12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:13
Жамият 👁 2,564

“Обод турмуш йили“ янгиликлари

“Обод турмуш йили“ янгиликлари

ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН СЕМИНАР

13-15 май кунлари туманимизда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), масъул котиби, йиғиннинг диний-маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбарларининг малакасини ошириш бўйича ўқув-семинари бўлиб ўтди. Семинарда тумандаги 47 та фуқаролар йиғинларининг раислари, масъул котиблари, йиғиннинг диний-маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбарларидан иборат жами 202 нафар ходим иштирок этди.

3 кун давом этган ушбу семинар ўзини-ўзи бошқариш органларининг келгусидаги фаолияти янада яхшиланишига, шу орқали ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий юксалишнинг ўсишига замин яратади.

 


ҒАМХЎРЛИК ИФОДАСИ

Туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Маркази томонидан ўзгалар парваришига муҳтож якка-ёлғиз кишилар ва ногиронларга Президентимиз қарор ва фармонларига мувофиқ доимо ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.

Шу йилнинг биринчи чораги давомида 143 нафар якка-ёлғиз кишилар ва ногиронлар диспансер кўригидан ўтказилди. Кўрик натижаси бўйича уларнинг ҳаммаси стационар ва амбулатор шароитларида соғломлаштирилди.

Ёлғизларга ижтимоий хизмат кўрсатиш мақсадида 11 миллион 551 минг сўм пул сарфланди, улардан 43 нафарига 3 миллион 225 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди, кексалар, пенсионерлар ва ногиронлардан 23 нафарига сиҳатгоҳларга йўлланмалар берилди.

Ўзгаларнинг парваришига муҳтож 125 нафар якка-ёлғиз пенсионерларга 9 хил озиқ-овқат маҳсулотлари ва кир ювиш воситалари ҳар ойда белгиланган миқдорда бепул етказиб берилмоқда.

 


НОҚОНУНИЙ УСКУНА УЧУН ЖАРИМА

Туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси ходимлари томонидан туманимиз хонадонларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ОФЙ ва МФЙлар ҳузуридаги профилактика нозирлари, "Шимолгазтаъминот” унитар корхонасининг Амударё тумангаз филиали ходимлари томонидан тез-тез рейдлар ўтказилиб, ёнғин хавфсизлигига қарши аҳоли ўртасида тушунтиришлар олиб борилади.

Яқинда ана шундай рейдлар натижасида туманимизнинг турли ҳудудларида яшовчи 11 нафар киши ўз хонадонларида табиий газ тармоғига ноқонуний равишда тақиқланган газ сўрувчи ускуналарни ўрнатиб қўйганликлари учун жаримага тортилди.

 


ХАЛҚАРО ОИЛА КУНИ БАЙРАМ ҚИЛИНДИ

"Чойкўл” овулининг 2-маҳалласи қардош Туркманистон Республикаси билан чегара ҳудудда жойлашганлиги боис, маҳалла қўмитаси раиси Қ.Эрназаров маҳалла фаоллари билан тез-тез хонадонларга ташриф буюриб, аҳоли турмуш тарзидан воқиф бўлиб туради.

- 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан маҳаллада истиқомат қилувчи туркман, қозоқ, қорақалпоқ, ўзбек оилалари ўз фарзандлари, қўни-қўшнилари билан бу кунни муносиб нишонлашди, - дейди Қ.Эрназаров.

Маҳалладаги Қурол Қурбонбоевнинг оиласи қозоқ, Собир Гурбанов оиласи туркман, Лья опа оиласи украин, Абдулла Собиров оиласи бошқирд, Розия момо оиласи эса татар миллатларига мансуб фуқаролардан иборат аҳил-иноқ оилалардир. Қозоқ миллатига мансуб Қурол Қурбонбоев оиласида 15 май – Халқаро оила куни кенг нишонланди.

- Мен ва фарзандларим учун бу кун қўшалоқ байрам, - дейди у қувонч билан. – Чунки бу сана менинг таваллуд куним, қолаверса, байналмилал оиламизнинг байрами. – Илоҳим, аҳил, иноқ, бағрикенг оилаларимиз кўп бўлсин.


ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК ТУФАЙЛИ

Манғит шаҳрининг Беруний номли маҳалласида яшовчи Собир Полвонов оилавий тадбиркорликка қўл уриб, кам бўлмади. Ишни майда-чуйда дурадгорлик анжомларини ясашдан бошлаган Собир Полвонов қисқа вақт ичида янги оилалар учун ихчам сандиқлар, хонтахта, дераза ва эшик ромлари, диван-кроватлар ясашни ўзлаштириб, элдошлари олқишига сазовор бўлди. Энг муҳими, ўғли Давронбек ҳам ишли бўлди, ҳам малакали дурадгор-уста даражасига эришди. Оила даромади ошиб, турмуши фаровонлашди.

- Меҳнатдан келса бойлик – турмуш бўлар чиройлик, - дейди у мамнуният билан.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026