Огоҳлик, ҳушёрлик – доимий вазифамиз
Бугунги кунда ўқувчи-ёшларга билим асосларини пухта ўргатибгина қолмай, уларни атрофида ва бутун дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни оқилона баҳолаб, ўзининг муносабатини билдира оладиган, мустақил фикрловчи, маънавиятли қилиб камолга етказишга улкан эътибор қаратилмоқда. Тинч аҳоли орасида низолар чиқариб, халқни пароканда қилишга, мудҳиш қўпорувчилик ҳаракатлари билан қўрқитиб, таҳдид қилиб, измига солишга уринаётган экстремистик гуруҳлар кўпроқ ёш-ёш йигит-қизларни тўғри йўлдан тойдириб, ўз сафларига тортишга уринаётганликлари бежиз эмас. Шунчаки оқибатини ўйламай, қизиқиш устунлик қилиб, уларнинг тузоғига илиниб қолаётган ёшлар ҳам афсуски, йўқ эмас.
Шуларни инобатга олган ҳолда яқинда "Қипчоқ” овулида жойлашган 18-сонли мактабда хавфсизликни таъминлаш, ёшларнинг турли зарарли оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, Ватанимиздаги тинчлик, осойишталикнинг қадрига етиш ва барқарор бўлмоғи учун курашиш, огоҳликни, сергакликни оширишга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда мактаб ўқитувчилари, ўқувчиларнинг ота-оналари, туман ИИБ ходимлари, Қипчоқ овул фуқаролар йиғини масъул ходимлари иштирок этдилар.
Кун тартибидаги мавзу юзасидан туман ИИБ ходими, майор Ж.Холмуродов, Қипчоқ ОФЙ раиси Т.Жуманиёзов. ХТМФМТТЭБ методисти А.Бекбергановлар маъруза қилдилар, лоқайдликка йўл қўймаслик лозимлиги ота-оналарнинг ўз фарзандларини етарлича назорат қилмасликлари натижасида келиб чиққан айрим кўнгилсиз воқеалар мисолида тушунтирилди.
Йиғилишда ота-оналар ҳам фарзанд тарбиясида ҳушёрликни оширишга оид ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар, огоҳлик – ҳар бир фуқаронинг кундалик ишига айланиши лозимлигини таъкидладилар.
Э.АЛЛАМБЕРГАНОВ,18-сонли мактаб директори.
(Фото - http://uzbekistonovozi.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶