БОБУР НОМИ ҲАР ДИЛДА ЯШАЙДИ
Тарихдан бизга маълумки, Бобур ўн икки ёшида эканлигида отаси Умаршайх фожиали ҳалок бўлган. Шундан кейин Бобур отаси ўрнига Фарғона вилоятига ҳоким этиб тайинланади. Улуғ бобоси Амир Темур каби марказлашган қудратли давлат барпо этиш учун Самарқандга юриш қилади. У Самарқандни икки бор эгаллайди, аммо у ерда мустаҳкам ўрнаша олмайди.
Бобур 1519-1525 йилларда Ҳиндистонга юриш қилиб, Деҳлини ишғол этади. Шундан сўнг Ҳиндистонда қурилиш ва ободонлаштириш ишларини бошлаб юборади. Илм-фан, маданиятни ривожлантиради.
Бобур Самарқанддалигида шаҳар атрофидаги ижодкорларни тўплаб, шеърият базмлари, мушоиралар ўтказган.
Унинг "Бобурнома” асари тарихий шоҳ асардир. Унда XVI аср Мовароуннаҳр, Афғонистон ва Ҳиндистонда юз берган ижтимоий-сиёсий воқеалар ҳаққоний баён этилган.
У ғазал ва рубоийлари билан ҳам машҳурдир.
Бобурнинг "Мубаййин” асари маснавий тарзида ёзилган. Бу асар ислом ҳуқуқшунослиги ва шариат ақидаларига оиддир. Севимли адибимиз Пиримқул Қодиров Бобур ва унинг авлодлари ҳаёти тўғрисида хикоя қилувчи "Юлдузли тунлар”, "Ҳумоюн ва Акбар”, "Авлодлар довони” каби маҳобатли асарлар яратди.
Пиримқул Қодиров бу асарларида Бобурнинг буюк сиймосини мислсиз саркарда, одил ва доно шахс сифатида тасвирлайди. Бугун Бобур номи тарихда, тарихий асарларда, ҳар бир ўқувчи қалбида яшайди ва ҳеч қачон унутилмайди.
Зуҳра АҲМЕДОВА,
"Жайхун илҳомлари” ННТ аъзоси.
(Фото - http://www.ziyouz.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶