12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:47
Адабиёт 👁 3,488

КАСБИДАН КАМОЛ ТОПГАН ИНСОН

КАСБИДАН КАМОЛ ТОПГАН ИНСОН

Ҳаётда шундай инсонлар бўладики, гарчи бошқа соҳа вакили бўлса-да, касб машаққатларини енгишни, шарафини ҳис қилишни, садоқат, фидойиликни улардан ўрганасан ва умр бўйи яхшилар қатори ҳурмат-эҳтиром билан эслаб юрасан.

Собиқ 4-сонли Манғит босмахонасида чоп қилувчи бўлиб 35 йилдан ортиқ меҳнат қилиб, айни кунда кексаликнинг гаштини суриб, фарзандлари, неваралари ардоғида яшаётган, "Ўрта қалъа” овулида истиқомат қилувчи Жумабой ака Болтабоев ана шундай эъзозли инсонларнинг биридир.

Мен "Амударё ҳақиқати” газетаси таҳририятида иш бошлаган кезларим - 1985 йилда у босмахонада газета чоп қилувчи бўлиб ишларди. У пайтларда материаллар линотип машинасида, қўрғошинда терилиб, саҳифаланар, шу боис, навбатчиликлар  ярим тунга, баъзан тонггача ҳам давом этарди. Шундай дамларда чоп қилувчи Жумабой ака Болтабоев чарчасак-да шошмасликни, матн хатоларининг тузатилганини синчковлик билан қараб  чиқишни уқтирарди доим. Ҳар гал имзо қўйиб, Жумабой акага топшириб кетган саҳифаларимиз эрталаб ҳали буёғи қуримаган газетага айланиб, тахланиб турганини кўриб қувониб кетардим. Шундай дамларда газета тахламлари ёнида ҳорғин қиёфада, бироқ жилмайиб, газетани чоп қилган одам – Жумабой ака турарди.

Унинг ҳафтанинг уч кунида ҳаёти шундай кечарди. Ахир у пайтларда газета ҳафтасига уч марта ёруғликка чиқарди. Инсон ўзи танлаган касби учун қанчалик фидойи бўлиши кераклигини мен ўша  киши тимсолида юрак-юрагимдан ҳис қилганман.

Жумабой Болтабоевнинг босмахонадаги меҳнат фаолияти 1969 йилдан бошланди. У турли буюртмалар, иш қоғозлари ва газета чоп қилишни шу касбда ишлайдиган Ражаб Абдуллаевдан ўрганди. Ҳадемай ўзи  ҳам мустақил ишлай оладиган бўлди. Ўша вақтдаги босмахонанинг директори Бекиш Жумамуродов (худо раҳмат қилсин!) унинг тиришқоқлигини инобатга олиб, энг масъулиятли иш - газета чоп қиладиган машинани ишлатишни ишониб топширди. У шу касбда 35 йилдан ортиқ меҳнат қилди, жамоасида обрў-эътибор қозонди.

- Газета таҳририяти ва 4-босмахона меҳнат жамоалари бир ота-она фарзандларидай  аҳил-иноқликда ишлаган дамларимиз доим кўз ўнгимда. Собиқ касбдошларим Гуландом Янгибоева, Ўрозгул Ҳабибуллаева, Жумабой Абдуллаев, Давлатбой Очилов Жумагул Ердошева, Гулсара Ўрозбоева, Дилбар Жумамуродова, Улбўлсин Обдалова, Норгул Юсупова, Гулбаҳор Иброҳимова, Ражаббой Ҳайтимбетовларни худди туғишганларимни соғингандек соғинаман, эслаб ўтираман, - дейди хаёлга берилиб Жумабой ака.

Айни кунда Жумабой Болтабоев умрининг 70 йилини қарши олган бўлса-да, ҳамон тетик, зийрак. Кўзлари нурсизланиб қолганига қарамай, радио эшитади, телевизор – эрмаги. Дунё воқеаларидан бохабар бўлиб, ўзича хулосалар чиқариб, фарзандларини эзгуликка ундаб ўтиради, умрдоши Бикажон опа билан  фарзандларининг камолидан қувониб яшайди.

Инсон учун ўзининг босиб ўтган ҳаёт йўлидан мамнуният билан яшамоғи – улкан бахт. Ана шундай бахтга эришган Жумабой Болтабоевни соҳамиз ходимлари учун улкан шодиёна  - 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан қутлаб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қоламиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026