14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 13:35
Фан ва таълим 👁 2,674

ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИДАГИ БЎШЛИҚЛАР: УЛАР ҚАНДАЙ БАРТАРАФ ЭТИЛАДИ?

ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИДАГИ БЎШЛИҚЛАР: УЛАР ҚАНДАЙ БАРТАРАФ ЭТИЛАДИ?

Биз биламизки, таълим-тарбия жараёнидаги бўшлиқ – бу таълим сифатига салбий таъсир этувчи омиллар натижасида ўқувчилар билимида пайдо бўлган узилишлар, ўзлаштирилмай қолган билим, кўникма ва малака элементларидир. Бу биз, таълим соҳаси ходимларини доимо ўйлантириб келаётган муаммолардан бири ҳисобланади. Хўш, шундай экан, бўшлиқлар қачон намоён бўлади?  

Бундай бўшлиқлар асосан фан ўқитувчилари томонидан ўтказилган назорат иши, мактаб маъмурияти томонидан ўтказилган ички назорат жараёнида, туман, шаҳар ХТМФМТТЭБ ҳамда ҳудудий бошқармалар, халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган ташқи мониторинг ва ўқувчиларнинг турли хилдаги кўрик-танловлардаги иштироки жараёнларида юзага келади. Демак, ҳар бир педагог ёки мактаб раҳбарияти ташқи мониторинг жараёнини кутмасдан, ички назорат ишларидан кейин хатолар устида ишлашга алоҳида эътибор қаратиши зарур.

Таълим сифатига салбий таъсир қиладиган юқоридаги каби омилларни аниқлаш усуллари ҳам мавжуд. Яъни, мактаб раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларидан, ўқувчилардан, ўқитувчилардан олинган анкета сўровномаларини таҳлил қилиш, ўқувчилар ўртасида тест синовлари ёки ёзма ишлар ҳамда ўқитувчилар ўртасида тест  синовлари ўтказиш орқали салбий таъсир қилувчи омилларни бартараф этиш мумкин.

Таълим сифатига салбий таъсир этувчи энг асосий омилларни эсдан чиқармаслигимиз зарур.

Булар – ўқитувчининг касбий  тайёргарлик даражаси ва касб маҳоратининг талаб даражасида эмаслиги, АКТ воситаларидан мунтазам равишда фойдаланмаслиги ёки айрим фанлар бўйича мутахассисларнинг етишмаслигидир. Бундан ташқари, мактабларда катта маблағлар ҳисобига яратилган шарт-шароит ва моддий–техника базасидан самарали фойдаламаслик, мактабда таълим-тарбия жараёни ва фан услуб бирлашмаси, услубият кенгашлари фаолияти яхши ташкил этилмаганлиги, ўқувчиларнинг таълим олишлари учун оилада назорат етарли эмаслиги ҳам юқоридаги каби салбий таъсир этувчи омиллардандир. Таълим сифатига салбий таъсир этувчи энг асосий омиллар ўрганилиб, таҳлил қилинганда, ўқитувчиларнинг илғор иш тажрибалари аниқланиб, оммалаштирилмаганлиги, дарс жараёнида замонавий АКТ дан фойдаланишни тўғри йўлга қўймаганлиги, мактаб раҳбарлари томонидан ташқи ва ички мониторинг натижалари таҳлил этилмай, янги педагогик технологиялардан фойдаланмаслик ҳолатлари  маълум бўлди. Ўқитувчилардан олинган сўровномалар натижасига кўра, ўқитувчилар ўз фани бўйича илғор иш тажрибалари ва янгиликларни билмаслиги, замонавий АКТдан, бўшлиқларни тўлдириш бўйича фанлар кесимида тавсиялардан, илғор педагогик технологиялардан, электрон дарслик, виртуал лабораториялардан фойдаланмаслиги аниқланди.

Таълим муассасасида соғлом муҳитни шакллантиришда энг аввало, мактаб раҳбариятининг адолатли ёндашуви ва самарали бошқаруви ўта муҳим аҳамият касб этади. Ўқувчиларнинг шахсий қобилиятлари, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратлари ҳурмат қилиниши, жамоатчилик билан самарали ҳамкорликнинг йўлга  қўйилганлиги, оила-маҳалла-таълим муассасалари ҳамкорлиги доирасида ўтказиладиган тарбиявий тадбирлар, давра суҳбатлари самарали натижалар беради.

Бу вазифаларни амалга ошириш бизни, шубҳасиз, ўз келажагимизнинг ҳақиқий бунёдкорига айлантиради. Бизнинг ҳалқимиз ҳамиша эртанги кунига катта умид билан қарайди. Шу маънода ўз фарзандининг бахтли, саодатли, билимли, касб-ҳунарли, юксак маънавиятга эга бўлиб етишишини истайди. Орзу-умидлар, улуғвор режалар рўёби учун эса фақат истакнинг ўзи етарли эмас. Бунинг учун ҳар биримизнинг қалбимизда чинакам фидойилик билан эл-у юртга муҳаббат туйғуси уйғунлашиб кетмоғи керак.

Фурсатдан фойдаланиб барча ҳамкасбларимни, она Ватан келажаги бўлган ўқувчи-ёшларни мустақиллигимизнинг шонли 25 йиллиги ва Билимлар куни байрамлари билан табриклайман. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, фарзандларимиз баркамол, хонадонларимиз ҳамиша обод бўлсин!

Равшан ХАЛМУРАТОВ,

туман ХТМФМТТЭБ ҳузуридаги Давлат таълим стандартларига риоя этиш мониторингини услубий таъминлаш кичик гуруҳи раҳбари, Халқ депутатлари туман Кенгаши  депутати.

(Фото - http://karsu.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019