ЧОРЛОВ (Фахрия)
Келинг, дўст-у ёронлар-ей, давр-у давронимни кўринг,
Чирой очган ёвонларим, боғ-у равонимни кўринг!
Дунё кезган полвонларим, мард-у майдонимни кўринг,
Тили бурро ўғлонларим, илм-у ирфонимни кўринг!
Гулга кирган армонларим – сайр-у сайронимни кўринг!
Кеча кимлар эдик, э воҳ, миллат мисли банди, тутқун.
Диллар аро минг бир сўроқ, юрак ютди зард-у тутун.
Хўрликларга тарих гувоҳ, ҳақиқат ҳам бўлди тутқун,
Элим юз йил қолди мудроқ, чиқармайин ҳаттоки ун.
Бугун шараф-шонларимни - тенгсиз Арконимни кўринг!
Эртак айтар момоларим: биз кўрганни кўрмангиз, деб,
Куйдиргувчи нолаларим, дардларимни сўрмангиз, деб.
Эрк, деб сўлган лолаларим номин тилдан қўймангиз, деб.
Бугун қувонч жолаларим асло ғамга йўймангиз, деб,
Дуо қилган момоларим – меҳри уммонимни кўринг!
Айвонларда қалдирғочлар живир-живир қилиб турган,
Яшилланиб гул, оғочлар сабзазорга дўниб турган.
Бари Қамар ҳам Сирожлар жисми кучга тўлиб турган,
Эркка пайванд хуш онларим – дориломонимни кўринг!
Жаҳон айтар ҳавас билан: - Ўзбекистон – улуғ йўлда,
Янги авлод ихлос билан тутмиш буюк бир туғ қўлда!
Кўнгил тўлмас қиёс билан энг азиз, энг улуғ кунда,
Мустақиллик болаларин дил тўла туғёнин кўринг!
Робия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶