ОБОДЛИККА ИНТИЛИБ...
Ободлик кўнгилдан бошланади, дейишлари бежиз эмас. Чунки яхши ният, ободликка интилишимиз ва шу мақсаддаги саъй-ҳаракатларимиз турмушимизни безайди.
Ўзимиз яшайдиган ҳудуд ораста, ободон ва кўкаламзор, йўллар равон бўлса, ўзимизнинг фойдамиз. Бизнинг маҳалламиз одамлари шундай деб ўйлайдилар ва шунга интиладилар.
Яқинда Ўзбекистон маҳалласидаги узунлиги 300 метр бўлган бизнинг Янгиобод кўчамизга Куюк-кўпир ОФЙ раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Рашид Ерлапасов бошчилигида ҳашар йўли билан тош ётқизилди. Туман Ободонлаштириш бошқармаси ҳам бу хайрли ишга катта ҳисса қўшди.
Ёғин-сочинли кунларда транспорт учун ҳам, кўчада яшовчи аҳоли учун ҳам кўчада қатнов анча қийинчилик туғдирар эди. Энди бунга барҳам берилганидан барчамиз хурсандмиз.
Шуҳрат БЕРДИБОЕВ,
шу кўчада яшовчи фуқаро.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶