Сайлов чорлови
Сайлов куни саҳар туриб,
Овоз бериб жавлон уриб.
Қалбинг суйган номзодларга,
Ватандошлар овоз беринг.
Сайлов кунин тўй деб билиб,
Кўнгилга пок ният илиб.
Яхшиликни орзу қилиб,
Номзодларга овоз беринг.
Шу Ватаннинг келажаги,
Билинг бугун сизга боғлиқ.
Ўйлаб шундай номзодларга,
Ватандошлар овоз беринг.
Халқимизда бир нақл бор,
Етти ўлчаб бир кес деган.
Ишбилармон, энг муносиб,
Номзодларга овоз беринг.
Ўзбекистон келажаги,
Билсанг кеча қандай эди.
Кундан кунга чирой очган,
Ватан учун овоз беринг.
Юртимдаги ўзгаришга,
Илоҳим ҳеч кўз тегмасин.
Ўрганиб номзод дастурин,
Маъқулига овоз беринг.
Кутиш биздан, келиш сиздан,
Гап қилмасдан эрта издан.
Сайлов бизнинг бурчимиз деб,
Номзодларга овоз беринг.
Шу халқ менинг бахтим деган,
Ҳам суянган тахтим деган.
Дастурларин аҳдим деган,
Номзодларга овоз беринг!
Т.Досчанов, 122-участка сайлов комиссия ўринбосари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶