12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:50
Сиёсат 👁 831

Депутат сайловчиларнинг долзарб муаммоларига эътибор қаратди

Депутат сайловчиларнинг долзарб муаммоларига эътибор қаратди

Жорий йилнинг 28 июль санасида Амударё туманидаги 31-сонли Ўрта қалъа сайлов округидан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Илҳом Полвонов ўз сайловчилари билан учрашди. Депутат билан учрашув тадбирида ЎзЛиДеП Амударё туман Кенгаши аппарати раҳбари Яхшимурод Аҳмедов, Халқ депутатлари  туман Кенгаши депутати Мадамин Казаков, Беруний номли, Дўстлик, Дурунки маҳаллалари масъуллари ва сайловчилари иштирок этишди.

Учрашувда сайловчилар томонидан мазкур маҳаллалар аҳолиси ҳаётига доир инфратузилма билан боғлиқ бир қатор муаммоли масалалар кўтарилди. Хусусан, Беруний номли маҳалланинг шаҳар марказига яқин қисмидаги электр энергияси узатиш устунлари 1964 йилда ўрнатилган бўлиб, айни пайтда яроқлилик муддати ўтиб бўлган. Устунларнинг ер қисмидаги бетон таянчларда аллақачон емирилиш бошланган. Устунлар яқин вақт ичида алмаштирилмаса, ташқи таъсир натижасида қулаб тушиши ва бу ҳудуд аҳолиси ҳаётига хавф туғдириши мумкин. Сайловчилар томонидан кўтарилган ушбу масала юзасидан депутат Илхом Полвонов шу ернинг ўзида туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари билан телефон орқали боғланиб, муаммоли масалани ижобий ҳал этиш чораларини кўрди ва соҳа масъуллари томонидан таянч устунларини алмаштириш бўйича ишлар олиб бориладиган бўлди.

Шу куни депутат Илхом Полвонов Арна бўйи маҳалласи ҳудудидаги сайловчилари билан ҳам учрашиб, маҳалла аҳолисини қийнаб келаётган муаммоли масалаларни ўрганди. Учрашувда маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи 3,8 км. узунликдаги ариқни қазиш, ҳудудда аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш билан боғлиқ масалалар қизғин муҳокамалар марказида бўлди.

Айниқса, маҳаллада деҳқончилик маданиятини юксалтиришда сув йўлларининг ўтказувчанлик ҳолатини яхшилаш, йиллар давомида тозаланмаган сув йўлларини махсус техника ёрдамида қазиб, тозалаш жуда муҳимлиги таъкидланди. Бундан ташқари, сўнгги йилларда аҳоли сонининг анча ўсганини инобатга олиб, уларнинг намунали тиббий хизматдан баҳраманд бўлиши учун ҳудудда оилавий шифокорлик пунктини қуриш масаласига эътибор қаратилди.

Ҳар икки масала  юзасидан билдирилган фикрлар ва таклифлар депутат томонидан алоҳида тизимга олиниб, маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи 3,8 км. узунликдаги ариқни махсус техникаларни жалб қилган ҳолда  қазиш  бўйича тегишли ташкилотлар билан боғланиб, муаммонинг ечими юзасидан чоралар кўрилди. Шунингдек, маҳалла ҳудудида оилавий шифокорлик пунктини қуриш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигига депутат сўрови юбориш орқали муаммони ижобий ҳал этиш чоралари кўриладиган бўлди. Бундан ташқари,  сайловчилар Ўрта қалъа овули ҳудудида болалар ўйин майдончасини қуриш, Янгиобод маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи захкаш устига кўприк қуриш, маҳалла кўчаларига қум-шағал аралашмаси тўшаш зарурлиги ҳақидаги муаммоларни ҳал этишда депутатнинг иштироки, амалий кўмаги зарурлигини таъкидладилар. Ушбу масалалар ҳам депутат томонидан алоҳида қайд этилиб, тизимга олинди ва тегишли ташкилотлар орқали  муаммоларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.

Учрашув давомида депутат билан сайловчилар ўзаро дилдан мулоқот қилдилар. Хусусан, фарзандлар таълим-тарбияси, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда, аҳолининг иш билан бандлиги даражасини оширишда ёшлар тадбиркорлигининг аҳамияти каби масалалар бўйича фикр алмашдилар ҳамда ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар, уларнинг барча саволларига депутат Илхом Полвонов ўз ваколати доирасида батафсил жавоб берди.

Бўлиб ўтган учрашув сиёсий партияларнинг аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш йўлидаги сайловолди дастурий-режаларини амалга ошириш борасида халқ билан якдиллигининг ёрқин ифодаси бўлди.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026