ҚИСҚА САТРЛАРДА
ХАЛҚАРО ТЕАТР КУНИГА БАҒИШЛАНДИ
Шу йилнинг 25 март куни Нукус туманида 27 март – Халқаро театр кунига бағишланиб Республикамизда фаолият кўрсатаётган драма жамоалари ва қўғирчоқ театрларининг кўрик-танлови бўлиб ўтди. Унда туман Маданият ва аҳоли дам олиш марказида ташкил этилган драма тўгараги аъзолари ҳам қатнашиб, фахрли иккинчи ўринни эгалладилар.
Нодирбек Қодиров саҳналаштирган "Сеҳрли курси” деб номланган кўринишни ижро этган тўгарак аъзолари Аброр Бозорбоев, Нодирбек Қурбонбоев, Аббос Абдураҳимов, Фарруҳ Габдулхабиров, Шаҳноза Аминбоева, Қундузой Эшчановаларнинг актёрлик маҳоратини ҳакамлар ҳайъати юқори баҳоладилар ва келгусида тўгарак фаолиятини янада янги босқичга кўтаришларига ишонч билдирдилар.
"МАЪНАВИЯТ КУНЛАРИ” ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
"Жайхун илҳомлари” ННТ томонидан "Юксак маънавиятли авлод – юрт келажаги” лойиҳаси доирасида 16-25 март кунлари туманимиздаги 40-сонли, 64-сонли умумтаълим мактабларида, Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис ҳамда Амударё маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежларида "Маънавият кунлари” тадбирлари ўтказилди.
Тадбирларда "Тараққиёт кўзгуси” ва "Менинг оилам” газеталари махсус мухбири, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист Робия Йўлдошева миллий истиқлол ғояси тарғиботи ҳамда маънавий-маърифий тарбия мавзусида маъруза қилди.
Ташкилотчилар "Оммавий маданият”, миссионерлик ҳаракатлари, ҳар хил бузғунчи оқимлар, интернет тармоқлари орқали ёшлар онгини заҳарлашга хизмат қилувчи мафкуравий хуружлар ва уларнинг ёшлар маънавиятига салбий таъсирлари хусусида гапириб, ёшларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берди.
Тадбирларда "Жайхун илҳомлари” ННТ томонидан "Кўчма кутубхона” ташкил этилиб, ёшлар билан "Китоб сайиллари”, "Китобхонлик-маънавият калити” тадбирлари ўтказилди. Ўқувчи-ёшлар "Ўзбекистон”, "Шарқ”, "Ғафур Ғулом”, "Муҳаррир” ва "Янги аср авлоди” нашриётларида чоп этилган энг сара китобларни ўқиш учун танлаб олдилар.
"ОИЛА ТИНЧЛИГИ – ЮРТ ОБОДЛИГИ”
Шу йилнинг 30 март куни туман Маданият ва спорт ишлари бўлимида Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгашининг "Аёллар қаноти” томонидан "Оналар саодати – мустақиллик самараси” лойиҳаси доирасида "Оила тинчлиги – юрт ободлиги” деб номланган кўрик-танловнинг туман босқичи ўтказилди.
Кўрик-танлов иштирокчилари 4 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Ғолиб чиққан оила кўрик-танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритди.
ДАВРА СУҲБАТИ
Шу йилнинг 1 апрелида 3-сонли Амударё академик лицейида "Юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлашга ҳар биримиз масъулмиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирни ЎзХДП туман Кенгаши раиси М.Саъдуллаев очди ва олиб борди. Сўзга чиққанлар юртимизда ёшларни ўз она Ватанига муҳаббат, миллий ва диний қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор берилаётганини таъкидладилар. Ёшларни юртимизнинг янада гуллаб-яшнашига муносиб ҳисса қўшишга чақирдилар.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶