Ватан ҳимоячилари кунига бағишланди
Шу йилнинг 9-10 январь кунлари 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланиб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчи ёшлари ўртасида алоҳида, 2 та чегара постлари ҳарбийлари, "Ватанпарвар” ўқув спорт техник клуби туман Кенгаши ва туман Мудофаа ишлари бўлими ходимлари ўртасида алоҳида ҳарбий ватанпарварлик йўналишида спортнинг 8 та тури бўйича мусобақалар ўтказилди.
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчи ёшлари ўртасида ўтказилган мусобақаларда 1-ўринни 3-сонли академик лицей жамоаси, 2-ўринни Манғит иқтисодиёт коллежи жамоаси, 3-ўринни Амударё мелиорация ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежи жамоаси эгаллади. Иккита чегара постлари ҳарбийлари, "Ватанпарвар” ЎСТК туман Кенгаши ҳамда туман Мудофаа ишлари бўлими ходимлари ўртасида ўтказилган мусобақаларда эса биринчи ўринни Манғит чегара пости, иккинчи ўринни Аёқчи чегара пости ва учинчи ўринни "Ватанпарвар” ЎСТК туман Кенгаши ходимлари эгалладилар.
Ушбу мусобақалар ғолиблари туман ҳокимининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
(Фото - http://uza.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶