12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:35
Сиёсат 👁 3,160

"Обод турмуш йили" янгиликлари

"Обод турмуш йили" янгиликлари

Тил ўрганиш – дунёга чиқиш демакдир…

Хорижий тилларни пухта ўзлаштириш – мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, чет эллик ишбилармонлар билан давлат аҳамиятига молик шартномалар тузиш, ишлаб чиқариш ва саноатни модернизация қилиш, таълим тизимини янада такомиллаштиришда муҳим омил ҳисобланади. Шу боис, Президентимиз И.А.Каримовнинг 2012 йил 10 декабрдаги "Чет тилларни ўргатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳар бир чет тили фани йилнинг апрель-май ойларида НДПИ қошидаги Амударё академик лицейидан 4 нафар инглиз тили фани ўқитувчилари республикамиздаги нуфузли малака ошириш курсларида таҳсил олиб қайтишди. Мазкур курсларда юқори натижага эришган Орзигул Ибрагимова айни пайтда академик лицейнинг инглиз тили фани ўқитувчилари учун махсус семинар-тренинг ўтказиб, лицей ўқитувчиларига чет тилларини ўқитиш борасидаги энг сўнгги янгиликлар ҳақида зарур тушунчалар бермоқда.

 


Саховатли болалар

Туманимиздаги 80-сонли умумтаълим мактабида "Оила-маҳалла-мактаб” ҳамкорлиги йўналишининг "Саховатли болалар” бўлими фаолиятидан нафақат мактаб жамоаси, балки ота-оналар ва маҳалла аҳли ҳам мамнун. Чунки мактабнинг "Саховатли болалар” бўлими аъзолари ҳудуддаги имконияти чекланган тенгқур дўстлари аҳволидан тез-тез хабар олишиб, уларнинг фанлардан яхши ўзлаштиришларига ёрдам берадилар. Ҳамкорликда дарс тайёрлашиб, тенгқур дўстларини турли байрам саналарида йўқлаб бирга хурсандчилик қиладилар. Уларнинг бу маънавий ҳимматидан барча хурсанд.

 

  Аҳиллик бор жойда…

Аҳиллик бор жойда ҳамиша файз-барака, ривожланиш бўлади. Буни "Тараққиёт кўзгуси” газетаси, Амударё телевидениеси таҳририятлари ижодий жамоалари ҳамда туман Давлат архиви, «Манғит матбааси» хусусий корхонаси мисолида яққол кўриш мумкин. Шу йилнинг 19 май куни Хива шаҳрига уюштиришган саёҳатда мазкур идора ва муассаса ходимлари ҳамда уларнинг фарзандлари мириқиб дам олишди. Шаҳарнинг тарихий обидалари билан танишиб, сафардан катта таассуротлар билан қайтишди.

 


Баркамол авлод тарбияси йўлида

Амударё мелиорация ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчилари "Баркамол авлод” спорт ўйинлари ҳамиша фахрли ўринларни эгаллаб келмоқдалар. Шу йилнинг апрель ойида спорт ўйинларининг волейбол тури бўйича Нукус шаҳрида бўлиб ўтган Қорақалпоғистон Республикаси босқичида коллежнинг ўғил болалар жамоаси учинчи ўринни, қизлар жамоаси эса 4-ўринни эгаллашга муваффақ бўлдилар. Коллеж ўқувчиларини спорт ўйинларига тайёрлашда мураббийлар раҳбари Марат Жарлиқапов ва махсус фан ўқитувчиси Отабек Камоловларнинг ҳиссалари катта бўлди.

 


Асаларичилик ривожланади

Қипчоқ давлат ўрмон хўжалигида ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш мақсадида бир қанча ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Ўрмон хўжалиги ходимлари яқинда Навоий вилоятининг Конимех туманида фаолият кўрсатаётган "Гулбоғ - Умидрахмиддин” асаларичилик фермер хўжалиги билан шартнома тузиб, 74 та асалари оиласини олиб келишди. - Конимехликлар билан ҳамкорлик қилишдан мақсад – уларнинг иш тажрибалари ва ёрдами асосида туманимизда етти хазинанинг бири бўлган асаларичиликни янада ривожлантиришдир, - дейди ўрмон хўжалиги бошлиғи ўринбосари Фарход Мамкаримов.


Спорт хабарлари

Шу йилнинг 15-16 май кунлари Нукус шаҳрида 1997-2005 йилларда туғилган спортчилар ўртасида стол тенниси ва катта теннис бўйича Қорақалпоғистон Республикаси биринчилиги учун мусобақалар ўтказилди. Ушбу спорт мусобақаларида Манғит шаҳридаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ёш спортчилари фаол иштирок этишди. Стол тенниси мусобақасида Марина Камолова ва Муҳриддин Ражабовлар биринчи ўринни, катта теннис бўйича ўтказилган мусобақаларда Дониёр Собиров 1-ўринни, Дилшод Каримов 2-ўринни эгаллашга муваффақ бўлдилар. Ёш спортчиларнинг бу ютуқларида стол теннис бўйича мураббий Хурсанд Ражабов ва теннис бўйича мураббий Баҳром Соатовларнинг ҳиссалари катта бўлди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026