14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 20:45
Жамият 👁 4,047

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ – жамият ҳаётидаги долзарб вазифа

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ – жамият ҳаётидаги долзарб вазифа

Ҳозирги кунда дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган энг бирламчи масалалардан бири коррупция муаммосидир. Шу боис, унга қарши кураш халқаро миқёсга кўтарилиб, жаҳон сиёсатининг муҳим масалаларидан бирига айланди. Бинобарин, ушбу иллат нафақат ислоҳотлар йўлига жиддий тўсиқ бўлиши, балки ўтиш даврида белгиланган мақсадларга эришишга ҳам бевосита таҳдид туғдириши барчага маълум.

Мамлакатимизда ушбу муаммога қарши кураш масаласига мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ жиддий эътибор қаратиб келинаётир. Ўтган давр мобайнида коррупция ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда унинг олдини олишга қаратилган мустаҳкам ҳуқуқий база ва тизимли амалиёт шаклланди. Энг аввало, республикамизда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳомийлигида қабул қилинган ЭКОСОС (БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий Кенгаши)нинг Коррупцияга қарши кураш резолюцияси (1995 й.), Давлат мансабдор шахсларининг халқаро ахлоқ Кодекси (1996 й.), Халқаро тижорат ташкилотларида коррупция ва порахўрликка қарши кураш ҳақидаги Декларация (1997 й.), Миллатлараро уюшган жиноятчиликка қарши кураш Конвенцияси (2000 й.) ва бошқа халқаро ҳужжатларнинг қабул қилингани мазкур иллатга қарши курашда муҳим омил вазифасини ўтамоқда. 1997 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Миллий хавфсизлик Концепциясида коррупция мамлакатнинг миллий хавфсизлигига таҳдидлардан бири, дея эътироф этилди. Шу мақсадда «Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Миллий дастури» қабул қилиниб, ҳаётга татбиқ этилди.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунни қабул қилди. БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган Коррупцияга қарши Конвенция (2003 йил 31 октябрь) асосий халқароҳуқуқий ҳужжат бўлиб, у ушбу жиноятнинг моҳиятини тўлиқ очиб, унга қарши кураш чораларини белгилаб беради. Бу ҳужжатга дунёнинг 140 та давлати қўшилган ва 80 та давлати эса тарафдор сифатида қабул қилинган. Ўзбекистон ҳам 2008 йил 7 июлда мазкур Конвенцияга бир нечта билдиришлар, баёнотлар ва шартлар билан қўшилган.

Президентимизнинг «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» деб номланган асарларида коррупция – бу давлат хизматининг имкониятларидан фойдаланиб содир этиладиган жиноят эканлиги таъкидланган эди.

Этимологик нуқтаи назаридан «коррупция» – лотинча «corruptio», яъни «бузиш, сотиб олиш, пора эвазига оғдириш» деган маъноларни англатади. Юридик энциклопедияда таъкидланишича, коррупция – бу мансабдор шахслар ўзларига берилган ҳуқуқлар ва ҳокимият ваколатларидан шахсий бойлик орттириш учун фойдаланишда ифодаланувчи сиёсат ёки давлат бошқаруви соҳасидаги жиноий фаолиятдир.

Шу нарсани алоҳида таъкидлаш керакки, коррупциянинг олдини олишга қаратилган институционал механизмларни ислоҳ қилишда Юртбошимиз томонидан 2010 йил 12 ноябрда эълон қилинган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси» муҳим аҳамият касб этмоқда.

Коррупция кўринишидаги жиноятларнинг энг кўп тарқалгани ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари обрўсига путур етказадигани бу – порахўрликдир. Порахўрлик – бу бошқарув органлари фаолияти тартибига қарши қаратилган уч мустақил мансаб жиноятлари – пора олиш, пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилишни ўз ичига оладиган атама.

Мазкур жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги шу билан изоҳланадики, пора олиш мансабдор шахслар томонидан ўзларининг мансаб ваколатларини ижро этишнинг ўрнатилган тартибини кескин ўзгартиради ва бу билан давлат хизмати манфаатларини қўпол равишда  бузади. Пора, коррупция – ҳокимият ва бошқарув асосларини емирадиган, унинг аҳоли олдидаги обрўсига путур етказадиган, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига дахл қиладиган хавфли жиноий ҳодисанинг нисбатан кўп тарқалган ва ўзига хос воқелиги ҳисобланади.

Охирги вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ниқобланган оғир жиноятларни фош этиш борасидаги фаолиятида бирмунча самарадорликка эришилди. Порахўрлик жиноятларини очиш кўрсаткичлари анчагина яхшиланди.

Шундай бўлса-да, жиноятчиликнинг бу тури кўпайганлиги, нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, балки бутун жамиятимизни ташвишга солмоқда, бу эса ўз навбатида, бу борада миллий қонунчиликни янада такомиллаштириш зарурлигини кўрсатди.

Шу сабабли Жиноят Кодексининг 211- ва 212-моддалари янги таҳрирда баён этилди.

Эндиликда, 211-модданинг янги ва ўзгартирилган таҳририга мувофиқ:

пора бериш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини- ўзи бошқариш органи мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, бевосита ёки воситачи орқали моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Пора бериш:

а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 210- ёки 212-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;

б) кўп миқдорда содир этилган бўлса беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Пора бериш:

а) жуда кўп миқдорда;

б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Башарти, шахсга нисбатан пора сўраб товламачилик қилинган бўлса ва ушбу шахс жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, у жавобгарликдан озод этилади.

Бу қонун, ҳозирги кундаги долзарб муаммолардан бири – порахўрликка қарши курашда нафақат пора олувчи, балки пора берувчи ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш учун жавобгарликни оғирлаштириб, жамиятимиздан бу каби иллатни чиқариб ташлашда муҳим ўрин эгаллайди.

Хулоса қилиб айтганда, юқорида кўрсатиб ўтилган далилларнинг ўзи бу соҳада бугунги кунда юртимизда қилинган ишларнинг кўлами ҳақида тегишли тасаввур беради. Коррупцияга қарши қабул қилинган меъёрий ҳужжатларнинг амалиётда қўлланишини ҳар томонлама ўрганиш, уларни янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш муҳим вазифалардан биридир.

Алишер Қурбонов,

Шимоли-Ғарбий ҳарбий округ ҳарбий прокурорининг ёрдамчиси, адлия капитани.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019