20.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
20.11.2026, 21:11
Жамият 👁 2,168

Порахўрликка қарши курашишда қонунни қўллаш амалиёти

Порахўрликка қарши курашишда қонунни қўллаш амалиёти

Мамлакатимизда жамиятни янгилаш ва демократлаштириш, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий-маънавий соҳаларни ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар жараёни изчил давом этмоқда.

Зиммаларига жамиятда қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини муҳофаза қилиш юкланган шахсларнинг амалдаги қонунларга қатъий риоя этишлари талаб қилинади. Уларнинг ўз шахсий манфаатларини жамият манфаатларидан устун қўйиши мутлақо муроса қилиб бўлмайдиган ҳолдир.

Муҳтарам Биринчи Президентимиз таъбири билан айтганда: «...Коррупция домига илинган амалдорлар шахсий бойлик орттириш мақсадларини ва уруғаймоқларининг манфаатларини давлат манфаатларидан устун қўяди. Бу эса мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий йўлига ҳамда аҳолининг аксарият қисмига тузатиб бўлмайдиган зарар етказади».

Коррупция билан боғлиқ жиноятлар орасида порахўрлик энг ижтимоий хавфлиси ҳисобланади.

Таъкидлаш жоизки, коррупция ҳозир дунёдаги деярли барча давлатларда тараққиёт йўлига ғов бўлаётган иллатдир. 1997 йилнинг декабрь ойида ўн учта давлат имзолаган «Халқаро операцияларда хорижий давлатлар мансабдор шахсларини ҳақ эвазига оғдириб олишга қарши кураш ҳақида»ги Конвенция бўйича бундай муносабатларда пора олиш, пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноят эканлиги таъкидлангани ҳам коррупциянинг трансмиллий характеридан дарак беради. 2014 йил 14 майдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонуни асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211- (пора бериш) ва 212- (пора олиш-беришда воситачилик қилиш) моддаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар бу тоифадаги жиноятларга қарши курашга қаратилган ишларнинг натижасини оширишга ёрдам беради.

Эндиликда пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноятлари учун белгиланган жазолар пора олиш жиноятининг жазоси билан тенглаштирилди. Оддий қилиб айтганда, мансабдор шахсга пора берган ёки пора олиш-беришда воситачилик қилган шахс пора олган мансабдор шахс билан тенг жиноий жазога тортилади.

Субъектив томондан пора олиш тўғри қасд билан содир этилади. Ушбу жиноятнинг субъекти 18 ёшга тўлган мансабдор шахс бўлиши мумкин. Амалдаги қонунчиликда «мансабдор шахс» деганда ташкилий бошқарув ёки маъмурий хўжалик ваколатлари берилган шахслар тушунилади.

Порахўрлик тўғрисидаги ишларни кўраётганда судлар ушбу жиноятларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлашга ва уларни хусусий ажрим чиқариш йўли билан тегишли ташкилотларнинг раҳбарларидан бартараф қилишни талаб қилишга мажбурдирлар, бу ўринда сан-салорлик, бюрократлик, ошна-оғайнигарчилик, мансабдор шахслар томонидан ўз ҳуқуқларини бошқа шахсларга назоратсиз бериб қўйиш ҳолларига алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Бу иллатга қарши курашишда асосий мезонларнинг яна бири – бу жамоатчилик фикрларининг кучи бўлиб ҳисобланади. Шу сабабли, жамиятда бундай иллатнинг ҳар қандай кўринишига қарши кураш муҳитини юзага келтириш зарур. Бу ерда оила, маҳалла, мактаб, меҳнат жамоаси каби тарбия ўчоқларини ва оммавий ахборот воситаларининг кенг имкониятларини ишга солиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Иномжон ҚАЛНИЯЗОВ, 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази тингловчиси.

(Фото - http://xushnudbek.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026