КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ – ОЛИЙ ҚАДРИЯТ
Халқимизнинг ўзигагина хос шундай ҳаётбахш урф-одатлари, анъаналари ва қадриятлари борки, уларнинг ҳар бирининг ўзига хос мазмун-моҳияти бор. Ота-онани, ўзидан катта ёшдагиларни ҳурмат қилиш, маҳалладошлар билан яхши муносабатда бўлиш, бир-бирининг ҳолидан хабар олиб туриш каби урф-одатларимиз туфайли умримиз гўзал ва мазмунлидир.
Юртбошимиз раҳнамолигида мамлакатимизда амалга оширилаётган кучли ижтимоий сиёсат натижалари нуронийларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликда ўз ифодасини топмоқда. 2015 йил "Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинди. Шу муносабат билан қабул қилинган "Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат Дастурида белгиланган вазифаларга мувофиқ бизнинг фондимиз томонидан ҳам бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
Фахрийларни, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт ортида меҳнат қилган юртдошларимизни ижтимоий муҳофазалаш, уларга моддий-маънавий кўмак бериш устувор вазифаларимиздан биридир. Туманимизда 16 нафар уруш қатнашчиси, 319 нафар фронторти фахрийлари, якка-ёлғиз фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли ишлар амалга оширилди. 16 нафар уруш қатнашчисининг барчасига аналог ва рақамли телевидение сигналларини қабул қиладиган телевизорлар берилди. Шунингдек 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, ёлғиз ва ижтимоий мададга муҳтож кекса кишиларнинг 2015-2017 йилларда уй-жой шароитларини яхшилашнинг ҳудудий дастурлари ишлаб чиқилди ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож кексаларнинг хонадонлари ва уйларини ҳашар йўли билан жорий таъмирлаш, зарур ҳолларда эса мукаммал таъмирлашни, шунингдек ҳовлиларини ободонлаштиришни назарда тутган ҳолда уларнинг турар-жой шароитларини яхшилаш бўйича ҳар бир фуқаролар йиғинларида ҳар йили бир нафардан, жами 141 нафар кишини қамраб олган ҳолда 2015-2017 йилларда бу дастурнинг амалга оширилиши белгиланди.
Бундан ташқари, овул ва маҳаллаларда 15 апрель - 15 май оралиғида "Кексалар дуосини олайлик” шиори остида акция ўтказилиб, ойлик давомида ҳудуддаги 2000 нафардан зиёд қария отахонлар ва онахонлар бу хайрли ишга қамраб олинди. Акция давомида худуддаги барча мактаблар ва касб-ҳунар коллежларида кексалар билан 111 та учрашувлар, бадиий кечалар ва концерт дастурлари ташкил этилди. Бунга 1024 нафар кексаларимиз қатнашдилар, ҳомийлар томонидан 3 млн. сўмлик совғалар берилди.
Дастурнинг 42-банди ижроси юзасидан жорий йил июнь ойининг 27 санасида "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ташаббуси билан 100 ёш ва ундан катта ёшдаги кишиларни улуғлаш бўйича "Аср билан юзма-юз” тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида тумандаги 100 ёшдан ошган 5 нафар момонинг уйларига ҳудудлардаги "Маҳалланинг ораста қизлари” тўгарак аъзолари билан бориб, уларнинг ҳолидан хабар олинди, суҳбатлар ташкил қилиниб, фонд томонидан совғалар берилди.
Ҳудуддаги ҳар бир мактаб ва касб-ҳунар коллежида синф раҳбари бошчилигида 5 нафар ўқувчидан иборат 3 та ёрдамчи гуруҳ, жами 170 та гуруҳ 9 ой давомида 1020 нафар кексаларнинг уйига бориб ободонлаштириш, қишга тайёргарлик ишларига ёрдам кўрсатишди.
Тумандаги 726 нафар кексаларимиз фуқаролар йиғини раислари бошчилигида ва ҳомийлар кўмагида зиёратларга олиб борилди.
Шунингдек илм-фан, маданият, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, таълим ва бошқа соҳаларнинг ривожланишига ҳисса қўшган 50 нафар кексаларимиз 16 август куни Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига зиёратга юборилди.
2015 йил 28 август куни "Янгиобод” маҳалласида жойлашган сунъий қопламали майдонда "Кексаларни эъзозлаш йили” давлат Дастурининг 16-банди ижросини таъминлаш мақсадида "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси бошқаруви, туман Маданият ва спорт ишлари бўлими, туман Ички ишлар бўлими, туман Тиббиёт бирлашмаси, Туман ХТМФМТТЭ бўлими "Амударё телевидениеси” МЧЖ ҳамкорлигида кексаларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланиши, ҳордиқ чиқаришини таъминлаш мақсадида "Кексалар завқи” спорт мусобақалари ўтказилди.
Кексалар – юртимиз файзи, хонадонларимиз фаришталаридир. Уларнинг муносиб турмуш шароитларида яшаши ва кексалик даврида доимо ғамхўрликда, ардоғимизда умрини кўнгилли ўтказишларига ёрдамлашиш барчамизнинг бурчимиздир. Шу азиз Ватанимизнинг гуллаб-яшнаши, бугунги фаровон ҳаётимиз учун меҳнат қилиб нуроний ёшга етган отахонлар, онахонларимизни ҳар қанча қадрласак арзийди.
Рустам РЎЗМЕТОВ, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.
(Фото - http://uza.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶