МАЖБУРИЯТ ҲАМ БАЖАРИЛДИ
"Тўлқин” овулидаги "Амударё соҳили” фермер хўжалиги пахтакорлари пахта тайёрлаш бўйича йиллик шартномавий режаларини ортиғи билан бажардилар.
Мазкур мўл ҳосилли илғор фермер хўжалиги пахтакорлари 70 гектар пахта майдонидан 150 тоннадан ортиқ "оқ олтин” дурдоналарини йиғиб-териб олиб, давлат хазинасига етказиб бердилар. Бугунги кунга келиб эса улар 200 тоннадан ортиқ юқори навли пахта ҳосилини она Ватанга туҳфа қилдилар. Бу билан мажбурият ҳам шараф билан адо этилди.
- Пахтазорларимизда ҳосил ҳали кўп. Пахта йиғим-терим ишларида ҳар куни 150 нафардан ортиқ теримчилар фаол қатнашишмоқда. Кези келганда Ўрозгул Дурдиева, Бибиробия Сейитова, Мунаввар Эсонова, Малоҳат Ўтамуродова, Барно Болтабоева, Яраш Худойберганов ва Роза Халиллаева каби моҳир теримчиларимиз номларини фахр билан тилга олиб ўтишимиз керак. Уларнинг ҳар бири кунига 130-140 килограммдан "оқ олтин” териб, хирмонимизга барака киритишмоқда. Терим суръатини янада ошириб, 280 тонналик юксак маррани эгаллаймиз. Шунда пахта ҳосилдорлиги гектар бошига 40 центнердан ошади. Бу юксак марра тез кун ичида эгалланади, - дейди бизга пахта йиғим-терим отряди бошлиғи Худоёр Хўжамуродов.
Қобул ШОМУРОДОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶