БИЗ ОТА ОНАЛАР БИЛАН ИШЛАМОҚДАМИЗ
Бу йил бизнинг 38-сонли мактабимизни 65 нафар ўқувчилар битириш арафасида. Шу сабабли биз битирувчи ўқувчиларимизнинг ота-оналарини мактабга таклиф қилиб, касб танлашга ёрдам бериш, ўсмир-ёшларни муайян мақсад сари йўналтириш, касбий ўзлигини англаш ва ҳаёт йўлини танлашида кўмаклашиш, қолаверса, ота-оналарга ўзларининг далатимиз олдидаги конституциявий бурчларини бажаришлари лозимлигини тушунтириш максадида йиғилиш ўтказиб, улар билан мулоқотда бўлаяпмиз.
Яқинда ўтказилган шундай йиғилишларнинг бирида 9-синф ўқувчиларининг касбий қизиқишлари, қайси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқишни давом эттиришлари, шунингдек, ўқувчиларнинг таълим-тарбиясига дахлдор масалалар муҳокама қилинди ва "Фарзандингизнинг қайси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини танлаганидан хабардормисиз?”, "Фарзандингиз қайси касбга қизиқади?” мавзуларида сўровномалар ўтказилди.
Йиғилишда бола тарбиясида ота-оналар ўз шахсий фикрини билдиришди. Коллеж ва лицей ўқувчилари ҳамда ўқитувчилар ҳаётий мисоллар асосида сўз юритдилар. Юзма-юз мулоқотларимизда камчиликлар тилга олиниб, уларни бартараф этиш борасидаги таклифлар билдирилди.
Йиғилиш якунида эса мактаб ҳаётида фаол иштирок этган ота-оналар ва битирувчи синфларнинг раҳбарлари мактаб маъмурияти томонидан "Фахрий ёрлиқ”лар билан тақдирландилар.
Нилуфар ТАЖИМУРАТОВА,
38-мактаб руҳшуноси.
(Фото-http://yangilik.zn.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶