16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 04:49
Саломатлик 👁 721

БАКТЕРИОЛОГИК ТЕКШИРУВ: У ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?

БАКТЕРИОЛОГИК ТЕКШИРУВ: У ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?

Аҳолининг соғлом ва фаровон яшаши кўп жиҳатдан унинг тиббий маданиятига, яъни соғлом турмуш тарзига амал қилишига боғлиқ. Кундалик ҳаётида санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилувчи, яшаш хонадонини ораста тутувчи инсонлар камдан-кам ҳолатларда касалликка чалинадилар. Аксинча, пала-партиш ҳаёт тарзини ўзига одатий ҳол сифатида қабул қилувчи инсонларнинг турли юқумли ва юқумли бўлмаган касалликлар билан оғриб туриши кўп кузатилади. Аҳоли орасида бундай нохуш ҳолатларнинг, айниқса, юқумли инфекциялар, хавфли бактериялар тарқалишининг олдини олишда Санитария эпидемиологик-осойишталик ва Жамоат саломатлиги бўлимининг бактериология лабораторияси ходимлари томонидан амалга ошириладиган таҳлилий текширув ишлари, хавфли бактериялар ва инфекциялар ўчоғини аниқлаш ҳамда хавфни бартараф этиш борасидаги чора-тадбирлар муҳим аҳамиятга эга.

Амударё туман Санитария эпидемиологик-осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бактериология лабораториясида 2 нафар олий тоифали, бир нафар 1-тоифали ва яна бир нафар олий маълумотли шифокор, 3 нафар олий, бир нафар 1-тоифага эга малакали лаборантлар ҳамда 4 нафар кичик тиббиёт ходимлар фаолият олиб боришади.

Ўзаро ҳамжиҳатлик муҳити қарор топган жамоада аҳоли саломатлигини қатъий талаблар асосида муҳофаза қилиш, туман ҳудудида ўткир юқумли касалликларни қўзғатувчи инфекциялар ва хавфли бактериялар тарқалишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар пухта режа асосида амалга оширилади. Натижада коронавирус инфекциясидан сўнг туман ҳудудида юқумли инфекциялар умуман кузатилмади. Ўткир ошқозон-ичак касалликлари, турли йирингли ва болалар орасида кўп учрайдиган гижжа касалликларини аниқлаш ҳамда ушбу касалликлар ўчоғини бартараф этиш борасидаги бактериологик текширувлар самарали ташкил этилгани боис йил сайин туман аҳолиси орасида юқумли касалликларга чалиниш ҳолатлари тобора камайиб бормоқда.

Бактериология лабораториясида санитария бўлими, ўткир ошқозон-ичак касалликлари ҳамда ҳаво-томчи бўлимлари фаолият олиб боради. Лабораторияга туман Тиббиёт бирлашмасидан, тумандаги барча мактабгача ва мактаб таълими муассасаларидан, аҳоли яшаш жойларидан, шунингдек, ичимлик сувлари манбаларидан намуналар олиб келиниб текширилади ва бошқа объектлардан намуна хамда синамалар қабул қилинади. Келтирилган барча намуналар лабораториянинг малакали мутахассислари томонидан белгиланган қатъий лаборатор назорат асосида текширилиб, таҳлилий хулосалар берилади.

Туман Тиббиёт бирлашмасидан ҳаво, сув, суртма намуналари ҳамда барча бўлимлардан олиб келинган тиббий асбоб-ускуналарнинг стериллик ҳолати доимий равишда бактериологик текширувдан ўтказиб борилади. Шунингдек, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари ўқитувчилари, ўқувчилар ва тарбияланувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мазкур муассасалар жойлашган ҳудудлардан сув, тупроқ, озиқ-овқат маҳсулотларидан намуналар олиниб, мунтазам равишда таҳлилий текширувдан ўтказилади.

Бир ёшгача бўлган болаларда учрайдиган стафилококк касаллиги, барча ёш тоифадаги болалар ва катталарда кузатиладиган овқатдан заҳарланиш, яъни ботулизм касаллигига қарши кураш вақтида амалга оширилмаса, кўнгилсиз оқибатларга олиб келиши мумкин. Шу боис, лаборатория ходимлари томонидан беморлар ва улар билан мулоқотда бўлганлардан таҳлил учун қон олиниб, жиддий текширувдан ўтказилади.

Бактериология лабораторияси ходимлари учун ҳар бир кун қайноқ иш жараёнида ўтади. Ўта хавфли юқумли касалликларга текшириш, мусбат чиққан натижаларни Қорақалпоғистон Республикаси Санитария эпидемиологик-осойишталик ва Жамоат саломатлиги бошқармасининг ўта хавфли юқумли касалликлар лабораториясига юбориш ҳам айнан шу ерда, малакали мутахассислар томонидан амалга оширилади.

Бундан ташқари, паразитология лабораториясида аҳоли томонидан олиб келинган намуналар юзасидан паразит касалликларини аниқлаш бўйича таҳлиллар амалга оширилиб, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларини гижжа касаллигига текшириш ишлари ҳам амалга оширилади.

Бактериология ва паразитология лабораторияси ходимлари томонидан амалга оширилаётган барча ишларнинг мазмун-моҳиятида халқимиз саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш, жамиятимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришдек эзгу ният мужассам. Зеро, саломатлик бор жойда фаровонлик, юксак тараққиёт ва бахтиёр ҳаёт ҳукмрон бўлади.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026