22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 08:39
Жамият 👁 4,306

ҚАЙНОНАЛАР БИЛАН КЕЛИНЛАР ОРАСИДАГИ ОДОБ ҲАҚИДА

ҚАЙНОНАЛАР БИЛАН КЕЛИНЛАР ОРАСИДАГИ ОДОБ ҲАҚИДА

Исломий адабиётларда илм эзгуликлари ҳақида кўп нарса ёзилган. Унда "ҳар нарсани  ўзингга раво кўрсанг, уни бошқага ҳам раво кўр” деган  ҳадис бор. Келинлар ҳақида сўз кетганда, бу қоидани хотирада тутиш лозим бўлгани учун сўз бошида уни зикр этдик. Ўзаро жанжал, келишмовчилик бўлган уйда қирқ кун барокат ва роҳат бўлмаслиги ҳаммага маълумдир. Қайноналар уй ичида ҳаммадан кўп бўладиган ҳурматли кишилар бўлганликлари учун ўзларининг билганлари ва тадбирлари билан келинларини яхши одатларга, қиз болаларни эса гўзал одобларга ўргатмоқлари лозимдир. Борди-ю, улар бунинг аксини қилсалар, уларга жабру зулм қилган бўладилар, бу эса айб ва гуноҳ саналади. Тасаввур қилинг, кўзингиз нури каби кўриб ўстираётган қизларингиз сизнинг тарбиянгиздан айрилиб, бир куни бошқа хонадонга ва феълини билмаган  кишилар орасига келин бўлиб кетадилар. Шу қизларингизнинг бахтли ҳаёт, роҳатли умр кечиришларини кўрсангиз – қувонасиз, агар қизингизни оёқ остида, зулм-у жафо ичида кўрсангиз – қайғурасиз. Шундай эмасми?!

Шунинг учун ботиниб айтадиганимиз, азиз қайноналар, сизга келин бўлиб тушганлар ҳам бировларнинг кўз қорасидир. Улар ҳам сизнинг қизингиз каби қизларининг роҳатда умр кўришларини истайдилар, хунук ҳолатларни кўришга ҳеч рози эмаслар. Шунинг учун сиз қайноналар, ўзингиз хуш кўрган, севган нарсани биров ҳам севмоғини ўрганингиз. Баъзи бир қайноналар борки, келинларини ҳар вақт хўрлайдилар, уларнинг қилган ишларидан, айтган сўзларидан айб топиб туради, фурсат келганда ўғилларига ёмонлаб, келингинани ёмон кўрсатишга тиришадилар. Сўнгра ўғлининг хотинидан ажралишини талаб қиладилар, ажралмаса, алоҳида яшагин, деб талаб қўядилар.

Емоқ, ичмоқ борасида ҳам кўп азоб берадилар. Натижада ўринсиз равишда бир оиланинг бахти дарз кетади, ўғил билан келин ораларига душманлик тушади. Ҳаётлари таъмсиз, дунёлари лаззатсизланади, охири бу оила аҳли тарқалиб, хонавайрон бўлади. Холбуки, бу қайнонанинг хулқсизлигидан бошқа нарса эмас. Бундай қайноналар инсонга берилган беш кунлик умрда чечак отмоққа, мева бермоққа ҳозирланган ёшларнинг умрларига доғ тушириб, роҳатларига заҳар соладилар. Аммо яхши қайноналарни ҳар ким мақташ билан бирга, раҳмат ила ёдлаб ҳам турадилар. Бошқаларга ибрат-у ўрнак этиб кўрсатадилар.

Қайноналарга шафқат-у марҳаматли бўлмоқ лозим бўлгани каби, келинларга ҳам ўзларининг қайноналарига итоат этмоқ, хизмат қилмоқ гўзал ишлардан саналади. Қайси она ўз жигаргўшасининг жуфти-ҳалолига ёмонликни раво кўради. Ахир келин, жонидан азиз бўлган невараларининг онаси, ўғлининг бахти-ку. Баъзи бир келинларга қайнонанинг ўргатиб туриши, назорати ёқмайди. Ҳаётда ҳали тажрибасиз бўлса-да, ўзим билган йўлдан юрсам, дейди. Келганига ҳеч қанча ўтмай, "ҳокимиятни” қўлга олгиси, эрини тамоман ўзиники қилиб олгиси келади.  Ахир "қайнонали келин қар-қара келин, қайнонасиз келин масхара келин”, деган ҳикматли ибора бекорга айтилмаган. Жуда кўп ҳолатларда келиннинг билағонлигидан оилавий низолар келиб чиқади. Қайнона тарбиясини кўрган келин ҳаётда ҳеч қачон қоқилмайди. Қайнона ҳам келинга мисоли она. Оналар эса ҳеч қачон фарзандларига ёмонликни раво кўрмайди. Бу сўзни азиз келинжонларимиз бир умр унутмасликлари лозимдир.

Шундай қилиб, яхши хизматлар қилиб, хуш хулқлари билан қайноналаридан дуо олган келинларга бир кун келиб, ўз келинлари ҳам шундай хизмат қиладилар. "Хизмат қилган, ҳурмат кўрур”, деганлар. Аксинча қайноналарига азият етказса, хизмат қилмаса, итоат этмаса, гапига гап қайтарса, ўз вақтида уй ишларини бажармаса, келинжонларимиз хато қилган бўлади. Хуллас, қайноналарига нимани раво кўрган бўлишса, бир куни ўз келинидан қайтади.

 

Ўктам ҚУРБОНИЯЗОВ,
"Нўғой эшон бобо” жомеъ масжиди имом хатиби.
(Фото - http://uza.uz)
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026