ТАЯНЧИМ ВА СУЯНЧИМ ФАХР-У ИФТИХОРИМСАН, МУҚАДДАС ВАТАН!
Ватан – бу сўзни эшитсак қалбимизда қандайдир жўшқинлик ва улуғлик пайдо бўлади. Ҳар бир инсоннинг туғилиб-ўсган ва киндик қони томган макони унинг Ватанидир.
Ватанни севмоқлик, уни асраб-авайлаш оиладан бошланади. Бизнинг оиламиз, маҳалламиз, кўчамиз - бу бизнинг Ватан ичидаги Ватанимиздир.
Президентимиз ташаббуси билан 2016 йил бизнинг юртимизда, "Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинди. Биз ҳар доим Ватанга таянамиз ва шу азиз Ватанга хизмат қиламиз. "Биз мустақил юрт фарзандларимиз!” деб баралла овозда айта оламиз. Ватанни севсанг, унга бор меҳрингни берсанг, у ҳам сени шундай севади ва ардоқлайди. Бугун биз Ватанимизга таянсак, эртага эса Ватанимиз бизга, бизнинг билим ва салоҳиятимизга таянади. Биз ёшлар Ватанимиз суянчиғи бўлайлик!
Қундуз АҲМЕДОВА,
"Баркамол авлод” бола-лар марказининг "Ёш журналист ва нотиқ” тўгараги аъзоси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶