13.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.09.2026, 11:28
👁 5,108

ФАҚАТ ОЛДИНГА ИНТИЛИБ…

ФАҚАТ ОЛДИНГА ИНТИЛИБ…

Истиқболга интилган ёшлар

Шогирдлари билан халқаро турнирда иштирок этиш учун Чирчиқ шаҳрига келган Жасурбек эрталаб мусобақа бўлиб ўтадиган майдонда одатдаги бадантарбия машқларини бажармоқчи бўлди. У спорт либосларини кийиб, майдонга тушганида бу ерда вилоятлардан, қўшни Республикалардан келган спортчилар аллақачон машғулотларни бошлаб юборишган эди. Улар орасида ўз шогирдларини кўриб қувониб кетди. Айниқса, Жалолиддин Аминов билан Жасур Пўлатовларнинг турникка тортилиш, турникда айланган ҳолда оёқларини тикка кўтариб туриш машқларини жуда осон ва чаққонлик билан бажаришларини кўриб, уларнинг интилишларидан кўнгли тўлди ва:

- Эртага мусобақалар бошланади. Мусобақа олдидан мускулларни ортиқча зўриқтириш ярамайди, -деди у шогирдларининг ҳаракатларини синчковлик билан кузатаркан. Сўнг улар билан биргаликда бокс спорти машғулотлари учун мўлжалланган ринг майдончасига ўтиб, шогирдларининг мусобақага тайёргарлик ҳолатларини синовдан ўтказди. Айниқса, Жалолиддиннинг дадил ҳаракатлари, рақибига чап бериш, ортиқча куч ишлатмай жанг қилиш услубидан қувонди. Шундай бўлса-да, шогирдларига:

– Яхши боксчи ҳеч қачон қизишмаслиги керак, -деди босиқлик билан. –Айниқса, жанг пайтида боксчи қанчалик кучли бўлмасин, салгина қизиққонлик қилса, нафақат панд ейди, балки ўзи эришиши мумкин бўлган имкониятни бой бериб қўяди. Босиқлик – бокс спортининг энг муҳим қоидаси.

Ҳамиша устозининг маслаҳатларига амал қилиб ўрганган шогирдлари кўплаб мусобақаларда вазминлик ва босиқлик хислати ўзларига ғалаба келтирганини яхши билганлари учун мураббийнинг ҳар бир ўгит ва маслаҳатига амал қилишга интилишади. Буни Жасурбек Нуримбетовнинг ўзи ҳам яхши билгани учун шогирдларига мусобақадан олдин қандай овқатланиш зарурлигини тушунтирди.

Жасурбек шогирдлари билан нонуштага кирганларида кўпчилик спортчилар аллақачон тамадди қилиб бўлишганди.

– Шошилмасдан, маданиятли тарзда еб-ичиш ҳам баданга қувват беради, ҳам кайфиятни кўтаради, қани, ош бўлсин, болалар,-деди у кулиб.

Жасурбек Нуримбетов 12 йилдирки, шогирдлари билан шундай тарзда шуғулланади. Уларнинг еб-ичиши, юриш-туриши, ўзларини қайси даврада қандай тутишларигача эътибор беради.

– Боксчи дегани рингга чиқиб, рақиби билан олишиш дегани эмас, -дейди у. –Бокс спорти ҳам ўзига хос санъат. Бу санъатни эгаллаш учун спортчида куч ва қобилиятдан ташқари сабр-тоқат ва маданият ҳам бўлиши керак. Боксчи шердай олишишнинг уддасидан чиқса-ю, унда гўзал хулқ-атвор, муомала маданияти, сабр-тоқат бўлмаса, бефойда. Шунинг учун ҳам Жасурбек шогирдларини ҳар гал мусобақаларга тайёрлаганида ана шу талаблардан келиб чиқиб иш тутади. Натижалари эса ҳамиша кутилганидан зиёда бўлади. Шогирдлари ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган пайтда буни юрак-юрагидан ҳис қилади у.

Жасурбек Нуримбетов ўз ҳаё-тини бокс спорти билан боғлаганида ҳали жуда ёш-14 яшар ўсмир эди. Эсида, илк мусобақада иштирок этиб, юз-кўзи кўкариб келганида раҳматлик онаси йиғлаб юборганди. Отаси Жумамурод ака Еримбетов:

– Қўявер, онаси, бокс ­­­­­- энг кучлилар ва чидамлилар спорти, Жасурбек тўполончи бола бўлиб эмас, спортчи бўлиб жароҳат олган. Чидасин, тоблансин, -деди ўғлига далда бўлиб.

Отаси айтганидай, Жасурбек йиллар давомида чиниқиш машқларида, турли ҳил мусобақаларда қатнашиб, тобланди. Гоҳ енгди, гоҳ енгилди. Лекин ҳеч қачон ортга қайтмади, олдинга интилди. Бокс спорти уни ўта мулоҳазакорлик билан иш тутишга, чидамли ва иродали бўлишга ўргатди. Ўзига нисбатан талабчанликни, босиқликни, ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини маданиятли тутишни ўргатди унга бокс спорти. Ўз устида тинимсиз ишлаш, изланиш унинг доимий шиорига айланди. Ўрта мактабни тугатгунча у ўз вазн тоифасида Қорақалпоғистон миқёсидаги энг кучли боксчига айланди. Ажиниёз номидаги Нукус Давлат педагогика институтининг жисмоний тарбия факультетини тугатгач эса тумандаги 1-сонли БЎСМда мураббий сифатида ёш боксчи шогирдлари билан машғулотлар ўтказа бошлади. У ўз мураббийлик фаолияти давомида туманимиз бокс спорти соҳасини ривожлантиришга катта ҳисса қўшди. Унинг шогирдлари орасида бокс спорти бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси чемпионлари, халқаро турнирлар ғолиблари, спорт усталари ва спорт усталигига номзодлар бор. Ўзбекистон чемпиони ва спорт устаси Обид Усмонов, спорт усталигига номзод, кўплаб нуфузли муобақалар совриндорлари Нурбек Очилов, Чинор Ўрозбоев, Бобур Исмоилов, Рамазон Қўчқоров, Руслан Эшимбетов ҳамда энг кучлилар турнири финалчиси, халқаро турнир ғолиби Жасур Пўлатов ҳамда бир неча халқаро турнирлар ғолиби Жалолиддин Аминовларнинг номи бугунги кунда мамлакатимиздаги бокс спорти мухлисларига жуда яхши таниш.

Айниқса, Жасурбек Пўлатов билан Жалолиддин Аминовдан Жасурбекнинг умиди катта. Эртага бўладиган халқаро турнирда уларнинг ғолиб бўлишига ишониб бу ерга келган. Жасурбек шогирдлари билан шу куни жисмоний машқлардан кўра кўпроқ маънавий машғулотлар билан шуғулланди. Уларнинг руҳиятини кўтарадиган суҳбатлар ўтказди. Чирчиқ шаҳрининг баҳаво жойларини сайр қилишди.

Эртасига халқаро турнир ўтказиладиган майдонга барвақт келиб, шогирдларининг иродасини синовдан ўтказди. Ринг майдончаси мухлислар билан гавжум. Мусобақалар бошланган. Навбат қорақалпоғистонлик спортчиларга етганида Жасурбек Нуримбетов бироз ҳаяжонланди. Шогирди Жасур Пўлатовнинг моҳирона жангидан қувониб турганида Жалолиддин Аминовнинг номи спорт аренасида қайта-қайта жаранглай бошлади. 2014 йилнинг ноябрь ойида Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтган, беш кун давом этган ушбу нуфузли халқаро турнирда Жалолиддин Аминов фахрли 2-ўринни, Жасурбек Пўлатов эса 3-ўринни эгаллашди. Орадан сал ўтиб, Тошкент шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақаларида Жалолиддин Аминов яна кумуш медаль соҳиби бўлди ва шу мусобақадан сўнг туманимизнинг икки нафар спортчиси–Жалолиддин Аминов билан Жасурбек Пўлатов Ўзбекистон терма жамоаси таркибига қабул қилиндилар. Шуниси эътиборга моликки, мазкур мусобақада 1999 йилда туғилган ёш спортчи Жалолиддин Аминов 63 килограмм вазн тоифасида Ўзбекистонда биринчи рақамли боксчи сифатида тан олинган Тошкент шаҳрилик Темур Мержанов устидан катта фарқ билан ғалаба қозонди ва ҳакамлар ҳайъати томонидан ўз вазн тоифасидаги энг кучли боксчи деб тан олинди.

–Мен Жалолиддиннинг келажагига ишонаман, -дейди Жасурбек Нуримбетов. –У фақат олдинга интилишни яхши кўради. Қолаверса, Жалолиддин энди 15 ёшга қадам қўйди. Ёшига нисбатан жуда иродали. Ирода эса спортчининг ўз жисмига куч йиғишида жуда муҳим. У 15 ёшгача 19 та жанг ўтказиб, шундан 17 тасида ғалабага эришган. Энг муҳими, ғалабани ҳам, мағлубиятни ҳам тан оладиган мардлик бор унда. Ниҳоятда тарбияли.

Жасурбек ўз шогирдлари ҳақида фахрланиб, ишонч билан сўзлайди. Айни пайтда ҳали ёш бўлишига қарамай, бокс спорти бўйича Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси катта мураббийи лавозимида фаолият олиб бораётган Жасурбек Нуримбетов ўзи учун қадрдон бўлиб қолган 1-сонли БЎСМдан ҳам қўл узгани йўқ. Бу ерда бокс спорти билан шуғулланишни истаган кўплаб ўсмир ёшларга маҳорат ва тобланиш машғулотларини ўтказишдан асло чарчамайди. 2015 йилда Хоразм вилоятида, Урганч шаҳрида бўлиб ўтадиган «Умид ниҳоллари» спорт мусобақаларига Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси боксчи-ёшларини тайёрлаш, терма жамоа таркибини кучли спортчилар ҳисобига мустаҳкамлашдек масъулиятли вазифа ҳам ёш ва умидли мураббий Жасурбек Нуримбетов зиммасига юклатилган.

– Спорт-менинг ҳаётим мазмуни, –дейди у мамнуният билан.

– Қолаверса, спорт-соғлигим кафолати. Мен спорт билан ошно бўлиб, келажакка дадил қарашни ўргандим. Шогирдларимда ҳам жуда катта ижобий ўзгаришларни сезиб, қувониб кетаман. Чунки уларнинг деярли барчаси спорт билан шуғулланиш жараёнида фақат ва фақат яхши томонга ўзгаришди. Қани энди, ҳамма оммавий равишда спортнинг ўзига мақбул тури билан шуғулланса.

- Қандай яхши! –деймиз Жасурбекнинг орзуларига шерик бўлиб.

Бугунги ёшлар –Президентимиз айтганларидай биздан кўра ақлли, кучли бўлиб вояга етаётганларидан қувондик. Бу қувончимизни ёш спорт мураббийси Жасурбек Нуримбетов амалга ошираётган эзгу ишларда, ўз келажагига дадил боқиб, фақат олдинга интилишга ўрганган ўсмир ёшлар –Жасурбекнинг шогирдлари тимсолида кўрдик. Ва биз ҳам уларга ишондик:

Шундай бир кун келадики, амударёлик спортчилар жаҳон спорт ареналарини титратиб юборадиган катта ғалабаларга эришадилар!

Робия ЙЎЛДОШЕВА,

Алламберган ЖУМАНИЁЗОВ,

amunews.uz веб-сайти мухбирлари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026 Шоир Пўлат Худойберганов ижодига бағишлаб шеърият кечаси ўтказилди Шоир Пўлат Худойберганов ижодига бағишлаб шеърият кечаси ўтказилди 17.08.2026 Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар 14.08.2026 Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026