Қомусим менинг (Фахрия)
Ватан! Сени севмоқ мен учун шараф,
Кўзим қароғида еринг – тўрт тараф,
Яшайман қонуний бахтга мушарраф –
Бошимда соябон – Қомусим менинг!
Оилам, маҳаллам, замину осмон –
Нурафшон тонглардан ёришган макон,
Тақдир битигимда ҳур, дориломон
Ҳаётимга кафил – Қомусим менинг!
Дунёда нонга зор миллатлар яшар,
Ҳуқуқи топталган элатлар яшар,
Менинг бахтим кўриб, ҳавасда башар,
Тинчлик тахтин қурган Қомусим менинг!
Этник бўлиниш йўқ, йўқдир камситиш,
Ҳар дилда эзгулик томон эврилиш,
Мақсадлар ягона – яшаш-яшнатиш,
Иймон-эътиқодим – номусим менинг!
Ватан! Онажоним – меҳр қўрғоним,
ЭРКу адолатда кечар ҳар оним.
Туғинг баланд тутмиш қиз-у ўғлоним,
Куч-қудратим ўзинг – Қомусим менинг!
Кимсан, Амир Темур Кўрогон насли,
Ақл-у заковатда тенги йўқ асли.
Теграмда чарх урар Истиқлол фасли –
Мангу озодлигим – Қомусим менинг!
Робия ЙЎЛДОШЕВА.
(Фото - ЎзА)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶