14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 20:53
Жамият 👁 4,781

МИЛЛИЙ АРМИЯМИЗ – ТИНЧЛИГИМИЗ ҚАЛҚОНИ

МИЛЛИЙ АРМИЯМИЗ – ТИНЧЛИГИМИЗ  ҚАЛҚОНИ

Мустақиллик берган имкониятлар ҳақида гап кетганда халқимиз фахр-ифтихор билан мамлакатимизда ҳукм сураётган барқарор тинчликка чин дилдан шукроналар айтишади. Чунки, тинчлик ва осойишталик бор жойда эзгу ишлар бардавом бўлади. Бу ҳаётий ҳақиқат йигирма тўрт йилдирки, халқимиз ҳаётида ўз ифодасини топмоқда. Муҳтарам Президентимиз – Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони И.А.Каримов раҳнамолигида барчасоҳаларда бўлгани каби Қуролли Кучлар тизимида ҳам амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар миллий армиямиз таркибини замонавий тарзда шакллантириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш имконини берди. Энг муҳими, халқимиз демократик бағрикенглик, олижаноблик ва меҳр-оқибат каби инсоний туйғулар ҳар қачонгидан ҳам юқори кўтарилганини юртимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар мисолида тобора теранроқ англаб етмоқда. Чунки, истиқлол йилларида мамлакатимизда Президентимизнинг шахсий ташаббуслари билан барча талабларга жавоб берадиган, замонавий, тезкор ва ҳаракатчан, ташкилий жиҳатдан ўта мукаммал қурол-яроғ ҳамда техникага эга миллий армиямизнинг барпо этилгани аҳоли, айниқса, ёшларимиз ўртасида ҳарбий хизматнинг обрў-эътибори юксак поғонага кўтарилишига имкон яратди. Бугунги кунда Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қилиш нафақат Конституциявий бурч, балки бугунги Ўзбекистон ёшлари учун чинакам шон-шараф ишига айланди.

Мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик, бурчга, истиқлол ғояларига содиқлик руҳида, жисмонан ва маънан етук инсонлар қилиб тарбиялаш мақсадларини ифода этувчи қонуний асосларнинг мавжудлиги миллий армиямиз таркибини профессионал мутахассис кадрлар билан бойитиш имконини берди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг "Мудофаа тўғрисида”ги, "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги, "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида”ги Қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Президентимизнинг 2008 йил 20 ноябрдаги "Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўташ шарт-шароитларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мамлакатимиз мудофаа қудратини янада мустаҳкамлашга, қолаверса, профессионал миллий Армиямизни шакллантиришга замин яратди.

Шуни алоҳида мамнуният билан қайд этишни истардимки, туман Мудофаа ишлари бўлими мутахассислари томонидан тинчлик ва осойишталигимизнинг бўлғуси посбонлари – ёшларни чақириққа қадар бошланғич тайёргарликдан ўтказиш, умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари ҳамда коллеж ва лицей ўқувчилари ўртасида "Шунқорлар” ҳарбий-спорт мусобақаларини ташкил этиш, улар ўртасида бирдамлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик ғояларини тарғиб қилиш мақсадида турли учрашув ва тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. "Ватан азиз – бурчим муқаддас”, "Аскар оналарини шарафлаймиз”, "Ватан тинчлиги – халқ фаровонлиги”, "Тинчлик – олий қадрият” каби учрашув ва тадбирларда юзлаб ёшлар ўта фаоллик билан иштирок этаётгани бугунги ёшлар қалбида она Ватанга хизмат қилиш ҳақиқий шон-шараф ишига айланиб бораётганидан далолатдир.

Бу борада гап кетганида Дўрман қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг ёшларни ҳарбий чақириққача тайёрлаш фани ўқитувчиси Отамурод Юсуповнинг хизматларини алоҳида тилга олиб ўтишни жоиз деб ҳисоблайман. Чунки у ўз фанига ёшларнинг қизиқишини орттирибгина қолмай, ўқувчи-ёшларни ҳақиқий ватанпарвар, зукко ва билимдон, эпчил ва қатъиятли қилиб тарбиялашга эришаётгани учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари бошқармаси томонидан "Фахрий ёрлиқ” билан тақдирланди ва "Чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик бўйича энг яхши ўқитувчи” кўрик-танловида мамлакат миқёсида 3-ўрин соҳиби бўлди. Шунингдек, Амударё маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Мадраҳим Бобожонов, Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Юсуфбой Оллаберганов, Амударё мелиорация ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Лазизжон Матсафоевлар ўз ўқувчиларини ҳарбий ватанпарварлик ғоялари руҳида тарбиялаётганлари боис, айнан улар фаолият юритаётган билим масканларининг ўқувчи-ёшлари туман ва Қорақалпоғистон Республикаси миқёсидаги турли хил тадбирларнинг доимий иштирокчисига айланишган.

Бугунги тезкор замонда осойишталикни таъминлаш ўз-ўзидан бўлмаслигини дунёнинг турли минтақаларида рўй бераётган воқеа-ҳодисалардан хабардор бўлган ҳар бир киши жуда яхши билади. Ҳарбий кескинлик, турли хавф-хатарларнинг кун сайин ўсиб, геосиёсий қарама-қаршиликлар, терроризм, экстремизм, радикализм сингари таҳдидлар билан бирга дунёни янада кенгроқ қамраб олаётган молиявий-иқтисодий инқирознинг кучайиб бораётгани ҳар биримиздан тўғри хулоса чиқариб, ҳушёр ва огоҳ яшашни талаб этади. Фарзандларимизни ҳаётга тўғри йўналтириш, мустақиллик ғоялари руҳида тарбиялаш, айниқса, ҳарбий соҳага қизиқувчан ёшларнинг сиёсий онгини, билимини янада ошириш, ҳуқуқий маданиятли, баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш ҳар биримизнинг зиммамизга юксак масъулият юклайди. Мен шулар ҳақида ўйлаганимда қалбимда мамлакатимиз ёшларига нисбатан ҳам ҳавас, ҳам фахр туйғулари уйғонади. Чунки, бугунги кунда ҳарбий соҳага қизиққан мамлакатимиз ёшлари учун Тошкент Олий умумқўшин-қўмондонлик билим юрти, Чирчиқ Олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти, Самарқанд Олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик муҳандислик билим юрти, Жиззах Олий ҳарбий авиация билим юрти, Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус факультети, Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги ҳарбий-тиббиёт факультетида барча шарт-шароитлар яратилган. Бундан ташқари, Президентимизнинг ватан ҳимоячиларига қўшимча имтиёзлар беришга қаратилган қатор Фармон ва қарорларига мувофиқ муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасини олган заҳирадаги аскарлар мамлакатимиз олийўқув юртларига ўқишга киришида талаб қилинадиган баллнинг 27 фоизи миқдорида имтиёзли баллга эга бўлишаётгани, тўлов-шартнома миқдорининг 35 фоизи "Камолот” ЁИҲ томонидан қопланиши ёшларимизнинг билим ва салоҳиятларини оширишларида энг катта ғамхўрлик бўлди.

Шуни қувонч билан қайд этаманки, туманимизда ҳам юқоридаги каби имтиёзлардан фойдаланиб, олий ўқув юртларига, айниқса олий ҳарбий билим юртларига ўқишга кириб, ўқиётган ўнлаб ёшларимиз бор. Самарқанд Олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юртида таҳсил олаётган Исломбек Каримов, Чирчиқ Олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти курсанти Низомжон Ўрозбоев, Чирчиқ Олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти курсанти Миржалол Оқманов, Тошкент Олий умумқўшин-қўмондонлик билим юртида таҳсил олаётган Аймурод Бозорбоевларнинг ўқишда ва жамоат ишларида, ҳарбий-сиёсий жанговарлик машғулотларида эришаётган ютуқлари таҳсинга лойиқ.

Туманимиз ёшлари билан ҳар гал учрашганимда уларнинг чин дилдан: "мен ҳарбий хизматга боришни хоҳлайман” ёки "мен ҳарбий соҳани танламоқчиман”, деганларини эшитганимда кўнглимда ажиб бир хотиржамликни ҳис этаман. Сабаби, ёшларимиз она Ватанга камарбаста бўлмоққа шай. Уларнинг чақнаб турган кўзларида, дадил-дадил гапиришларида, шахдам қадам ташлашларида Ватанга хизмат қилишдек шарафли бурчга садоқат яққол акс этиб туради. Улар – бизнинг жасур ва мард фарзандларимиз! Улар – улуғ аждодларига содиқ, она юрт посбонлари, тинчлик қўрғонининг метин иродали яловбардор соқчилари. Улар – она Ватан ва миллат келажаги! Ана шу баркамол авлод соғ-омон бўлсин.

Барча захирадаги зобит ва собиқ аскарларни, Қуролли Кучлар сафларида сергак турган тинчлик посбонлари бўлмиш ҳарбийларимизни ва бутун халқимизни Ватан ҳимоячилари куни билан қизғин муборакбод этаман. Ҳамиша юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Фахриддин МУСУЛМОНОВ,

туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019