20.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
20.11.2026, 20:20
Жамият 👁 3,572

ОЗОД ЮРТГА ОБОД КЎЧАЛАР ЯРАШАДИ

ОЗОД ЮРТГА ОБОД КЎЧАЛАР ЯРАШАДИ

Вақт ўтгани сари энг улуғ ва энг азиз айём – мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрами тобора яқинлашмоқда. Юртимизнинг барча гўшаларида истиқлол айёмини муносиб тарзда қарши олишга ва уюшқоқлик билан, кўтаринки руҳда ўтказишга пухта тараддуд кўрилмоқда.

Халқимиз азал-азалдан катта байрамлар, тўю маъракалар олдидан ўз уйини, ўзи истиқомат қилаётган гўшани саранжом-саришта ҳолга келтириш, кўрк-у чиройини очишдек эзгу ишларга одатланган.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2016 йил 16 май кунги "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб, Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларида 25 тадан кўчаларни реконструкция қилиш, лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда таъмирлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 130-сонли қарори ва шу қарор асосида 2016 йил 27 май куни туман ҳокимининг 289-сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур вазифаларни амалга ошириш ишларини назорат қилиб бориш мақсадида ишчи гуруҳ тузилиб, ишчи гуруҳга шаҳар, туман ва қишлоқларда кўчаларни замонавий меъморчилик ва шаҳарсозлик талаблари асосида лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда таъмирлаш, маҳаллалар ҳудудида санитария тозалигини таъминлаш, ободонлаштириш ишларини ташкил этиш, бу борада амалга оширилаётган ишларни зарурат бўлганда ўрганиш, қолоқликка ва камчиликларга йўл қўйган ҳудудларда тезкор чоралар кўриш каби вазифалар топширилди ва чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Чора-тадбирлар дастурида кўчалар ёқасида жойлашган турар ва нотурар жой объектларини таъмирлаш, ноқонуний қурилишларни бартараф қилиш, ҳудудларда санитария ҳолатларини яхшилаш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, кўчаларнинг транспорт қатнови қисмларини ҳамда кўчалар бўйидаги йўлакларни, мавжуд коммуникация тармоқларини таъмирлаш, ҳудудларда гулзорлар, болалар ўйингоҳларини ва спорт майдончаларини ташкил этиш каби ишларни амалга ошириш режалаштирилган.

Туман ҳокимининг қарорига асосан реконструкция ва ободонлаштириш ишлари олиб бориладиган 25 та кўчалар белгилаб олиниб, ушбу кўчаларга масъуллар бириктирилди.

Айни кунларда мазкур кўчаларда кенг кўламли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари қизғин давом этмоқда. Айниқса, туманимизнинг Гурлан, Маданият, Самарқанд, Баркамол авлод каби кўчалари ушбу кўчалар аҳолиси ва бириктирилган масъулларнинг саъй-ҳаракатлари боис, янгича қиёфа касб этмоқда.

Халқимизда "Ободлик кўнгилдан бошланади”, деган ҳикматли ибора бор. Ҳақиқатдан ҳам, кўнгли, қалби обод инсон ўзи яшайдиган ҳудуднинг озодалигига ҳам катта эътибор билан қарайди, атрофидагиларни ҳам покликка, озодаликка ундайди. Шундай экан, азиз юртдошлар, келинг, мустақиллигимизнинг қутлуғ 25 йиллик тўйини чор-атрофимизни обод ва саранжом-саришта қилган ҳолда кутиб олайлик! Туманимиздаги овул ва маҳаллалар аҳли, мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча корхона, ташкилот ва муассасалар, таълим масканлари жамоалари, кекса-ю ёш ўзимиз истиқомат қилаётган ҳудуддаги барча гўшаларни тартибга келтириш, тозалаш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш тадбирларида онгли равишда, чин кўнгилдан, фаол иштирок этиб, маҳалламизнинг, юртимизнинг янада обод бўлишига ҳисса қўшайлик!

 

Санжар МУРОДОВ,

туман бош меъмори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026