ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг "Орол денгизи фожиасидан зарар кўрган аҳоли турмуш тарзини яхшилаш” қўшма Дастури Ўзбекистон Республикаси молия Вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қўллаб-қувватлаши натижасида муваффақиятли амалга оширилмоқда. Дастурнинг "Аҳоли турмуш тарзини яхшилаш” бўлими томонидан овуллар ҳудудларида тадбиркорлик фаолиятини янгидан бошлаётган ва аввалдан ҳаракат қилаётган тадбиркорларга кичик кўламдаги ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, турли соҳалардаги инновацион лойиҳаларни амалга оширишларига ёрдам кўрсатиш режалаштирилган.
Қўшма Дастур доирасида Амударё туманида табиий асал ва мум маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи цех ташкил қилиш бўйича янги бизнес-режаларни молиялаштириш режалаштирилаётганини маълум қиламиз ҳамда тадбиркорлардан табиий асал ва мум маҳсулотларини етиштиришни йўлга қўйиш бўйича бизнес режалар кутиб қоламиз.
Асаларичилик ва мум маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехи ташкил этиш бўйича янги бизнес-лойиҳа талаблари:
1) Номзод асаларичиликни ривожлантириш соҳасида камида 3 йиллик тажрибага эга бўлиши;
2) Номзоднинг қонуний асосда асаларичилик билан шуғулланаётгани (хусусий фирма, фермер хўжалиги ёки бошқалар) ва асаларичиликни йўлга қўйишни таъминлашга етгудай асалари уяларига эга бўлиши;
3) Номзоднинг ўз томорқасида асал маҳсулотларини ва мум катакларини ишлаб чиқарувчи ускуналарни жойлаштириш учун умумий майдони 100 метрквадратдан ортиқ янги 2-3 хонадан иборат иш хонасига эга бўлиши;
4) Номзоднинг кичик заводни асаларичилик маҳсулотлари ва мум маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаб бориши учун ҳудуддаги бошқа асаларичилар билан мустаҳкам алоқага эга бўлиши;
5) Номзоднинг маҳсулотни маҳаллий ва чет эллик харидорларга сотишда маҳсулотларнинг маркетинги бўйича юқори қобилиятга эга бўлиши.
Қўшимча маълумотлар олиш ва бизнес режаларни тақдим этиш шартлари билан батафсил танишиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишингизни сўраймиз: Нукус шаҳри, Ерназар Олакўз кўчаси, 56-уй, 2-қават.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг "Орол денгизи фожиасидан зарар кўрган аҳоли турмуш тарзини яхшилаш” қўшма Дастури кенгаши.
Телефонлар: (0 361) 224-16-35, 224-13-81
Масъул ходим: Утемисов Алишер, "Аҳоли турмуш тарзини яхшилаш” бўлими бошлиғи. (+99893) 920-07-10.
Бизнес режаларни топшириш муддати 2015 йил 24 октябрь, соат 18:00 гача.
(Фото - http://turkistonpress.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶