Савол беринг, жавоб қайтарамиз
Савол: - Айтайлик, бир фуқарога ёшга доир пенсия тайинланди. Барча ҳисоб-китоблар ва ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари амалга оширилди. Аммо орадан бир қанча вақт ўтиб, пенсия олувчига пенсияси нотўғри ҳисобланганлиги натижасида унинг ортиқча пенсия олаётганлиги маълум қилинади ва ортиқча тўланган пулни ўша пенсионернинг пенсиясидан ушлаб қолиш бошланади. Буни қандай тушуниш мумкин?
Жавоб: - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 201-бандида: Пенсия олиш ҳуқуқини амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг - иш стажи тўғрисида, амалдаги иш ҳақи тўғрисида ва шу кабиларнинг ишончлилиги ва асосланганлиги учун ушбу ҳужжатларни берган ташкилотнинг мансабдор шахси ҳамда пенсионер қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб бериши белгиланган.
Низомнинг 202-бандига кўра ишончсиз маълумотлар, пенсияга бўлган ҳуқуқларни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатлардаги маълумотларни бузувчи тузатишлар аниқланганда, шунингдек пенсияларни тайинлаш ва тўлаш учун иш берувчи ёки архив томонидан берилган юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар сохталаштирилганда ва қалбакилаштирилганда давлатга етказилган зарар суммасини ундириш учун жавобгарлик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, ушбу ҳужжатларни берган ташкилотлар ва архивнинг мансабдор шахсларига юкланади.
Пенсионер томонидан содир этилган суиистеъмолликлар - атайлаб нотўғри маълумотлар билан ҳужжатлар тақдим этилиши, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилмаслиги натижасида унга пенсиялар суммасининг ортиқча тўланиши туфайли давлатга етказилган зарарни тўлаш мажбурияти пенсионерга юкланади.
Низомнинг 203-бандида эса, пенсиялар тайинлаш ва тўлашни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан амалга оширилади, деб кўрсатилган.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими пенсия тайинлашда ва пенсияларни тўлашдаги муаммоларни ҳал қилишда Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамасининг Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомига ва бошқа ҳукумат қарорларига асосан иш кўради.
Саволга Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими пенсия ва нафақаларни тайинлаш гуруҳи раҳбари Акрам Аҳмедов жавоб берди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶