Бола кулгусидан яшарсин олам!
"...Бу ёруғ дунёда ҳаёт бор экан, оила бор. Оила бор экан, фарзанд деб аталмиш бебаҳо неъмат бор. Фарзанд бор экан, одамзот ҳамиша эзгу орзу ва интилишлар билан яшайди”, дея ёзган эди Юртбошимиз И.Каримов "Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида.
Ҳа дунёдаги энг болажон халқ бўлган бизнинг халқимиз фақат болам, деб яшайди. Бор жамики шодликни, яхшиликни боласига атаб яшайди.
Халқимизнинг келгуси авлодларга умид ва ишончи давлатимиз сиёсатида ҳам ўз аксини топмоқда. Мустақиллик йилларида қабул қилинган она ва боланинг саломатлигини муҳофаза қилишга, ёшларнинг ҳар жиҳатдан етук инсонлар бўлиб вояга етишини таъминлашга хизмат қилувчи қатор қонуний ҳужжатлар қабул қилиниб, турмушга тадбиқ этилмоқда ва ўзининг ижобий самараларини бермоқда. Буни Ўзбекистоннинг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида амалга ошираётган Дастурларини ЮНИСЕФ халқаро ташкилотининг Шарқий Европа, Болтиқбўйи ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари бўйича офиси томонидан минтақадаги намунавий модел сифатида эътироф этганидан ҳам кўриш мумкин.

Давлатимиз, ота-оналари ғамхўрлигида бахтиёр ва шодон яшаётган болажонларимиз учун 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни байрами алоҳида шодликларга, ажойиб таассуротларга бой кун бўлди.
Манғит шаҳридаги аҳоли дам олиш ва истироҳат боғи шу куни эрталабдан болажонлар билан гавжум бўлди. Мазкур маскандаги турли аттракцион ўйинлар болаларга хизмат қилди.

Манғит шаҳрида фаолият юритаётган мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари орасида асфальтга расм чизиш, "Соғломжон - полвонжон” спорт мусобақаларининг боришини нафақат болалар, ҳатто ота-оналар ҳам қизиқиб томоша қилдилар.

"Файз” тўйхонасида туман Маданият ва спорт ишлари бўлими томонидан байрам муносабати билан тайёрланган мактабгача тарбия муассасалари тарбияланувчилари ва умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчилари иштирокидаги концерт дастури намойиш этилди.

Йиғилганларни туман ҳокими муовини, Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедова байрам билан қизғин табриклаб, асфальтга расм чизиш, "Соғломжон - полвонжон” спорт мусобақалари ғолибларига совғалар топширди.

Байрам муносабати билан тайёрланган концерт дастурида бахтиёр болаликни, она Ватанни улуғловчи куй-қўшиқлар янгради, рақслар ижро этилди, цирк томошалари намойиш этилди.
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ташкиллаштирилган барча томошалар болажонларнинг қалбида ўчмас таассуротлар қолдирди.
Ойгул РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶