ТАБИАТ – ҲАЁТБАХШ КОШОНАМИЗ
Табиатни асраб-авайлаш ҳар бир инсоннинг бурчидир. Инсон ўз эҳтиёжини қондириш мақсадида табиатга салбий таъсир эттираверса, бу ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Масалан, ўрмон дарахтларини кесиб, катта ўрмонлар ўрни шаҳар ва қишлоқларга айлантирилса, табиатда салбий ўзгаришлар юз беради. Яъни, ҳаводаги кислород камайиб, одамларнинг саломатлигига жиддий хавф туғилади. Чунки одам ҳаводаги кислороддан нафас олиб яшайди. Табиатдаги салбий ўзгаришларнинг олдини олиш учун табиатдаги боғлиқлик ва мувозанатнинг бузилишига йўл қўймаслик керак. Одамлар табиатдан ўз эҳтиёжи учун фойдаланибгина қолмай, уни тиклашга ҳам эътиборини қаратиши зарур. Шунинг учун бизниниг мамлакатимизда табиатни муҳофаза қилишга алоҳида эътибор берилмоқда. Ўрмон дарахтларини ноқонуний кесиш ва улардан қурилиш хом ашёси сифатида фойдаланиш тақиқланган. Чунки, мамалатимизда ўрмонлар кам бўлиб, улар кесиб юборилса, бу ўлкамиз табиатига салбий таъсир этади.
Ўзбекисон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида "Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир”, деб белгилаб қўйилган. Агар табиатимиз тоза, ҳавомиз мусаффо бўлса, биз умримизни узайтирган бўламиз. Буюк бобокалонимиз Абу Али Ибн Си-но ўз асарларида: "Агар инсонларга тоза ҳаво берилса, у юз йил ё минг йил яшайди, инсон ўз умрини ўзи қисқартиради, табиатни асраб-авайласа, ўзини асраб-авайлаган бўлади”-деган фикрларни қайта-қайта таъкидлаганлар. Отахон шоиримиз Қамбар отанинг "Она табиат” шеърида шундай чиройли мисралар бор:
Ватанимда тўрт фасл –
Бири-биридан асл.
Қиш қори қандга ўхшар,
Музи новвотга ўхшар.
Баҳоройнинг кўкати,
Ҳар бир митти кўчати,
Танга қувват бахш этар,
Соғлом қудрат нақш этар.
Ҳақиқатан ҳам, табиат инсоннинг ҳаётбахш кошонасидир. Шундай экан, биз табиатни, унинг неъматларини асрасак, ўзимизни асраб-авайлаган бўламиз.
Фарида
ЖУМАБОЕВА,
13-сонли мактаб ўқувчиси.
(Фото - https://nav.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶