“ВАТАНИМИЗ – ФАХРИМИЗ”
Одамзот қандай маконда, қандай шароитда дунёга келишини ўзи белгилай олмайди. Шу маънода фарзандлари илм-у маърифатли, доно, оқил ва баркамол бўлмоғи учун ғамхўрликни кун сайин кучайтираётган Ўзбекистондай тинч-осойишта, жаннатмакон юртда туғилганимиздан, умргузаронлик қилаётганмиздан ҳар биримиз фахрлансак, арзийди.
Шу йилнинг 15 апрель куни 18-сонли мактабда мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланиб, ёшлар фестивали олдидан "Ватанимиз - фахримиз” мавзусида иқтидорли ўқувчиларнинг ижодкорлар билан давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида "Тараққиёт кўзгуси” ва "Менинг оилам” газеталари махсус мухбирлари М.Шомуродов ва О.Ражабовалар қатнашдилар.
Давра суҳбатида ўқувчилар ижросида она Ватанга меҳр ва садоқат, келажагига дахлдорлик ва мустақиллигимиз туфайли эришилган тинч-омон кунларимизга шукроналик тараннум этилган шеърлар янгради.
Давра суҳбати якунида шу мактаб ўқувчиси, кўпгина кўрик-танловларнинг туман, Қорақалпоғистон Республикаси босқичлари совриндори, истеъдодли ижодкор Худоёр Туркманбоев "Тинчлик бўлсин дунёда” қўшиғини ижро қилди.
Шерзод МАДРИМОВ.
(Фото - http://uz24.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶