ИФТИХОР
Истиқлол йилларида инсон қадр-қиммати барча нарсадан юқори қўйилиб, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Туман ва шаҳарларимизда барча шароитларга эга шифохоналар, оилавий поликлиникалар, овул ва маҳаллаларимизда эса шаҳардан қолишмайдиган шароитларга эга замонавий қишлоқ врачлик пунктлари қад ростлади. Мустақиллик йилларида халқимизнинг ўртача ёши 1990 йилдаги 67 ёшдан 73,5 ёшга, аёллар ўртасида эса 75,8 ёшга етгани жамиятимизда инсон омилига катта эътибор қаратилаётгани, имконият ва ғамхўрликларнинг ёрқин самарасидир. Жорий йилда кексаларимиз саломатликларини янада мустаҳкамлаш, улар учун зарур шарт-шароитларни яратиш, умуман олганда, нуроний юртдошларимизнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасидаги ишлар
кўлами янада кенгаяди. Бунга 2015 йилда мамлакатимиз Давлат бюджетининг қарийб
60 фоизи ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилгани ҳам мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶