12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:00
Иқтисодиёт 👁 3,624

ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИДАГИ МУСТАҲКАМ КЎПРИК

ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИДАГИ МУСТАҲКАМ КЎПРИК

Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки йилларда давлат  солиқ сиёсатининг асосий йўналиши бозор муносабатларини қарор топтиришга қаратилган қатор илмий асосланган солиқларни жорий этиш ва шу орқали мавжуд солиқ тизимини тубдан қайта ташкил этишдан иборат бўлди. Солиқ сиёсатининг кейинги йўналиши эса жорий этилган солиқларнинг самарали амал қилишини таъминлаш мақсадида  солиқ муносабатларини амалга оширувчи тегишли муассасаларни ташкил этишга қаратилди.

Хусусан, дастлаб 1992 йилда Вазирлар  Маҳкамаси қошида Солиқ бош бошқармаси ташкил этилган бўлса, 1994 йилга келиб, бу бошқарма Давлат Солиқ қўмитасига айлантирилди ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди.

Мустақиллик йилларида солиқ тизими ислоҳоти ривожланишини яққол тасаввур қилиш учун шу даврни тўрт босқичга бўлиб кўрсатиш мумкин.

Биринчи босқич – Ўзбекистоннинг  ўз солиқ тизимини ташкил этиш ва солиқларнинг хазинавий аҳамиятини ошириш босқичи бўлиб, бу давр 1991-1994 йилларни ўз ичига олади.

1995-1997 йилларда амалга оширилган солиқ ислоҳотларининг иккинчи босқичида солиқларни бозор иқтисоди талабларига мослаштириш ва корхоналарнинг ишлаб чиқаришини рағбатлантиришга эътибор кучайтирилди, яъни бу даврда ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга солиқларнинг таъсири кучайтирилди.

Солиқ ислоҳотининг учинчи босқичи 1998 йилдан 2007 йилнинг охиригача давом этди. Бу даврни солиқ тизимида солиқларни ихчамлаштириш концепциясининг бошланиш даври деб аташ мумкин.

Бу босқичда солиқ тўловчи юридик шахсларга имкони борича соддалашган, ихчамлашган солиқ тизими жорий этилиб, уларнинг солиқ ҳисоблари, ҳисоботлари ва солиқ тўлаш муддатлари ихчамлаштирилди.

Тўртинчи босқич 2008 йилнинг 1 январидан, яъни Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг амалда кучга киритилиши билан бошланди ва ҳозирги кунгача давом этиб келмоқда.

Солиқ ислоҳотининг ҳозирги босқичида солиқ тўловчи юридик ва жисмоний шахсларга имкони борича соддалашган, ихчамлашган солиқ тизими жорий этилиб, уларнинг солиқ ҳисоблари, ҳисоботлари, солиқ тўлаш муддатлари ихчамлаштирилмоқда ва солиқ юки мунтазам равишда йилдан йилга камайтирилмоқда.

Мустақиллигимиз эълон қилингандан кейинги 25 йил ичида мамлакатимизда эл-юрт, халқ фаровонлиги юксалди. Мана шу муваффақиятларимизда албатта солиқ тизимининг ўрни бениҳоя катта. Мамлакатимиз тараққиёти йўлидаги мустаҳкам кўприк вазифасини адо этаётган ушбу соҳа ривожида бизнинг  туманимиз солиқ инспекцияси ходимларининг ҳам муносиб ҳиссалари бор.

Биз туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Жавлон Ўразметов билан суҳбат уюштириб, унга бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.

- Амударё тумани  Қорақалпоғистон Республикасидаги энг катта туманлардан бири ҳисобланади. Туман Давлат солиқ инспекцияси жамоаси, яъни кадрлар таркиби ҳам шунга яраша бўлса керак?

- Ҳақиқатан ҳам, туманимиз йирик туманлардан бири бўлганлиги сабабли Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси томонидан 2015 йил 1 январь куни тасдиқланган  штатлар жадвали бўйича  инспекциямизда 43 та штат мавжуд бўлиб, шундан асосий штатлар бўйича ишловчилар сони 33 нафарни, хизмат кўрсатувчи ходимлар сони 6 нафарни, техник хизмат кўрсатувчилар сони 4 нафарни ташкил этади. Жамоа  раҳбарият, 9 та шўъба ва 5 та бўлимдан ташкил топган.

- Бюджет даромадлари давлатимиз хазинасини бойитувчи манба ҳисобланади. Давлатимиз қанчалик бой бўлса, фаровонлигимизнинг ҳам юксалишини биз ҳозирги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган катта бунёдкорлик  ишларида яққол кўриб турибмиз. Айтингчи, туман бюджетининг даромадлар қисми қандай бажарилаяпти?

- Бюджет даромадлари бўйича 2015 йил учун белгиланган прогноз кўрсаткичи 6 778,4 млн. сўмни  ташкил қилиб, ҳақиқатда 7 001,6 млн. сўмга, яъни бу борадаги режа  103,4 фоизга бажарилди. Бу кўрсаткич олдинги йилнинг мос даврига нисбатан 13,4 фоизга кўп бўлди.

- Жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирсангиз?

- Жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилаяпти. 2015 йилнинг 1 январь ҳолатига 724 нафар якка тадбиркор якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланиш мақсадида рўйхатдан ўтган. Шундан 2 нафар якка тадбиркор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сонли Қарорига асосан импортёр сифатида туман давлат солиқ инспекциясида рўйхатдан ўтган.

Якка тартибда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар учун солиқ тўлаш бўйича белгиланган режалар тўлиғи билан бажарилаяпти.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 24 январдаги "Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳисоб-китоблар механизмини янада тартибга солиш тўғрисида”ги ПҚ-1910-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳамда нақд пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш борасида қандай назорат тадбирлари  амалга оширилмоқда?

- Туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан ҳудудларда нақд пул тушумларини назорат қилиш ва ҳукумат қарорлари ижроси юзасидан бир қанча ишлар амалга оширилди.

Туман ҳудудида нақд пул тушуми имкониятига эга бўлган 711 та савдо ва пуллик хизмат кўрсатувчи шохобчалар фаолият юритиб, инкассация бўлимлари орқали банк кассаларига кунлик нақд пул тушумларини топшириб келмоқда.

- Савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш объектларида тўлов терминалларининг ўрнатилиши бўйича ҳам гапириб ўтсангиз?

- Туман ҳудудида 2015 йил 31 декабрь ҳолатига савдо ва пуллик хизмат кўрсатувчи 663 та шохобчада тўлов терминаллари ўрнатилган.

Туманда алкоголли маҳсулотлар савдоси билан шуғулланувчи, яъни лицензияга эга бўлган савдо шохобчаларининг сони жами 35 тани ташкил қилмоқда. Уларда ҳам тўлов терминалларидан тўла фойдаланилмоқда.

- Туман Давлат солиқ инспекциясининг ташкилий назорат инспекторлик шўъбасида мурожаатларга қандай муносабатда бўлинмоқда?

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли қарорига мувофиқ туман Давлат солиқ инпекциясида ижро интизомига алоҳида эътибор берилаяпти. 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига инспекциямизда жами 13357 та ҳужжат рўйхатга олинган бўлиб, шундан 4835 таси юқори ташкилотлардан, 28 таси туман ҳокимлигидан ва 1325 таси тумандаги бошқа ташкилотлардан келиб тушган ҳужжатлардир. Туман Давлат солиқ инспекциясига келиб тушган мурожаатлар ўз вақтида кўриб чиқилиб, ижроси тўлиқ таъминланмоқда.

Туман Давлат солиқ инспекциясига 2016 йил 1 январь ҳолатига фуқаролардан ёзма равишда 54 та  мурожаат келиб тушган. Ёзма равишда келиб тушган 54 та мурожаатдан 53 таси ДСИ томонидан белгиланган тартибда ўрганиб чиқилган ва хат эгаларига ёзма равишда жавоб юборилган.

2015 йил давомида туман Давлат солиқ инспекциясининг 515-49-02 рақамли ишонч телефонига жами  52 та хабар келиб тушган.

Шундан 50 та хабар бўйича тегишли чоралар кўрилган ва мурожаат эгасига ёзма равишда жавоб хати   тақдим этилган. 2 та мурожаат кўриб чиқилмоқда.

Биз бундан кейин ҳам соҳамизни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшишга, иқтисодиётимиз тараққиётига ўз улушларини қўшаётган тадбиркорларимиз фаолиятини қўллаб-қувватлашга эътиборимизни янада кучайтирамиз.

Суҳбатни "Тараққиёт кўзгуси” газетаси мухбири Алламберган ЖУМАНИЁЗОВ ёзиб олди.

(Фото - http://turkistonpress.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026