт тинчлигини, оила барқарорлигини, фарзандлари соғлигини, уларнинг етук инсон бўлиб вояга етишини истайди. 4 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кунида мен Ватанимизнинг энг фидойи, миллат ва халқ бахт-саодатини барча нарсадан устун қўйгувчи номзод учун овоз бердим. Чунки элим, юртим, деб ёниб яшагувчи инсон, энг аввало, миллат оналари ва болалари ҳаётидаги жамики муаммоларнинг ечимини топишига ишонаман.
Миллат оналари бахтли яшаса, фарзандлари соғлом ва баркамол бўлади. Она ва боланинг соғломлиги – мамлакатнинг порлоқ келажаги демакдир.
Гулбаҳор ЎРОЗАҚОВА, "Чордара”
МФЙ маслаҳатчиси.
(Фото - http://kun.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶