ОРОЛ МУАММОСИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР
2015 йил 14 октябрь куни туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги "2015-2018 йилларда Оролбўйи минтақасини тиклаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, Орол ҳалокатининг оқибатларини енгиллаштириш борасидаги чора-тадбирлар Комплекс дастури тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти ва асосий йўналишлари ҳақида аҳоли хабардорлигини оширишга қаратилган семинар бўлиб ўтди.
Семинарда таъкидланганидек, мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида инсон саломатлигини таъминалашнинг муҳим омилларидан бири бўлган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласига қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бермоқда.
Оролбўйи минтақасидаги экологик аҳволни яхшилаш, экологик бўҳрон оқибатларини юмшатишда мамлакатимизда бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳим ўрин тутаётир. Табиий ресурслардан фойдаланишни тартибга соладиган ва табиатни муҳофаза қилиш самарадорлигини оширишга қаратилган қонунлар қабул қилинди.
Ўзбекистон ушбу соҳадаги асосий халқаро ҳужжатлар, чунончи, трансчегаравий сув ҳавзалари ва халқаро кўлларни ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланишга оид конвенцияга қўшилди. Сув ресурслари тақчиллиги ва чўлланиш муаммоларини ҳал этиш, сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш, ерларнинг шўрланиши ва емирилишига қарши курашиш, аҳолининг ичимлик сувидан фойдаланишини яхшилаш, минтақада тобора кучайиб бораётган экологик ва иқлим ўзгаришининг салбий таъсири билан боғлиқ касалликларни даволаш учун зарур инфратузилмани шакллантиришга йўналтирилган кенг кўламли лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Семинарда "Ҳудудда сув ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш ва бошқариш тизимини такомиллаштириш”, "Экологик таҳдид ҳудудларида яшовчи аҳоли генофонди ва соғлигини сақлаш тадбирларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш”, "Оролбўйи аҳолиси турмуш тарзи даражаси ва сифатини ошириш учун зарур иқтисодий омиллар ва механизмларни яратиш” каби мавзуларда маърузалар ўқилди.
Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.
(Фото - http://uzssgzt.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶