17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 00:21
Жамият 👁 4,640

МЕҲНАТЛАРИ РОҲАТИГА ЕТИШГАН НУРОНИЙЛАР

МЕҲНАТЛАРИ  РОҲАТИГА  ЕТИШГАН  НУРОНИЙЛАР

Ҳаёт ҳақида турли даврларнинг файласуфлари жуда кўп ҳикмати фикрлар айтишган. Абдулла Қодирийнинг донишманд қаҳрамонларидан бири эса "Умр - отилган ўқ эмиш”, - дейди ва бу кўп кексаларнинг умримиз кўз очиб-юмгунчалик фурсатда ўтди-кетди, деган гапларига ҳамоҳангдир. Шунга асосан қаралса, кечагина палахмонга кесак жойлаб, чумчуқ қўриб, "ишга яраб қолгани” билан отасини қувонтириб, чопқиллаб юрган Абдуллажон билан бугунги кунда пир-у бадавлат бўлиб умргузаронлик қилаётган Абдулла буванинг ҳаёт йўлига назар солиб, юқоридаги фикрларнинг тасдиғини топгандек бўламиз. Бироқ халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг:

Фалак гоҳи тонг, гоҳ шом тутиб ўтгай,

Гоҳи фол, гоҳида ром тутиб ўтгай.

Гоҳи қуёш тўла лиммо-лим коса,

Гоҳ синиқ ҳилолдан жом тутиб ўтгай, -

деб ёзганидай, ана шу оралиқда қанча шодлик онлари-ю, қанча ғамгин лаҳзалар кечганини, салкам 90 йиллик умрнинг саккиздан етти қисмини меҳнат қилиб ўтказган Абдулла бува билан ҳамсуҳбат бўлган инсон билиши мумкин.

Ҳозирги кунда фарзандлари, невара-ю чеваралари даврасида қарилик гаштини сураётган Абдулла Жуманиёзов 1928 йилда Хитой овулида деҳқон оиласида туғилган. Отаси Жуманиёз Ўрозимбетов жамоа хўжаликлари ташкил қилинаётган пайтда уйидаги бутун чорваси - қорамол ва қўйларини топшириб, аъзо бўлган, бутун умри давомида деҳқончилик билан шуғулланган. Бизнинг қаҳрамонимиз ҳам 16 ёшидан бошлаб жамоа хўжалигида меҳнат қилиб, Иккинчи жаҳон уруши йилларида фронт ортида меҳнат қилиб, ғалабага ўз ҳиссасини қўшди.

1947 йилда эса Тошкент-Шовот темир йўлининг Дарғонота қисмида икки ой давомида ишлаб келди. У ердаги кўрган қийинчиликлари, оғир меҳнатлари ҳақида Абдулла бува: "у ерда ўтказган икки ой менга икки йилга татигулик бўлди”, деб эслайди.

Меҳнатсевар одам ҳамма ерда ҳам керак. 1947 йилда  шу ердаги МТС директори В.В. Стопник Абдуллани механизаторликка ўтишга таклиф қилади.

Шу даврдаги жамоа хўжалигига раислик қилган Тожимурод Эшмуродов эса яхши ишчини юборгиси келмайди. Охири икки раҳбар ўртасидаги мунозаралардан кейин Абдулла Шўрохондаги (ҳозирги Тўрткўл) механизаторлар тайёрлаш курсида ўқиб қайтади. Устозлари Худоёр Ўрозимбетов, Амат Тожимуродовларнинг кўмагида техника илмини пухта эгаллайди. У пайтлари Амударё қуйи оқимида жойлашган Қизилжар ҳудудида тумандаги ҳамма хўжаликларнинг чорва моллари боқилиб, техника воситалари ва ишчи кучлари вахта тарзида юбориб туриларди. Тракторчи Абдулла у ёқда ҳам меҳнатсеварлиги билан оғизга тушди. 

Абдулла Жуманиёзов то нафақага чиққунича жамоа хўжалигида сидқидилдан меҳнат қилди. Ўхшатмасдан учратмас деганларидек, унинг турмуш ўртоғи Ободон Нуримбетова ҳам ишчан ва меҳнатсевар чиқди - ҳам пахта даласида, ҳам пилла қурти боқишда ҳамиша белгиланган режаларини ошириб бажариб келди. Аҳил турмуш кечириб, беш ўғил, беш қизни оқ ювиб, оқ тараб, вояга етказишди. "Қуш уясида кўрганини қилади”, деганларидек, ўғил-қизларининг ҳаммаси ҳавас қиларли оилалар бошлиқлари-ю уй бекалари бўлиб кетишган, истеъдодли шоир Фарҳод Авезовнинг:

Ишим битсин десанг борган жойингда,

Ризқим ҳозир бўлсин десанг пойингда,

Насибанг оқади оқар сойингда

Отанг дуосини олиб юр, болам, - деган сатрларидаги ҳикматомуз фикрларига мос равишда, эл-юрт хизматига яраганлари учун оталарининг кўнглини шод қилиб юришибди.

Ҳамиша жамиятга ҳам, оилага ҳам манфаатли меҳнат билан шуғулланиб келган Абдулла бува ҳозир ҳам тинч ўтиргани йўқ. Бу ҳақда ҳамқишлоғи, 1961 йилдан участка агрономи, бош агроном, 1986 йилдан 1998 йилгача жамоа хўжалиги касаба уюшмаси раиси бўлиб ишлаган Тиловбой Тожимов шундай дейди:

- Абдулла бува фақат техниканинг тилини тушунадиган механизатор эмас, балки моҳир боғбон ҳамдир. Аввал ширин анорлари билан машҳур боғи бор эди, мана ҳозир ҳам янгидан олма ниҳоллари ўтқазиб, боғ яратмоқда.

Абдулла бувамиз ҳали бардам, юз-у кўзидан ғайрат ёғилиб турибди. Бунда албатта, бирга рўзғор қувонч-у ташвишларини баҳам кўриб келаётган умр йўлдоши Ободон момомизнинг хизматлари беқиёс.

Озод ва обод юртимизнинг тинчлик, омонликда отаётган ҳар бир тонгига, яратувчилик ишлари билан ўтаётган ҳар бир кунига, Оллоҳимизнинг марҳаматига беҳисоб шукурлар айтиб яшаётган Абдулла бува, Ободон момоларга фарзандлари, эл-юртимиз олдида яна узоқ ҳамда сермазмун умр кечиришларини тилаб қоламиз.

Аҳмад НАФАСОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026