12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:30
Жамият 👁 365

Табиат мўъжизаси ҳисобланган ғайриоддий инсонлар

Табиат мўъжизаси ҳисобланган ғайриоддий инсонлар

Дунёда миллиардлаб одамлар яшайди. Улар орасида ўзининг ноёб жисмоний хусусиятлари ёки ғайриоддий қобилиятлари билан ажралиб турадиган шахслар бор. Улар гўёки табиатнинг мўъжизаси бўлиб, имкониятлари оддий инсон ақлига сиғмайдиган даражада кенг. Баъзилари бу қобилиятларга туғма эга бўлса, бошқалари узлуксиз меҳнат ва машқлар орқали ҳайратланарли натижаларга эришган. 

Франциялик Мишел Лотито ҳар қандай қаттиқ материални ҳазм қила олиш қобилияти билан танилган. У металл, шиша, пластик каби буюмларни бемалол истеъмол қилган. Энг ҳайратланарлиси, у икки йил давомида ҳақиқий самолётни майда бўлакларга бўлиб ейишга муваффақ бўлди! Олимлар унинг ошқозон-ичак тизими жуда мустаҳкам эканлиги ва кучли кислота ишлаб чиқаришини аниқлашган. 

Америкалик Ким Пик эса жаҳон тарихидаги энг кучли хотирага эга инсонлардан бири бўлган. У 12 000 дан ортиқ китобни ёддан билган ва ҳар бир саҳифани бир неча сония ичида эслаб қолган. Унинг ғайриоддий қобилияти Голливуд киноижодкорларининг эътиборини тортган ва у машҳур “Rain Man” фильми учун прототип бўлган. Олимлар унинг мияси маълумотни қайта ишлашда оддий одамларникидан тубдан фарқ қилишини аниқлашган. 

Анголалик Франсиско Даминго Жоаким энг катта оғизга эга инсон сифатида танилган. Унинг оғзи 17 сантиметргача кенгайиши мумкин. Бу эса унга кола банкаси, катта мевалар ва бошқа буюмларни оғзига сиғдира олиш имконини беради. Бу ноёб жисмоний хусусияти туфайли у Гиннес рекордлар китобига киритилган. 

Голландиялик Вим Ҳоф ўз танасини қаттиқ совуққа мослаштириш қобилияти билан машҳур. У музли сувларда сузиш, қор устида югуриш ва ҳатто -20°C ҳароратда юпун ҳолда бир неча соат қолиш каби ишларга қодир. Олимлар унинг танаси кислород танқислигига ва совуқ таъсирига мутлақо бошқача реакция қилишини аниқлашган. Вим Ҳоф нафас олиш ва медитация техникаси орқали организмини бошқаришни ўрганган ва бу усул шифокорлар томонидан ҳам ўрганилмоқда. 

Америкалик Дин Карназес жуда узоқ масофага югуриш қобилияти билан дунё аҳлини лол қолдирган. У 50 кун давомида ҳар куни 50 та марафон, яъни 2 минг 100 км масофага югурган, аммо чарчамаган. Олимлар унинг мушаклари сут кислотасини бошқача усулда ишлаб чиқарадиган механизмга эга эканлигини аниқлашган, бу эса чарчашнинг олдини олади. Унинг натижалари инсон организмининг чегаралари ҳали ҳам тўлиқ ўрганилмаганини исботлайди. 

Бу инсонларнинг ҳар бири ўз ноёб хусусиятлари билан дунёни ҳайратга солган. Улар табиат инсон танаси ва онгининг чексиз имкониятларга эга эканлигини кўрсатади. Баъзилар туғма қобилият соҳиблари бўлса, бошқалари узлуксиз меҳнат ва машқлар орқали имконсиздек туюлган нарсаларни уддалашган. Улардан олинадиган асосий сабоқ – инсон имкониятлари чексиз, асосийси, ишонч ва ҳаракат!

Интернет маълумотлари асосида ҚДУ талабаси, таҳририят амалиётчиси Севинч Мақсудова тайёрлади.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026