12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:51
Саломатлик 👁 3,859

Кашандалик – иллат, унинг олдини олиш эса долзарб масала

Кашандалик – иллат, унинг олдини олиш эса долзарб масала

Тамаки чекиш – инсон учун энг зарарли ва xавфли одат ҳисобланади. Аммо, айримлар чекиш ақлий қобилиятни оширади деб нотўғри фикрлайдилар. Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан пассив наркотик, деб эълон қилинган сигарет таркибидаги 196 хил заҳарли модданинг 14 таси гиёҳвандлик моддаларидир.

* Ер юзи аҳолисининг 4/1 қисми, яъни 1,3 миллиард киши чекувчидир.
* Кунига бир дона сигарет чеккан инсоннинг умри 5-6 дақиқага қисқаради.
* Кунига ўн донадан кўпроқ тамаки чеккан кишилар орасида саратон касаллиги 8 марта кўп учрайди.
* Ҳар йили дунёда чекиш оқибатида юзага келган касалликлардан 2,5 миллион киши ҳаётдан кўз юмади.

Инсон биринчи марта чекканда, ўзида ноxуш ҳолатлар, яъни, бош айланиши ва оғриғи, кўнгил айниши ва умумий ҳолсизликни сезади. Бу ҳолатларга кўниккан одам сурункали чекувчига айланиб боради. Тамаки бош мия фаолиятига таъсир этиб, нерв ҳужайралари фаолиятини сусайтиради. Шунингдек, чекиш юрак-қон томир касалликларига олиб келувчи омиллардан биридир. Никотин сурункали бронxит, «кашанда йўтали» ва саратон касаллигини чақиради. 100 грамм тамаки ёнганида 5-7 грамм никотин ажралиб чиқади ҳамда у 20 сония давомида қонга тушиб, марказий ва периферик асаб тизимига фаол таъсир қилади.
Тамаки барглари ўта заҳарли бўлган полоний – 210 радиоактив моддасини ҳаводан ажратиб, сўриб олади. Кейинчалик улар қуритилгач, бу модданинг зичлиги янада ошиб, чекувчининг ўпка, буйрак ҳамда жигарида аста-секин тўпланади. Ис гази эса қон томирларида xолестериннинг тўпланишига сабаб бўлиб, тўқималарнинг кислород билан таъминланиши ёмонлаша боради. Натижада, организмда турли касалликлар, жумладан, саратон, ўпка сили, оғиз, лаб, тил, кичик тил, ҳазм қилиш ва нафас олиш аъзоларининг яллиғланиши касалликлари пайдо бўлади.
Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг ташаббуси билан 1980 йил 31 майдан бошлаб ушбу сана дунёда тамаки чекишга қарши кураш куни деб эълон қилинди.
Мамлакатимизда ҳам чекишга қарши кураш оммавий тус олган. Айниқса, ёшлар ўртасида чекишнинг зарарли оқибатлари ҳақида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари ижобий натижа бермоқда. 2011 йил 5 октябрда «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Қонуннинг 13-моддасида алкоголь ва тамаки махсулотларини 20 ёшга тўлмаган шахсларга, таълим, спорт ва диний муассасалардан 500 метрдан кам бўлмаган радиусда жойлашган савдо объектлари томонидан реализация қилиш мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган. Ушбу қоида аҳоли, айниқса, ёшлар онгига соғлом турмуш тамойилларини чуқур сингдириш, фуқаролар репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш, жисмонан ва руҳий жиҳатдан соғлом, баркамол авлодни вояга етказиш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга ҳамоҳанглиги билан аҳамиятлидир.
Вилоятимизда ҳам Бутунжаҳон чекишга қарши кураш куни олдидан вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари, «Камолот» ЁИҲ, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳамда қатор нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликда жойларда «Биз чекишга қаршимиз», «Соғлом турмуш тарзини ёқлаймиз» деб номланган акциялар ўтказилмоқда.

Одил ҚАМАРОВ.


🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026