15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 02:54
Жамият 👁 2,480

ҚАЛБЛАРГА БИТИЛГАН УСТОЗЛАР ЁДИ

ҚАЛБЛАРГА БИТИЛГАН УСТОЗЛАР ЁДИ

Мен ҳар гал Қиличбой заминига қадам қўйганимда ўзим учун энг азиз ва қадрдон инсонлар ҳаёти билан боғлиқ хотиралар уйғонади қалбимда. "Юқори қишлоқ” маҳалласининг сертупроқ йўлларини чангитиб ўтган болалигим – беғубор подшоҳлигим, менинг амримни ҳар доим вожиб деб билгувчи меҳрибонларим қиёфаси кўз ўнгимда гавдаланади. Айниқса, менга оқ-қорани танитиб, қалбимга маърифат нурларини йўғирган устозларим, уларнинг фидойиликлари, биз ўқувчиларини худди ота-онамиздай меҳр кўшкларида авайлаб, таълим-тарбия бериб улғайтганлари, ҳар  биримизнинг келажагимиз ҳақида қайғуриб, елиб-югурганлари юрагимда соғинч ҳиссини уйғотади.

 

ОТАМИЗДАЙ АЗИЗ

ХИДИР ОҒА

Хидир оға Бобожонов (Аллоҳ раҳмат қилсин) ҳақиқатан ҳам отамиздай азиз, бизга ҳамиша ғамхўр нисон эдилар. "Ўқиган – ўзади, - дердилар доим устоз дарс охирида, - ўзиш – югуриб-чопиш  эмас, ҳаётда илғор фикрли инсон сифатида шаклланиш...”

Устознинг дарслари каби суҳбатлари ҳам ғоят мароқли бўларди. Чунки Хидир оға жуда ёшлигидан ҳаёт синовларида тоблангани, аъло ўқигани, умумтаълим мактабининг 7-синфини имтиёзли тугатгани учун ўзи ўқиган мактабда ўқитувчилик қилган, 1941 йилдан 1943 йилгача иккинчи жаҳон уруши жанггоҳларида фашизмга қарши курашгани ҳақида ўзи жуда кам, жуда камтарона гапирардилар.

1943 йилда жанглардан бирида оғир яраланган Хидир оға она қишлоғига қайтиб келиб, яна ёшларга таълим-тарбия беришдек шарафли касбини давом эттирди.

Умрининг асосий қисмини ёш авлод таълим-тарбиясига бағишлаган устознинг кўксини "Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ўқитувчи”, "Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвонлари, бир неча жанговар медаллар безади. 8-сонли умумтаълим мактабига 40 йил давомида раҳбарлик қилган устоз бу билим маскани биносини қайтадан қуриш, таъмирлаш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ишларига бош-қош бўлди.

УДДАБУРОН УСТОЗ ЭДИЛАР

Давлатбой ака Жумамуродов сиймосида ўта талабчан, қаттиққўл, шу баробарида меҳрибон  ва куюнчак инсон гавдаланади. Давлатбой ака ҳам худди Хидир оға каби 7-синфни тугатибоқ ўқитувчилар етишмаслиги боисидан 8-сонли мактабга бошланғич синф ўқитувчиси қилиб  ишга қабул қилинган. Иш фаолиятидан ажралмаган ҳолда НДПИнинг математика факультетини тамомлаган Давлатбой ака 8-сонли мактабда ёшларга ҳисоб-китоб илмидан сабоқ бердилар. Устоз нафақат жонкуяр ўқитувчи, балки уддабурон ташкилотчи ҳам эдилар. У бир вақтнинг ўзида ўта қаттиққўллик билан ўқувчиларга математика илмини ўргатар, мактаб ўқув ишлари бўлимига раҳбарлик қилар, мактабга табиий газ тармоғи тортиш, боғ яратиш, 10 гектарлик ўқув-тажриба хўжалиги ишларини юритиш билан шуғулланар ва буларнинг барчасини қойилмақом қилиб уддалардилар. Давлатбой аканинг уддабуронлиги туфайли мактаб ўзининг 3 гектарлик мевазор боғига эга бўлди, ҳашар йўли билан мактабга 5 та қўшимча синфхоналар қурилди. Пахтадан олинган даромад ҳисобидан мактабнинг 20 нафар аълочи ўқувчилари 1986 йилда Россиянинг Москва ва Волгоград шаҳарларига саёҳатга бориб келишди. Халқ таълими аълочиси, "Меҳнат фахрийси” ва "Шуҳрат” медаллари соҳиби  Давлатбой ака Жумамуродов барпо этган 3 гектарлик боғ ҳамон шовуллаб, устоз билан боғлиқ хотираларни ёдга солиб, яхшилик ва эзгулик ифорларини таратиб турибди.

 

САМИМИЙ ИНСОН ЭДИЛАР

Мактабимизнинг болалар етакчиси Турсунбой ака Худойберганов деярли ҳар куни бизнинг юриш-туришимиз, кийинишимиз, муомаламиз, ўқишимиз билан қизиқар, мактабдаги иш кунини биз ўқувчиларнинг ана шу жиҳатларимизни назорат қилишдан бошлардилар. НДПИнинг бошланғич таълим услубияти факультетини тугатган Турсунбой ака ўз касбининг чинакам устаси эдилар. Биз болалар билан шуғулланишдан асло чарчамайдиган устоз билан биргаликда турли байрам ва тадбирларга тайёрланардик. Янги шеърлар, ашулалар ўрганардик.

Турсунбой Худойберганов бир қанча вақт қўшни маҳалладаги 63-сонли бошланғич мактабга директорлик ҳам қилган.

Орадан 40 йиллик вақт ўтиб, мактаб таҳсили  давридаги хотираларни эсга оларканман, Турсунбой ака ҳамон бизни тергаб, мактабда, жамоат жойларида, оилада ўзимизни қандай тутишимиз, дарс тайёрлашда нималарга кўпроқ эътибор беришимиз кераклиги ҳақида уқтираётгандай, қулоқларим остида овози жаранглайди.

АЛИФБОНИ САНЪАТ ДАРАЖАСИДА ЎРГАТГАН УСТОЗ

Синфдошларимга қандай, билмайман-у биринчи ўқитувчимиз Абдулла оға Эшниёзовнинг ҳар бир сўзи, ҳар бир дарси ҳикматлар хазинаси эди мен учун. Мен 1-синфга илк қадам қўйган кунимни ҳамон айрича бир ҳаяжон оғушида эслайман. Ўта сипо, ораста кийинган Абдулла оғанинг қадам ташлашлари, гапиришлари, дарс жараёнини моҳирона бошқаришларининг ўзи бир санъат эди. Мен ана шу ажойиб инсон қўлида ҳарф таниб, ҳаётни ўрганиш сабоғини олганимдан ҳамонки фахрланиб юраман.

Биз ўз она тилимизнинг гўзал товланишларини, қудратини 1-синфдаёқ, Абдулла оғанинг дарслари орқали ҳис этганмиз. Шунданмикан, деб ўйлаб қоламан баъзан, бизнинг синфимизда аълочилар кўп бўлган.

МАЪНАВИЯТ ФИДОЙИСИ

Синфимизда ўзбек тили ва адабиёти фанини қизиқиб ўқимайдиган ўқувчи йўқ эди. Ҳамма китобхон, ҳамма ҳаваскор шоир эди гўё. Адабиёт ўқитувчимиз Ортиқбой ака Бобожоновнинг дарсларини бутун синфимиз ўқувчилари орзиқиш билан кутишарди. Устоз ҳар бир дарсга алоҳида тайёргарлик билан келар, у кишининг ҳар битта дарси гўё ҳақиқий ҳаёт манзаралари каби бизни ҳаяжонлантириб юборарди. Устоз Бобур ғазалларини ўқиганларида беихтиёр овозида титроқ пайдо бўларди. Тарихий жараёнлар, асрлар тала-тўпларида азоб-уқубат чеккан маънавият фидойилари ҳақида тўлқинланиб сўзлардилар.

Устоз ҳақиқий маънавият фидойиси эдилар. У кишининг ҳар бир қалбга қўшиқдай ёзилиб қолган адабий суҳбатлари орадан 40 йиллик вақт ўтиб ҳам ҳамон ҳаётимизда асқотаяпти.

НОМЛАРИ ҚАЛБЛАРГА

БИТИЛГАН УСТОЗЛАР

Бугун мен олис Тошкент шаҳридан ошиқиб, энтикиб она қишлоғим, ўзим таҳсил олган 8-сонли умумтаълим мактабим томон келарканман, азиз устозларим Раҳим ака Қосимов, Эриммат ака Матчонов, Йўлдош ака Хўжанов, Қурбонбой ака Жумамуродов, Йўлдош ака Юсупов, Янгибой ака Жапақов, Абдулла ака Ўрозметов, Йўлдош ака Отажонов, Ўрозбой ака Қурбонбоевларнинг азиз хотиралари олдида бир оддий ўқувчи сифатида бош эгаман. Чунки бу азиз инсонларнинг ҳар бирининг менинг  ҳаётимда, тақдиримда ўзига хос ўрни бор. Улар менга ва мен каби барча собиқ синфдошларимга нафақат илмий-назарий, балки ҳаёт сабоқларидан дарс бердилар. Ҳаётда ўз ўринларимизни топишимизда фидойилик қилдилар. Бу меҳр-оқибатга тимсол  бўлгулик инсонларни унутмоқ осонми, азизлар? Асло! Чунки уларнинг фидойиликлари боис, биз ватанга, халққа содиқ, эзгуликка қалблари пайваста авлод сифатида шаклландик, улғайдик,... ва ўзимиз ҳам фарзандлар тарбиялаб, шогирдлар етиштирдик! Бугун қўлимизни кўксимизга, бошимизни Қиличбой заминига қўйиб таъзим қиламиз:

Саккизинчи мактаб! Салом Қиличбой,

Сенинг меҳринг билан камолга етдик.

Она юрт очмоқда кундан-кун чирой,

Маънавият порлаган замонга етдик.

Қалбларга битилган устозлар ёди,

Уйғоқ юраклардан асло ўчмайди!

 

Баҳодир ХУДОЙБЕРГАНОВ,
"Қадрият” газетаси Бош муҳаррири ўринбосари, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019