ДЕПУТАТЛАР САЙЛОВЧИЛАРИ ҲУЗУРИДА
Бутун мамлакатимизда бўлганидек, мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон Республикасида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.
Пухта ўйланган, босқичма-босқич амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар туфайли Қорақалпоғистон Республикаси аграр ўлкадан замонавий ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий инфратузилмаси, транспорт-коммуникация тармоқлари ривожланган минтақага айланди.
Барча жабҳаларда ислоҳотларнинг изчил ва самарали жорий этилишида депутатларнинг ҳам муносиб ўрни бор. Улар ўз ҳудудларидаги сайловчилари билан учрашувларида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳаётига оид янгиликлар, юртимизда амалга оширилаётган улкан юксалишлар, қонун ижодкорлиги фаолияти юзасидан, қабул қилинган қонунларнинг турмушга қай тарзда татбиқ этилаётгани хусусида аҳолига батафсил маълумотлар беришмоқда.
Яқинда 38-сонли мактабда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедованинг ўз сайловчилари билан учрашувида айнан шу жиҳатлар ўз ифодасини топди.
Депутат ўз сўзида мамлакатимизнинг кичик бир бўлаги бўлмиш туманимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари ҳақида ҳам кенг тўхталиб ўтди ҳамда сайловчиларнинг саволларига батафсил жавоблар берди.
30-Манғит сайлов округидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Отабек Йўлдошев 3 август куни ўз сайловчилари билан бўлган учрашувида жорий йилнинг ўтган даврида мамлакатимизда қабул қилинган қонунларнинг, кўриб чиқилаётган янги қонун лойиҳаларининг мазмун-моҳияти ҳақида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 июндаги "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори моҳияти тўғрисида маъруза қилди. Сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олдилар.
Шунингдек, 33-Ўзбекистон сайлов округидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Анвар Йўлдошев ҳам ўз сайловчилари билан бўлган учрашувида худди шундай масалалар юзасидан маъруза қилди.
Учрашувларда сайловчиларнинг фаол қатнашганлиги, депутатлар маърузасига муносабатлар билдириб, таклифлар ўртага ташлаганлиги юртимиз аҳолисининг ҳуқуқий саводхонлиги ва мамлакатимиз тақдирига дахлдорлик ҳисси тобора ортаётганини кўрсатади.
(Ўз мухбиримиздан).
(Фото - http://uza.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶