Фидойи меҳнатлар эътирофи
Муҳтарам Юртбошимиз И.Каримовнинг 2016 йил 1 июлдаги Фармонига мувофиқ истиқлолимизнинг 25 йиллиги муносабати билан "Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони таъсис этилган эди.
Мазкур нишон билан мамлакатимизда мустақилликни мустаҳкамлашга, иқтисодий, сиёсий, маданий жиҳатдан юксалишларга улкан ҳисса қўшган, ёш авлод тарбияси, сарҳадларимизнинг хавфсизлиги ва дахлсизлигини таъминлаш, мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизациялаш ишларида фидойилик кўрсатган юртдошларимизни нишонлаш кўзда тутилган.
Бутун мамлакатимизда истиқлол шукуҳи ҳукмронлик қилаётган шу қутлуғ кунларда "Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишонига муносиб кўрилган меҳнат илғорларига, меҳнат фахрийларига нишонни топшириш маросимлари тантанали равишда ўтказилмоқда.
Туманимизда ҳам энг улуғ, энг азиз байрамимиз – мустақилликка эришилган кун олдидан, 28 августда туман ҳокимлиги мажлислар хонасида 81 нафар турли соҳа вакилларига, меҳнат фахрийларига ушбу мукофотни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тантанали маросимни туман ҳокими ўринбосари М.Темирбоев очди ва олиб борди. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Б.Янгибоев мукофотланганларга эсдалик нишонларини топширди ва самимий қутлади. "Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирланганлар номидан Манғит шаҳрининг "Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Зебогул Ражабова, "Нуроний” жамғармаси туман бўлинмаси раиси Бекмон Аллаберганов, шифокор Султон Тожиниёзовлар сўзга чиқишиб, Юртбошимизнинг, туманимиз раҳбариятининг ўз меҳнатларини юксак эътироф этганликлари учун улкан миннатдорчилик билдирдилар.
- Мен дастлаб матбуот соҳасида, кейинчалик, 30 йил таълим соҳасида ишлаб, нафақага чиқдим. Жорий йилда маҳалладошларим юксак ишонч билдириб, маҳалла фуқаролар йиғинига раис қилиб сайлашди.
Байрам арафасида муҳтарам Юртбошимиз имзоси билан "Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирланганим бутун меҳнат фаолиятим давомидаги мен учун энг қувончли воқеа бўлди, – деди тўлқинланиб З.Ражабова ўз сўзида.
Эзгулик йўлидаги ҳар қандай меҳнат муносиб баҳоланса, эътироф этилса, янада янги муваффақиятлар сари йўл очади. Биз бир гуруҳ меҳнат илғорларининг эсдалик нишони билан тақдирланишида ҳам ушбу ҳаётий ҳикматнинг ифодасини кўриш ниятида қоламиз.
Суратда: "Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишонини тантанали топшириш маросимидан лавҳа.
М.ШОМУРОДОВ олган сурат.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶