12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:45
Адабиёт 👁 3,057

ИСТИҚЛОЛ ИЛҲОМЛАРИ

ИСТИҚЛОЛ ИЛҲОМЛАРИ

Жонажон ўлкам

Тарих саҳфасида номи табаррук,

Жўшқин наволарда куйланган Ватан.

Илм-у ирфонлари шунчалар суюк,

Довруғи дунёни титратган Ўлкам.

 

Ватанимнинг битта толмас қаноти-

Қорақалпоқ эли обод, фаровон.

Қоратов, Устюртнинг минг синоатин

Ҳайратда кузатиб турибди жаҳон.

 

Далалар хазина – боғ-бўстон ҳар ён,

Неча достонларга бўлгулик мавзу.

Алпомиш, Барчинлар қайта туғилиб,

Ҳурлик кириб келди Ватанга мангу.

 

Келинг-ей, юртимга меҳмонга келинг,

Тахиатош нури порлоқ, чароғон.

Аму соҳилларин бир бора кезинг,

Қўр тўкиб турибди Ватан - жонажон!

Турсунбой ЎРОЗИМБЕТОВ,

Хитой қишлоғи.

 

Ўйнайлик омон-омон

 

Интилиб нурлар томон,

Кун-кундан яшнар жаҳон.

Истиқлол берган даврон,

Ўйнайлик омон-омон.

 

Илм-у фан, замин, очун-

Ҳаммаси ёшлар учун.

Йигитлар, қизлар дуркун,

Ўйнайлик омон-омон.

 

Завқ олиб тинчлик дамдан,

Ўт чақнаб ҳар қадамдан.

Қулф урсин дилда чаман,

Ўйнайлик омон-омон.

 

Миллатлар қаторимда,

Ҳур-тенглик шиоримда.

Бағри кенг диёримда,

Ўйнайлик омон-омон.

 

Амалда, тилда, сўзда,

Қиш, баҳор, ёз-у кузда.

Ватанни асраб кўздай,

Ўйнайлик омон-омон.

Турсунбой АБДУЛЛАЕВ.

 

 

 

Ватан мадҳияси

Ҳур Ватанда дўст, ўртоқ,

Қорақалпоқ ва ўзбек.

Аҳил-иноқ яшарлар

Худди бир туғишгандек.

Гуллаган чамандир бу,

Дўстларга Ватандир бу.

 

Ёш-у қари – ҳар киши,

Яратувчилик иши.

Мард инсоннинг ҳар қачон,

Эл ғами – ғам-ташвиши.

Мурувватга кондир бу,

Яшнаган бўстондир бу.

 

Ким эдигу, ким бўлдик,

Эркимиз қўлга олдик.

Режалар тузиб буюк,

Келажакка йўл солдик.

Зафардан нишондир бу,

Авлодларга шондир бу.

 

Қурдик кошона, қасрлар,

Жаҳон лол қолар асрлар.

Унда бизларнинг келажак –

Яшар навқирон насллар.

Шижоат, суръатдир бу,

Бизларнинг қудратдир бу.

 

Аҳмад НАФАСОВ, "Жайхун илҳомлари” ННТ раиси.

 

 

Она юртим

Бепоён қумларинг, бийдай далалар,

Тарихни эслатган кўҳна қалъалар,

"Бадай тўқай”даги кийик болалар,

Барчаси бизники, азиз Ватаним!  

 

Бошимда порлаган иқбол қуёши,

Қувончдан тўкилган кўзимнинг ёши.

Истиқлолимизнинг йигитлик ёши,

Барчаси бизники, азиз Ватаним!

 

Интилиб тобора юксалиш томон,

Олға бормоқдамиз, борармиз ҳамон.

Одил Юртбошимиз бўлгай соғ-омон,

Барчаси бизники, азиз Ватаним!

 

Бу қувонч, бу шодлик барчага аён,

Минг йиллар бўлгай-да шундайин айём.

Фарҳод дер: бугунги Мустақил байрам,

Мангу қутлуғ бўлсин, азиз Ватаним!

Фарҳод АВЕЗОВ,

Хитой қишлоғи.

ВАТАН

Эй, менинг жаннатмакон Ўзбекистоним,

Тўрт фасл мужассам азиз бўстоним.

Мозий ва бугунда тилда достоним -

Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!

 

Бугуни ва келажаги буюксан ўзинг,

Халқимнинг юрагида суюксан ўзинг.

Томирда қоним-у кўрарга кўзим -

Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!

 

Бағрингга ярашар гуллаган боғлар,

Худди ғурурингдек баланддир тоғлар.

Истиқлол фарзандлари кўнглингни чоғлар,

Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!

 

Ҳар ютуғингга қиларман таъзим,

Ҳар кунинг байрам-у бўлгай тўй-базм.

Шукурларим кўпдир, Оллоҳга розим,

Буюк ва муқаддассан мустақил Ватан!

Баҳодир ЖУМАМУРОДОВ,

42-сонли мактаб директори.

 

Ватан байроғи

Шеър ёзмоқчи эдим Ватан ҳақида,

Ватанга муносиб танлар эдим ранг.

Ўйларим осмонда эди гоҳида,

Оқ-ойдин орзулар сочарди жаранг.

 

Дилимда муҳаббат урганди сабза,

Соғинч ва садоқат гуллагани дам,

Илҳом ҳам қуйилиб келди шу лаҳза, -

Сенга шеър битилди, азизим - Ватан!

 

Мовий осмонинг, ҳам ой-у юлдузинг,

Оқ саҳифам узра мўралаганда,

Сабза урди масъуд бир сезим:

Шеър - байроғингнинг рангида.

 

Ҳа, дилимнинг оппоқ саҳифасида,

Сенга бўлган меҳрим ранглари ёрқин.

Шеърларим-байроғингга бўлмиш қасида,

Шул ҳисдан илҳом жўш урди, инчунун.

 

Ҳар бир юрак экан сенинг байроғинг,

Ўттиз миллион юрак урар сени деб.

Бетакрорим Ватан, суянган тоғинг –

Халқинг борки, келажагингдир буюк!

 

Ўзинг ҳам Ватанга байроқ бўла бил,

Элим деб, юртим деб порла, ҳилпира.

Шеърларда Ватанни куйла сидқидил,

Эй Ҳайратий, ижод отин қамчила.

Тожибой ДЎСАНОВ.

 

 

МУБОРАК

Тинч ўлкасан Ўзбекистон, обод Ватаним,

Кўз тегмасин номингга чаманистоним.

Ўзбегимнинг ғурурисан ҳур маконим,

Онамдайин азиз Ўзбекистоним.

 

Дил боғини яшнатар гул баҳоринг,

Бутун элга донғи кетган ойдин йўлинг.

Осмони тинч, осуда, обод элим,

Муборак бўлсин сенга, ҳур Истиқлолинг!

 

Ҳурлик йўли берган чиройларинг бор,

Ифтихордан халқ кўзига нур тўлсин.

Озод, эркин Ватаним, гўзал, бетакрор,

Тараққиёт одимларинг муборак бўлсин!

Инобат ОТАЖОНОВА,

38-сонли мактаб ўқитувчиси.

 

 

ЎЗБЕКИСТОНИМ

Замин кўксин силаб шамоллар эсар,

Қушлар чуғурлашиб самони қучар.

Барглар ҳам шитирлаб гўё сўзлашар,

Гул экиб ундирай, боғ-у бўстоним –

Гўзалликда тенгсиз Ўзбекистоним!

 

Мевалари ғарқ пишади боғида,

Булбуллар сайрайди ҳар бутоғида.

Минг битта тилсим бор қир-у тоғида

Ҳар ёни гулга кон чаманистоним –

Бетакрорим менинг - Ўзбекистоним!

 

Буюк эрур азиз аждодларимиз,

Темур, Мангуберди авлодларимиз.

Дуёни лол этмиш саводларимиз,

Тафаккур гулшани, илм-у ирфоним –

Заковатда тенгсиз Ўзбекистоним!

Севара СОБИРОВА,

19-мактабнинг 8-синф ўқувчиси.

 

ОЗОД ВАТАНИМ

Ортда қолди очлик-у хорлик,

Яшагаймиз барчамиз бахтли.

Мангу бўлгай тинчлик ва ҳурлик,

Ортда қолди тобелик, зўрлик.

Юртимиз тинч, элимиз обод,

Ҳар бир хонадонда файз-у барака.

Ватанимиз эркин, халқимиз озод,

Доимо байрам, тўй-у маърака.

Озод энди Ватаним суюк,

Қарам бўлмас ўзга элларга.

Ўтмишимиз қанчалар буюк,

Алишмаймиз ўзга элларга.

Бугун қувончларга тўлмоқда дил,

Ватаним бўйлаб қувончлар кезар.

Хурликка тўлди йигирма тўрт йил,

Қувонч-у шодлик байроғим безар.

Ирода ЕРДАШЕВА, 38-сонли мактаб ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026