14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 13:52
Фан ва таълим 👁 4,641

ДУНЁГА ЮЗ ТУТГАН САЛОҲИЯТЛИ ЁШЛАР

ДУНЁГА ЮЗ ТУТГАН САЛОҲИЯТЛИ ЁШЛАР

Муҳтарам Юртбошимиз миллий кадрлар тайёрлаш масаласига мамлакатимиз ҳали мустақилликка эришмасиданоқ ўта сезгирлик билан катта аҳамият берганлар. Ўзбекистон мустақилликка эришгач эса таълим тизимида чуқур ислоҳотлар ўтказиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. 1997 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси  IX сессиясида қабул қилинган "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” таълим ислоҳи нафақат миллат, балки мамлакат равнақида жуда катта аҳамиятга  эга эканлигини исботлади ва тарихан қисқа давр ичида соҳада кескин бурилиш ясади.

Бугунги кунда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими миллий кадрлар тайёрлашда етакчи  бўғин саналади. Чунки ўз шахсий интилиши ва иқтидоридан келиб чиқиб, ўзлари хоҳлаган йўналишлар бўйича касб-ҳунар коллежларида таҳсил олган ёшлар мамлакат иқтисодиётининг турли соҳаларида фаолият олиб боришмоқда. Банк ва молия, аграр соҳа, саноат ва қурилиш, соғликни сақлаш, таълим тизимларида меҳнат қилаётган ўрта махсус касбий маълумотга эга иқтидорли ёшлар жуда кўпчиликни ташкил этади.

Амударё қишлоқ  хўжалик касб-ҳунар коллежи ўрта махсус малакали кадрлар тайёрлашда туманимиздаги етакчи билим масканларидан бири саналади. Сабаби, собиқ иттифоқ давридаги ПТУ, тўғрироғи, Манғит касб-ҳунар лицейи негизида ташкил этилган мазкур ўқув маскани мустақиллик йилларида тубдан ўзгарган қиёфага эга бўлди. Йиллар  давомида таълим-тарбия соҳаси, ёшларга билим, малака бериш услуби ўзини оқламаган ўқув даргоҳи қайта реконструкция қилиниб, 1999 йилда қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежига айлантирилди. Авваллари номигагина фаолият  олиб борган ўқув даргоҳи мустақиллик туфайли туманимизнинг аграр соҳаси, иқтисодиёт тармоқлари учун етук ва билимдон, замонавий мутахассис кадрлар тайёрлаб берувчи билим маскани даражасига етди. 936 ўқувчи-ўринга мўлжалланган ушбу билим маскани реконструкциядан сўнг  юз фоиз қайта жиҳозланди. Хусусан, барча қулайликларга эга 100 ўринли шинам ётоқхона, 150 ўринли фаоллар зали, 100 ўринли ошхона,  энг замонавий технологиялар билан таъминланган ахборот-ресурс маркази, 24Х12 бичимдаги муҳташам спорт саройи, лингафон хоналари ўқувчи-ёшлар хизматида. Уларнинг спорт билан шуғулланишлари, бўш вақтларини мазмунли ўказишлари учун барча имкониятлар муҳайё.

Коллежда 1827 нафар ўқувчи-ёшлар 15 та касбий йўналиш бўйича таҳсил олишади. Аввало шуни алоҳида қайд этиш керакки, 2001 йилда Япония давлатининг ўзаро иқтисодий ҳамкорлик  тараққиёт банки лойиҳасига асосан коллеж ўқув йўналишлари дастурига қишлоқ хўжалиги соҳасига оид янгидан 5 та касбий йўналишлар киритилиб, дарс ўтиладиган хоналар Япониядан келтирилган  1 млрд. сўмлик 10313 турдаги ўқув аслаҳалари, замонавий компьютер, технологиялари ва қишлоқ хўжалик техникалари билан жиҳозланди. Қишлоқ хўжалик машина ва жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш, ўсимликшунослик йўналиши бўйича фермер хўжалигини ташкил этиш ва юритиш, чорвачилик йўналиши бўйича фермер хўжалигини ташкил этиш ва юритиш, агрономия ва ветеринария йўналишларида таҳсил олишни хоҳлаган ёшлар сафи йил сайин ошиб бораётгани бу – назарий ва амалий машғулотларнинг замонавий педтехнологиялар асосида олиб борилиши туфайлидир.

Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш, пахтага бирламчи ишлов  бериш технологи, бухгальтерия ҳисоби, компьютер ва компьютер тармоқларини пайванд қилиш, созлаш ва ишлатиш, иссиқхона ва фермер хўжалиги мутахассиси, транспортларда ташиш ва бошқаришни ташкил этиш техниги, товаршунос, ошпаз, зоотехник, кенг ассортиментли кийимлар модельер-дизайнери, тикув ва тикув-трикотаж ишлаб чиқариш техник-технологи йўналишларида таҳсил олувчи ўқувчи-ёшларнинг чуқур билим, юқори касб-малака эгаллашлари учун яратилган шарт-шароитлардан кўзлар қувонади.

- Ўқувчиларга 98 нафар олий маълумотли ўқитувчи ва муҳандис-педагоглар, 35 нафар ишлаб чиқариш таълими усталари таълим-тарбия беришмоқда, - дейди коллеж директори Мақсуд Йўлдошев. – Шуни қувонч билан айтишни истардимки, сўнгги 4-5 йил ичида коллежимизда аниқ фанларни ўқитиш борасида намунали услуб ишлаб чиқилди. Математика фани ўқитувчиси, Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар таълими аълочиси Азимбой Сафарбоевнинг саъй-ҳаракатлари билан ташкил этилган математика фани тўгараги бугунги кунда нафақат коллежимиз, балки  туманимиз ёшларининг ҳам чинаккам зиё масканига айланди. Ҳар йили ушбу тўгарак аъзоларининг 70-80 фоизи олий ўқув юртларининг талабалари бўлишдек бахтга эришмоқдалар.



Раъно Давумова, Олимбой Бозорбоев, Ширин Қурбонбоева, Баҳодир Қурбонов,  Камол Худойберганов каби фидойи фан ўқитувчилари ҳамда Мансур Чоршамов, Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар таълими аълочиси Гулшода Нурмонова, Гуласал Ўтабоева, Гулчеҳра Сафарбоева, Сайёра Юсупова сингари ишлаб чиқариш таълими усталарининг назария билан амалиётни узвий олиб боришдаги ҳамкорликлари туфайли коллежимизни битириб чиқаётган ёшлар ҳаётдан ўз ўринларини топиб, ўзлари танлаган йўналишлари бўйича етук муатхассислар сифатида фаолият юритмоқдалар.

Дарвоқе, коллежда заковатли, билимдон ёшлар кўп. 2013-2014 ва 2014-2015 ўқув йилларида коллежнинг икки нафар ўқувчиси икки йил давомида академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўртасида ўтказилган фанлар олимпиадасида Қорақалпоғистон Республикасида ғолибликни қўлга киритиб, Ўзбекистон миқёсида совриндор бўлишган эдилар. 2015-2016 ўқув йилида коллежнинг 3-босқич ўқувчилари Дилмурод Собиров ва Шоҳруҳ Ўрозимбетовлар Қорақалпоғистон Республикасида яна ғолибликни қўлга  киритишди ва фанлар олимпиадасининг Ўзбекистон Республикаси босқичига йўлланма олишди.

Коллеж спортчи-ёшлари эришаётган ютуқлар ҳам таҳсинга лойиқ, волейбол, стол тенниси, минифутбол, шахмат спорти бўйича улар туман ва Республика миқёсидаги турли спорт мусобақаларининг доимий иштирокчиларига айланишган. 2015 йилда 1-босқич ўқувчиси Азимжон Раҳимов эса "Камолот” шахмат тахтаси” турнирида Ўзбекистон Республикасида 2-ўрин соҳиби бўлди. Азимжон ушбу турнирнинг 2016 йилги мусобақаларида ҳам фаол қатнашиб, Қорақалпоғистонда 1-ўринни эгаллади ва турнирнинг мамлакат босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Ҳар йили зарур касбий малакаларни эгаллаб, мустақил ҳаётга қадам қўяётган  ёшларнинг бандлигини таъминлаш касб-ҳунар таълими тизимининг энг муҳим шарти ҳисобланади. Бу борада коллежда олиб борилаётган ишлар ибратга лойиқ. Чунончи, ўтган 2014-2015 ўқув йилида 11 та касбий йўналишлар бўйича 636 нафар ўқувчи коллежни тугатган бўлса, уларнинг барчасининг бандлиги таъминланди. Яъни, 594 нафар коллеж битирувчиси уч томонлама шартнома асосида ишга жойлашган бўлишса, битирувчи-ёшларнинг 26 нафари таълимнинг кейинги босқичида ўқишни давом эттиришга, олий таълим даргоҳлари талабаси бўлишга муяссар  бўлдилар. 14 нафар ёшлар эса ўз тадбиркорлик фаолиятларини бошладилар. Энг муҳими, ишга жойлашган битирувчиларнинг 530 нафари ўз мутахассисликлари бўйича, 3 нафари шартнома асосида бириктирилган корхоналарда, 64 нафари турдош соҳаларда ўз иш фаолиятларини бошладилар.

- Ишга жойлашган битирувчиларга амалий ёрдам бериш ва улар ишлаётган корхоналар билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида доимий мониторинг ишларини олиб борамиз, - дейди М.Йўлдошев: - Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси, электр тармоқлари корхонаси, туман ветеринария бўлими, ХТМФМТТЭБ, тумандаги тижорат банклари билан мутахассислар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик шартномалари тузганмиз. 2014-2015 ўқув йилида коллеж битирувчиларининг бандлигини таъминлаш мақсадида, тадбиркор бўлиш истагини билдирган 16 нафар битирувчига тижорат банклари томонидан 90,2 миллион сўмлик кредит маблағлари олишга кўмаклашилди ва бу ёшлар айни кунларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишмоқда.

Коллеж ўқувчи-ёшлари орасида иқтидорли, ўз мустақил фикрига эга ёшлар анчагина. Улардан бири Иззат Эшназаров 2014 ўқув йилида "Касб маҳорати” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаб, кўрик-танловнинг Ўзбекистон Республикаси босқичида совриндор бўлган бўлса, агрономия йўналиши бўйича Шерзод Оллоберганов 2015 ўқув йилида мазкур кўрик-танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаб, Ўзбекистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Коллежнинг ўқув-тажриба хўжалиги  ўқувчи-ёшларнинг касбий маҳоратини ошириб, амалий тажриба ўташларида муҳим аҳамият касб этмоқда. 10 бош зотдор қорамол парваришланаётган "миниферма”, ўқув-тажриба хўжалиги, 1 та "Тико” русумли енгил автомобиль, 2 та оғир юк машиналари, ҳайдов ва ўрим-йиғим тракторлари, йўл ҳаракати қоидалари бўйича махсус хона, автотренажёр хоналари, 18 та умумтаълим фан тўгараклари, 14 та махсус фан тўгараклари 6 та спорт тўгаракларида коллеж ўқувчиларининг ҳар томонлама етук мутахассис кадрлар, баркамол инсонлар бўлиб вояга етишлари учун барча шарт-шароитлар муҳайё.

Ана шундай шарт-шароитлардан баҳраманд битирувчи ёшлардан бир гуруҳи шу йилнинг 28 июнь куни коллежда бўлиб ўтган бўш иш ўринлари ярмаркасида ишга жойлашдилар. Улардан 18 нафарига имтиёзли кредит олишлари учун махсус сертификат топширишди.

Коллежда олиб борилаётган ишлар билан танишарканмиз, бундан 25 йил олдинги касб-ҳунар таълими даргоҳи билан бугунги касб-ҳунар коллежи ўртасидаги осмон билан ерча фарқни кўриб, қувондик. Бугунги ўқувчи-ёшлар муддатини ўтаб, ириб-чириб бўлган техникаларни асло тан олмайдилар. Улар энг замонавий техника ва технологиялар билан ишлаш, амалий тажрибалар ўтказиш имконига эгалар. Бугунги коллеж ўқувчиси тўла давлат ғамхўрлиги асосида таҳсил олади, касб-малакасини эгаллайди. Унинг иш билан таъминланиши масаласида ҳам давлатнинг ўзи ғамхўр.

Қувонч билан таъкидлагимиз келади:  коллежни битирган ҳар бир ёш давлат  эътиборида, ҳимоясида. "Ўқишни битирдинг, давлат сени 12 йил бепул ўқитди, касб-корли қилди, энди ҳаёт йўлингни ўзинг ҳал қил”, - деб ҳеч бир ёш мутахассиснинг кўкрагидан итармайди. Аксинча, унинг иш билан таъминланиши, ўз қобилиятини намоён этиши, таълимнинг олий босқичида ўқишни давом эттириши учун давлат ғамхўрлик қилишда давом этаверади.

Қаранг, фақат Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг 2015-2016 ўқув йили битирувчиларидан 88-90 фоизи ўзлари танлаган мутахассисликлар бўйича ишга жойлашишган. Битирувчиларнинг бандлиги юз фоиз таъминланган!

Айни кунларда эса коллежда 2016-2017 ўқув йилида 9-синф битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига қамраб олиш бўйича "Маслаҳат маркази” фаолият олиб бормоқда.

- Ёшларнинг, ҳатто  ота-оналарнинг ҳам дунёқараши ўзгарган, - дейди коллеж директори Мақсуд Йўлдошев. – Собиқ тузум даврида ҳунар-техника билим юртларига умумтаълим мактабларининг энг қолоқ, 8-синф битирувчилари мажбурий тарзда ўқишга юбориларди. Бугунги касб-ҳунар коллежларига эса ўқувчи ўзи танлаган йўналиш бўйича ҳужжат топширади. Ота-оналар ҳам фарзандининг қизиқишларига эътиборли. Демак, мустақиллик даври ёшларининг онги, савияси юқори.

Мустақиллик даври ёшлари. Улар кечаги, яқин ўтмишдаги тенгдошларидан ҳар томонлама етук, билимдон, тадбирли. Мақоламиз муқаддимасида тилга олганимиз, муҳтарам Президентимиз мамлакатимиз мустақиллигидан анча олдин илгари сурган ғоя - "...миллий кадрлар тайёрлаш, айниқса, ёшларни тайёрлаш билан жуда жиддий шуғулланиш, замонавий касбни эгаллашида уларга ёрдам бериш” тўғрисидаги фикрлари бугун наинки ёшлар, балки халқимиз ҳаётини гуллатиб юборди. Кечаги кун таълим тизими билан бугунги, юксак тараққиётга юз тутган таълим соҳаси ўртасидаги фарқ – ер-у осмонча! Кечаги ўқувчи-ёшлар – дунё томон элтувчи йўлни тополмай, саргардон бўлса, бугунги ўқувчи-ёшлар – дунё томон элтувчи йўлларда!

 

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019