17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 08:14
Жамият 👁 3,173

БУЮК ИНСОННИ ХОТИРЛАБ

БУЮК ИНСОННИ ХОТИРЛАБ

Инсон ўзи учун энг азиз нарсасини йўқотса, ўзини қўйгани жой тополмайди, ҳаёт ҳам маъноси йўқдай туюлади, юриштуришида, қилаётган ишида унум бўлмайди.

Президентимиз И.А.Каримов бетоблигини эшитганимизда кўпчилик шу аҳволга тушди: ҳамма дуода, ҳамма илтижо қилган, бутун мамлакат Юртбошимиз соғлигини тилаган эди.

Афсус, ўлим ҳақ, Аллоҳнинг иродаси шу экан, тақдир бизни буюк инсондан, ўзбекни "ўзига бек” қилган, миллатни дунёга  танитган, юртини обод, халқини фаровон қила олган, ҳаммамизга ота бўлиб, бошимизни силаган Юртбошимиз И.Каримовдан жудо қилди.

Мотам кунларида бутун дунё аҳли ўзбек халқи, Ўзбекистонда яшаган ҳар бир фуқаро ўз Юртбошисини қандай севишига, унга қандай меҳр қўйганлигига гувоҳ бўлди.

И.А.Каримов 1990 йил 24 мартда Ўзбекистон Республикаси Олий Совети сессиясида Ўзбекистон Президенти қилиб сайланган эди. Собиқ иттифоқ даврида республикалар орасида биринчилардан бўлиб Президентлик бошқарувини жорий қилган журъатли ва дадил инсон, билимдон ва қўрқмас раҳбар эдилар.

... Ўшанда мен собиқ иттифоқ халқ депутати қилиб сайланган  эдим, ёш ва тажрибасизман, бошқарув тизимига унчалик тушунмасдим. Лекин бир ҳақиқатни жуда яхши билардим: И.Каримов Ўзбекистоннинг биринчи раҳбари бўлиб сайланганида унга қолдирилган мерос жуда аянчли эди: иқтисод издан чиққан, завод-фабрикалар ишламайди, ўлкада пахта яккаҳокимлиги ҳукм сурар, одамлар қашшоқ ва тушкун, кўпчилик эртанги кунига ишонмас, уларни руҳлантириб, олдинга етакловчи сиёсий куч ҳам йўқ – "ғоявий бўшлиқ” ҳукмрон эди. "Биз эскича яшаёлмаймиз, бундай яшашга замоннинг ўзи йўл қўймайди”, - деган И.Каримов дадил ва қўрқмасдан иш бошлади, халқини, ҳатто дунё сиёсатдонларини ҳам узоқни кўзлаб, халқ манфаатларини ҳимоя қилиб тузилган режасига ишонтира билди ва орқасидан эргаштира олди.

Унинг биринчи қилган иши "пахта иши” деб аталган, минглаб ўзбек оилалари ва миллатнинг етакчи кучлари жабрланган ва меҳнаткаш ҳалқ пешонасига босилган "қора тамға”ни олиб ташлаш бўлди. У бу ҳақда биз - ўша пайтдаги ўзбекистонлик СССР халқ депутатларини йиғиб, йўл-йўриқ кўрсатдилар.

Фарғона, Паркент, Бўка, Тошкент, Андижон воқеаларида Юртбошимиз ўз халқининг тинч яшаши учун қўлидан келган ҳамма ишни қилди: ҳалок бўлганларнинг оилаларини қўллаб-қувватлади, билиб-билмай ёвуз кучларга қўшилиб қолган ватандошларимизни бағрикенглик билан кечирди, уларга ўз элида ва болалари бағрида яшашлари учун яна имкон берди. Шу билан бирга минтақада тинчликни сақлаш учун дунё минбарларидан бонг урди, қўшни давлат раҳбарларини ҳамжиҳат ва дўст бўлиб яшашга чорлади, фуқаролар уруши ва хунрезликларнинг олдини ола олди. Ўз халқининг келажагини кўра олган раҳбар сифатида тараққиётнинг "Ўзбек модели” деб аталган ва бугун бутун дунё тан олган йўлга халқини бошлар экан, доим оддий халқ билан бирга бўлишга  ҳаракат қилди, халқни эртанги кун учун меҳнат қилишга ундади, ўз келажагига ишонтира олди. Ғалла мустақиллиги учун курашди. Халқимиз келажаги учун қилинган эзгу ишлар - санаб адо бўлмайдиган юртимиздаги ўсиш-ўзгаришлар, жамики эзгуликлар бевосита Юртбошимизнинг саъй-ҳаракатлари натижаси эканлигини ҳар биримиз яхши биламиз, бу ислоҳотларда ўзимиз ҳам руҳланиб иштирок этганмиз.

Халқимиз юртини обод, турмушини фаровон қилган инсоннинг хотирасини ҳеч қачон унутмайди. У бошлаб берган йўлдан ҳеч қачон адашмайди. Буюк инсон бошлаб берган эзгуликлар авлодлар орқали давом этаверади.

Санобар ХЎЖАМУРОДОВА,

40-сонли мактаб директори, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

(Фото - http://uza.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026