12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:45
Адабиёт 👁 3,552

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

Ҳақнинг кўмагисиз орзулар бекор,

Кўнглингда ҳар неча хаёл бўлмасин.

Ахир "насиб этсин” деган гаплар бор,

Таоминг қанчалар ҳалол бўлмасин.

 

Инсон – улуғ, бўлса илм-у аъмоли,

Ярамас ишлардан бўлар у холи.

Йўлдан оздиролмас дунёнинг моли,

Гарчи кўпга оддий бир ҳол бўлмасин.

 

Қудратинг мислсиз юксак бўлса ҳам,

Сўнгги кас эмассан, ўйлаб бос қадам.

Фарзандлар борлигин унутма ҳар дам,

Улар келажаги увол бўлмасин.

 

Ҳар кимнинг кўнглига ўзи тарози,

Шунга ярашадир ризқнинг кўп-ози.

Хизмат-ла қилолгин элингни рози,

Бад дуодан қаддинг-да дол бўлмасин.

 

Турфа тақдирларга тўла бу олам –

Кўрдингки, бир ғариб турар боши хам.

Тайёр бўл беришга доимо ёрдам,

Кўнглингга қанчалар малол бўлмасин.

 

Гарчи талаб қилар чидам ва сабот,

Эл ичра ололгин доим яхши от.

Зеро, ёмонликни қилишга исбот,

Анжуманда номинг мисол бўлмасин.

 

Шоирлик касб эмас - бу асли тақдир,

Қалбингнинг қаъридан сўз ўтар бир-бир.

Мухлис қалбига йўл топмасанг, ахир,

Шеъринг-пуч, ҳар сўзинг гар бол бўлмасин.

 

Илм ривожида қадамлар илдам,

Бугун билганингга қаноатдир кам.

Илғорлар сафида юролгин сен ҳам,

Замон ўтиб, армонли ҳол бўлмасин.

 

Десанг, агар менга инсонийлик хос,

Аҳмад, керак сенга илмдан либос.

Бу ҳикмат донишманд зотлардан мерос,

Амал қил, умрингда завол бўлмасин.

Аҳмад  НАФАСОВ.

 

Аёллар

Бу дунёда бор экан,

Аёл деган улуғ зот.

Турмушимиз фаровон,

Лаззатли, демак ҳаёт.

 

Она меҳри бўлакча,

Меҳр йўқ, ундан ортиқ.

Ўрнин боса олмайди,

Неки қилса-да тортиқ.

 

Ҳатто ёзга айланар,

Қишнинг совуқ палласи.

Айтилганда бир лаҳза,

Ширин она алласи.

 

Тунлари бешик узра,

Фарзандим, деб куяди.

Бари бир бола ширин,

Минг ўргилиб, суяди.

 

Кулганимизни кўрса,

Доим қувонч юзида.

Йиғлаганда онанинг

Ёш айланар кўзида.

 

Кам бўлмаймиз бир умр,

Дуо олиб яшасак.

Қарзимизни онадан

Қанийди уза олсак.

 

Фикримни чулғаб олар

Ғала-ғовур ҳаёллар

Бир умрга соғ бўлинг,

Сиз мўътабар оналар!

Шомурод ХЎЖАНОВ.

 

ТЕНГДОШИМ

Ўғил-қизинг айтганингни қилмаса,

Хизматларинг унутса-ю, билмаса.

Койишингдан қўрқиб, нари жилмаса,

Бундан баттар хўрлик йўқдир, тенгдошим.

Кампиринг ҳам койиса-ю тергаса,

Айб-нуқсонинг қатор қилиб тиркаса,

Обрўнг топтаб, қора қурум суркаса,

Кул тагида ётган чўғдир, тенгдошим.

Узатганда калта бўлса қўлларинг,

Юрсанг ҳамки унмай турса йўлларинг.

Харжинг учун етмай қолса пулларинг,

Юрагингга теккан ўқдир, тенгдошим.

Бўш юрганда топилмаса эрмагинг,

Қийин кечар ризқ-у рўзинг  термагинг.

Мушкул эрур пулдан ёрдам бермагинг,

Гап мағзини англаб, уқдир, тенгдошим.

Сал ишласанг, "оҳ-воҳ” қилиб қолсанг-ей,

Чарчаш нима, анча ҳолдан толсанг-ей,

Ён-верингдан шу он дашном олсанг-ей,

Чақиртиргин дарров дўхтир, тенгдошим.

Саксон-тўқсон ёшга етсанг агарда,

Кўпаяди таъна, пичинг-у зарда.

Кетган билан учрашмоққа маҳшарда,

Навбат етди – тобут сўқтир, тенгдошим.

Саъдулла ХЎЖАНИЁЗОВ.

 

БАҲОР

Боғларнинг чиройи тортар қўйнига,

Куртак, гул очарлар уйғоқ дарахтлар.

Мен қалбим навосин битмасман нега,

Борлиқни тўлдиргач саодат, бахтлар.

Турфа гиёҳлар-да очибди кўркин,

Тароватли еллар ҳамдамлигида

Бунда роҳат кўрдим, ҳаловат кўрдим,

Чопқиллаб югургим келяпти жуда.

Кўзни қувнатмасми, тошқин сой – ёплар

Кўзга нур етказур, кўлларга-қанот.

Бўлса, юракларда шахду шитоблар,

Боғ ичра макон ҳам бўлгуси обод!

Боғларнинг чиройи тортар қўйнига,

Мафтункор баҳордан саховат-бугун.

Қарагин, кўкдаги қушлар ўйнига

Кутган эмасмидик ойлаб кун-у тун.

Жумабой ҲИДОЯТОВ,

"Жайҳун илҳомлари” ННТ аъзоси.

 

Бахтга етдик биз

Истиқлол, сен бизга нур ила келдинг,

Халқимга, юртимга шон ила келдинг.

Дилларга ҳурликнинг нурларин сочиб,

Тугалланмас ризқ-у нон ила келдинг.

"Шериклик ошини ит ҳам ичмайди”, -

деган доно халқим мақоллари бор.

Энди мустақиллик мағлуб бўлмайди,

Ҳар қадамда озодлик ниҳоллари бор.

Мозийларга нигоҳ ташласак агар,

Неча хунрезликлар турар безрайиб.

Эрк, дея курашиб жонин тикканлар,

Устидан кулишар юзсиз хўмрайиб.

Озодлик йўлида шамдай сўнганлар,

Армони ушалиб, Эркка етдик биз.

Бизнинг бахтимизга эгов бўлганлар,

Дилларига тикон бўлиб ботдик биз.

Ҳавасда боқади бизларга жаҳон,

Равнақ топаётир ҳур Ўзбекистон!

Муҳаббат, "Дўрман” овули.

 

Жажжи набирам

Оиламга қувонч, шодлик улашиб,

Шу жажжи набирам дунёга келди.

Қалбимда порлатиб меҳр қуёшин,

Уйимиз шодликка лиммо-лим тўлди.

 

Соғлом она, соғлом бола йилида,

Гард қўнмасин сенга, Шодия қизим.

Беғубор қизалоқ бўлиб ўсгайсан,

Қанча таърифласам, ожиздир сўзим.

Сенинг болалигинг, сенинг ёшлигинг,

Қувончларга доим тўла бўлсин, деб.

Бувинг тилар сенга доимо соғлик,

Болалигинг энг беғубор бўлсин, деб.

 

Тинч осмонга кўрк бергандай камалак,

Сочларингга тақиб қўяй жамалак.

Ҳаётимга завқ бахш этиб ўсавер,

Шодияхон, сен – малика, сен – малак.

Инобат ОТАЖОНОВА, ННТ аъзоси.

 

Дўст

Дўст танлашда адашма,

Бу ишда асло шошма.

Кўп нарса ўтар, қолар,

Дўст эса абадий бўлар.

Дўст бўлар тан-у жонинг,

Ёмон кунда қўллашган.

Ҳамроҳ бўлиб ҳаётда,

Сенга қувонч улашган.

Насибахон ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026